Табиий циркуляцияли қурилмалар:
- қуёш коллекторларига сув узатувчи, шунингдек, водопровод сувини узатувчи кувурларни бак-аккумуляторнинг пастки кисмига улаш;
- қуёш коллекторларидан исиган сувни олиб кетувчи ва уни иссиқ сув таъминоти тизимига узатувчи кувурларни бак-аккумляторнинг юкори кисмига улаш лозим. Қуёш коллекторларини бак-аккумлятори билан улаш учун шартли ўтиш диаметри 25 мм дан кам бўлмаган қувурлардан фойдаланиш лозим.
Қуёшли иссиқ сув таъминоти қурилмаларининг магистрал кувурлар ёткизилганда, иссиқлик ташувчиси табиий циркуляцияли қурилмалари учун 0,01 дан; иссиқлик ташувчиси насосли циркуляцияли қурилмалари учун эса 0,002 дан кам бўлмаган кияликни кузда тутиш лозим.
Лойиҳада, одатда, қуёш коллекторлари гурухи (бу гурухлар параллел уланганда), иссиқлик алмаштиргичлар, бак-аккумляторларини кириш ва чиқиш жойида иссиқлик ташувчисини ҳароратини ўлчаш учун имкониятлар ҳамда иссиқлик қабул қилиш контурининг пастки нуктасида манометр ўрнатиш имконияти кўзда тутилиши лозим.
Қуёш коллекторларини самарадорлирок ишлаши учун уларни гурухларга аралаш (кетма-кет параллел ва параллел- кетма-кет) схема бўйича улаш лозим. Қуёш коллекторларида иссиқлик ташувчисини харакатини пастдан юкорига деб кўзда тутиш лозим.
3.6. Қуёшли иссиқ сув таъминоти қурилмаларининг ҳисоблаш
қуёшли иссиқ сув таъминоти қурилмалари асосий кўрсаткичларининг ҳисоби
Дублёр манбали қурилмаларининг хамма турлари иш даврида радиацияси йигиндиси энг куп бўлган ой курсатгичлари бўйича хисобланади, дублёр манбасиз тизимлар эса-энг кам бўлган ой курсатгичлари бўйича хисобланади.
Дублёрсиз қурилма коллекторларининг қуёш нурини ютувчи юзаси майдони А, м2, қуйидаги формуладан аниқланади
A=G/ågi, (3.1)
бу ерда G иссиқ сув таъминоти тизимида иссиқ сувни суткалик сарфи, кг/сутка, ҚМҚ 2.04.01-96 бўйича қабул қилинади.
gi - қуёш коллекторларининг 1 м2 юзасига нисбатан олинган, қурилманинг соатлик ишлаб чикарувчанлиги, кг/ (м2 соат);
i- қурилманинг хисобий ишлаш вакти.
Дублёрсиз қурилмаларда ойлар бўйича иссиқ сувни истеъмоли тенг бўлмаган холларда қуёш коллекторлар майдонини хисоби хар бир ойнинг кунлик иссиқ сув сарфи бўйича бажарилиши ва олинган майдонларнинг энг каттаси кабул килиниши лозим.
қурилманинг соатлик ишлаб чикарувчанлиги gi , кг/соат, куйидаги формула бўйича аниқланади.
бу ерда U - қуёш коллекторининг келтирган иссиқлик йукотиш коэффициенти, Вт/(м2.К), агарда коллекторнинг паспорт маълумотларида берилмаган булса бир ойнали коллекторлар учун 8 Вт/( м2.К) ва икки ойнали коллекторлар учун 5 Вт/( м2.К) қабул қилиниши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |