15-maruza. Антенналар ва уларнинг классификацияси Режа: 1


Пейджинг алоқа тармоғининг тузилиш схемаси ва таркиб



Download 153,28 Kb.
Pdf ko'rish
bet23/48
Sana21.07.2022
Hajmi153,28 Kb.
#833616
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   48
Bog'liq
simsiz

Пейджинг алоқа тармоғининг тузилиш схемаси ва таркиб. 
Пейджинг алоқа тармоғининг тузилиш схемаси ва ускуналар таркиби 6.2 
расмда келтирилган. 


6.2-расм. Пейджинг тизимининг умумий тузилиш схемаси ва қурилмалар 
таркиби. 
Пейджинг терминали ҳар қандай пейджинг системасининг асосий 
воситаси бўлиб ҳисобланади. У ахборотларни йиғиш тизимидан абонентлар 
узатган хабарларни қабул қилади, қабул қилинган пейджинг протоколи 
асосида узатгичга паст частотали модулятсия сигналини шакллантиради ва 
пейджинг узатгичи ёки уларнинг алоқа каналлари бўйича тизимини 
бошқаради. Пейджинг терминали 6.3- расмда кўрсатилганидек автоном ва 
ноавтоном ижрода ишлаб чиқилади. 
6.3-расм. Педжинг терминалларининг турлари. 


Автоном педжинг терминал узаткичга паст частотали модулятсияловчи 
сигнални шакллантириб бериш учун абонентлар-базасига узатади. 
Одатда автоном терминал махсуслаштирилган микро ЭҲМ шаклида 
ишлаб чиқилади, лекин абонентлар сони кўпайган сари бундай қурилма жуда 
қимматга тушади. Бу эса ишлаб чиқарувчилардан терминал ичида 
абонентлар базасини терминал ичида сақлашдан воз кечиб, ноавтоном 
терминал ишлаб чиқаришга мажбур қилади. 
Ноавтоном пейджинг терминал ўзида абонентлар базасини сақламайди 
ва шахсий компютер билан биргаликда ишлатилади. Бунда у ҳам ички 
(компютерга қўшимча плата), ҳам ташқи (компютер билан алоқа кабели 
орқали уланувчи алоҳида қурилма) ижрода ишлаб чиқарилади. Но автоном 
пейджинг терминал компютердан олинган буйруқ асосида узатгичга паст 
частотали модулятсияланган сигнални шакллантириб беради.
Ноавтоном пейджинг терминал билан бирга ишловчи шахсий компютер 
педжинг сервер, ундаги мавжуд дастурий таъминот эса пейджинг сервери 
дастурий таъминоти деб аталади. 
Хабарни узатиш учун терминал пейджинг тизими узатгичи билан 
биргаликда ишлаб, уни бошқарган ҳолда, унга паст частотали 
модулятсияланган сигнал бериб, хабарни ишчи частотада узатади. 
Узатгичнинг чиқиш қуввати ва антенна ўрнатилган жойнинг баландлиги 
пейджер абонентларининг хабарларни қабул қилиш кўламини (зона) 
аниқлайди.
Пейджинг терминал хабарларини тайёрлаш асосий хизмат вазифаларини 
ифодаловчи ахборотларни йиғиш тизимидан жўнатилган хабарларни қабул 
қилади. 
Қоидага асосан, бу тизимнинг биринчи амалга ошириладиган қисми, бу 
операторлар 
ёрдамида 
хабарларни 
тайёрлашдаги 
асосий 
ҳизмат 
функсияларини таъминловчи операторлар ишчи ўринларининг локал 
тармоғидир. У телефон линияларига оддий қўнғироқлар тарзида келиб 
тушувчи хабарларни қабул қилиш ва уларни абонентларга узатиш учун 
пейджинг тизимига киритишга мўлжалланган. Ахборотларни йиғиш 
тизимининг бу қисми локал тармоққа қўшилган, пейджинг серверига 
уланган, дастурий таъминотга эга бўлган пейджинг стансияси операторлари 
ишлайдиган бир нечта шахсий компютерлар асосида қурилади. 
Операторлар иш жойлари қурилмаси унда ишлайдиган дастурий 
таъминот орқали операторлар ёрдамида хабарларни тайёрлаш хизмати 
функсиясини бажаради.
Ахборотларни йиғиш тизимининг кейинги қисми операторларнинг 
ажратиб чиқарилган ўринларлари ҳисобланади. У узоқлаштирилган 
операторларга асосий тизимга кириш имконини беради. Ажратиб чиқарилган 
оператор жойлари узоқлаштирилган кириш дастурий таъминоти бошқаруви 
билан ишлайдиган ва асосий тизимга телефон ёки бошқа алоқа канали 
орқали уланган модемли шахсий компютер асосида ташкил қилинади. 
Қоидага биноан, алоҳида узоқлаштирилган оператор жойлари асосида тизим 
билан оддий телефон линияси орқали модем ёрдамида уланади, у бўлмаган 


ҳолатда эса радиомодемни қўллаган ҳолда радиоканал орқали уланади.
Баъзан ажратиб чиқарилган оператор жойларининг локал тармоғини 
яратишга талаб ҳосил бўлади. Бундай ҳолатда бу тармоқ асосини тизим 
билан юқори тезликли модемдан фойлаланган ҳолда ажратилган алоқа 
канали орқали уланади. Шунингдек, таъкидлаш лозимки, ажратиб 
чиқарилган оператор жойлари асосий тизим билан (данний) узатувчи 
компютер тармоғи билан биргаликда ишлаши мумкин.
Ахборотларни тўплаш тизимида коммуникатсияли сервер муҳим ўрин 
тутади. У ажратиб чиқарилган оператор жойлари бошқа пейджинг тизимлари 
ва маълумотларини узатиш компютер тармоқлари билан биргаликда ишлаш 
учун мўлжалланган. Коммуникасион сервер, бу махсус коммуникасион 
дастурий таъминотга эга бўлган юқори даражадаги аниқ шахсий маълумотни 
узатиш учун тайинланган пейджинг сервери билан бирга ишлайдиган 
қурилмадир. 
Пейджинг тизимининг коммуникасион сервери узоқлаштирилган кириш 
(доступ) хизмат функсияларини таъминлаш бўйича масъулдир. У 
узоқлаштирилган оператор жойлари қурилмаси билан биргаликда ажралиб 
чиқарилган оператор жойларининг хизмат функсиясини, маълумотларини 
узатиш компютер тармоғи қурилмаси билан биргаликда эса хабарларни 
компютерда жўнатиш хизмати функсиясини таъминлайди.
Коммуникацияли сервер алоқа каналлари орқали бошқа пейджинг 
тизимлари билан бирга ишлаган ҳолда роуминг хизмат (хабарларни 
жўнатиш) функсияси таъминланади. 
Ниҳоят, ахборатларни йиғиш тизимининг яна бир қисми (бўлаги) 
қўшимча сервис серверидир. У овозли почта билан биргаликда рақамли ва 
матнли хабарларни автоматик жўнатишга мўлжалланган. Қўшимча сервис 
сервери овозли функсияга ва махсус дастурий таъминотга эга булган ёки бир 
нечта модемли шахсий компютерлардан иборат. Модемларнинг овозли 
функсиялари узатилаетган хабарларни одамлар учун одатий булган товуш 
формасида амалга ошириш учун зарурдир. 
Сервис сервери қўшимча қурилма бўлиб махсус дастурий таъминот 
ёрдамида пейджинг тизимини тайёрлашда учта хизмат функсияни амалга 
оширади; ракамли хабарларни автоматик жўнатиш хизмати; формал 
хабарларни автоматик жўнатиш хизмати ва овозли почта хизмати. 
У хабарларни эфирга ёки бошқа пейджинг тизимига жўнатиш учун 
пейджинг ва коммуникатсия сервери билан биргаликда ишлайди. 
Шундай килиб; 
1. Тизимнинг пейджинг сервери хабарларни хизмат доирасида узатишни 
таъминлайди. 
2. Коммуникатсияли сервер унинг ташқи олам билан, яъни бошқа 
тизимлар билан маълумотлар узатиш тармоқлари билан алоқани амалга 
оширади. 
3. Қўшимча сервис сервери фойдаланувчиларга қулайлик яратиш учун 
тақдим этилади. 
4. Пейджинг тизимининг бу учта сервери барча хизматларнинг нормал 


ишлашини таъминлаш учун бир бири билан жипс боғланади. 

Download 153,28 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   48




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish