15-мавзу. Ахлоқий маданият ва қадриятлар режа


Этиканинг замонавий муаммоларига илмий ва диний ёндашувлар



Download 25,4 Kb.
bet3/4
Sana23.02.2022
Hajmi25,4 Kb.
#129349
1   2   3   4
Bog'liq
15-мавзу этика

4. Этиканинг замонавий муаммоларига илмий ва диний ёндашувлар.
Ҳозирги кундаги умумжаҳоний глобал муаммоларни ҳал қилишдек муҳим вазифаси ҳам борки, у ҳақда алоҳида тўхталмасликнинг иложи йўқ. Бу муаммолардан бири, энг муҳими, сайёрамизда этосфера – ахлоқий муҳит даврини яратиш билан боғлиқ.
Атом, водород, нейтрон бомбаларининг кашф этилиши, ядро каллакли баллистик ракеталарнинг яратилиши ана шундай салбий ҳодисалардандир. Бундан ташқари, ноосферанинг пайдо бўлиши атмосферани, оламий океанни, ер ости ва ер усти сувларини, набототни, ҳайвонотни, ҳатто инсонни ич–ичидан кимёвий заҳарланишга олиб келмоқда. Ҳозирги кунда тирик организмларнинг, ўсимликларнинг, ҳайвонларнинг кўпгина турлари жисман йўқ бўлиб кетиш арафасида турибди. Айниқса, жой тополмай, океан бўйлаб кемаларда сузиб юрган радиоактив чиқиндилар ёки уларнинг кимсасиз гўзал оролларга кўмиб ташланиши, кислота ёмғирларининг кўпайиб бориши сингари ҳодисалар бағоят хатарли. Афсуски, инсон кўра-била туриб, ўзи ўтирган шохга болта уришни тўхтатмаётир.
Яна бир муҳим муаммо, бу – биологик ахлоқ. Мазкур ҳодиса сўнгги бир неча ўн йиллик ичида соф табобат муаммосидан ахлоқий муаммога айланди: эндиликда, бировнинг муайян аъзосини бошқа беморга жарроҳлик операцияси йўли билан ўтказиш орқали киши ҳаётини сақлаб қолиш ахлоқий нуқтаи назардан қандай баҳоланади, деган савол кун тартибида долзарб бўлиб турибди.
Биологик ахлоқ деганда, одатда, бизда ҳам, жаҳон ахлоқшунослигида ҳам асосан тиббий ахлоқ, табобат муаммоларига доир ахлоқий ёндашувлар тушунилади, холос. Бу унчалик тўғри эмас. Бизнингча, биологик ахлоқ муаммолари икки йўналишдан иборат: бири – инсонларнинг кичик биологик олам сифатидаги катта биологик оламга бўлган муносабатлари билан боғлиқ «ташқи», иккинчиси – инсонларнинг «ўз–ўзига ва ўзаро муносабатларидаги тиббиёт билан боғлиқ ички» ахлоқий масалалар.
Биз одатда «экологик ахлоқшунослик» деганимизда айнан биринчи ҳодисани назарда тутамиз. Икки биологик оламнинг муносабатларини, яъни экологик ахлоқий муаммоларни биологик ахлоқ доирасида ўрганиш мақсадга мувофиқдир.
Биологик ахлоқнинг иккинчи йўналиши тиббиёт илми ва амалиётининг тобора тараққий топиб бориши билан боғлиқ.
Чунки табобат борасидаги сўнгги тадқиқотлар инсон ўлими бир лаҳзада рўй бермаслигини, юрак уриши ва нафас олиш тўхтаганда ҳам, мия ўлмаса инсонни ўлди дейиш мумкин эмаслигини исботлаб берди. дастлаб мия қобиғи, ундан кейин мия танаси ҳалок бўлади. шундан кейингина инсонни ўлган деб ҳисоблаш мумкин. зеро, ҳозирги кунда токи мия ўлмас экан, кўпгина ички аъзоларнинг янги табобат техникаси воситасида ишлашда давом этишини таъминлаш ва шу орқали анча муддатгача инсонда тирикликнинг минимал даражасини сақлаб туриш мумкин. демак, юрак ёки буйракнинг кўчириб ўтказилиши ҳали ўлмаган одамнинг минимал тирикликка бўлган ҳуқуқини поймол қилишдир. Бундан ташқари трансплантация одам савдосини келтириб чиқарувчи асосий сабабга ҳам айланиб қолмоқда. Шу сабабли ҳозирги кунда ксенотрансплантация – ҳайвон аъзолариниинсонга кўчириб ўтказиш бўйича тадқиқотлар олиб борилмоқда.
Биологик ахлоқшуносликнинг анчадан буён кўпчиликка маълум муаммоси, бу – аборт. Маълумки, тўртинчи ҳафтанинг охирида ҳомилада дастлабки юрак уриши пайдо бўлади. саккизинчи ҳафтанинг охирида эса мия танасининг электрофизиологик фаоллигини кузатиш мумкин. демак, ҳар қандай аборт, халқ таъбири билан айтганда, жонлини жонсиз қилиш, тирик организмни тирикликка бўлган ҳуқуқдан маҳрум этишдир. Ўлим, маълумки, ахлоқий нуқтаи назардан энг улкан ёвузлик ҳисобланади. айниқса мажбурий ўлим. Шунга кўра, ўлим жазосининг ҳуқуқий жиҳатдан қўлланилиши моҳиятан жамият томонидан ёвузликка қарши ёвузлик билан жавоб беришдир. Барча динларда ҳам инсонни инсон томонидан ўлдирилиши, жонлини жонсиз қилиш катта гуноҳ ҳисобланган.
Этиканинг яна бир муаммоси бу – эвтоназиядир. Ҳозир айрим мамлакатларда оғир, тузалмас касалликлардан азият чекаётган беморларни яқинлари розилиги билан дорилар воситасида ҳаётига чек қўйиш қонунан белгилаб қўйилди. Бу ҳодиса кўплаб бахс-мунозараларга сабаб бўлмоқда. Ахлоқшунослар уни энг катта ахлоқсизлик деб ҳисобласа, дин вакиллари ҳам уни қаттиқ қораламоқда. Уларнинг фикрича инсонга ҳаёт Оллоҳ томонидан берилади ва уни жонини олиш ҳам Унга тааллуқли. Қайси мақсадда қилинмасин бу ҳодиса одам ўлдириш билан баробардир.
Ҳозирги кунда суицид ва парасуицид каби ҳодисалар ҳам инсон ахлоқига бориб тақалмоқда. Айниқса бу ҳодисаларнинг ёшлар орасида кўплаб кузатилаётгани ахлоқий ва психологик тарбияни кучайтириш лозимлигини кўрсатмоқда.



Download 25,4 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish