2.31-расм. Ҳажиий-блокли биноларнинг конструктив системалари:
а - юк кўтарувчи блокли система; б - юк кўтарувчи ва юк кўтармайдиган блоклардан иборат система; в -каркасли-блокли система; г -блокли-деворли (панелли) система; д -блоклар шахмат тартибида жойлашган блокли-деворли (панелли) система; е -осма блокли система; ж - осма блокли-стволли комбинацияланган система.
Ҳажмий блокларнинг конструкцияси монолит бетондан ва йиғма темирбетон элементлардан (масалан панеллардан) йиғилган бўлиши мумкин. Ҳозирги кунда "қалпоқ" типидаги монолит деворлардан ва ёпма плитасидан иборат ҳажмий блоклар кўп қўлланилмокда. Бу ҳолда пол плитаси алоҳида тайёрланади (2.29-расм, а).
"Стакан" типидаги ҳажмий блок деворлардан ва пол плитасидан иборат бў-лади. Бу ҳолда ёпма плитаси алоҳида тайёрланади (2.29-расм, б). "Қалпоқ" ва "стакан" типидаги блокларнинг ташқи девори блокнинг бошқа элементлари билан бирга қуйилиши ёки алоҳида иссиқлик изоляцияси қатлами билан панель тайёр-ланиб кейин завод шароитида блокка бириктирилиши мумкин.
"Ётқизилган стакан" типидаги ҳажмий блоклар учта ички девор ва пол ҳамда ёпма плиталаридан иборат бўлади. Бундай блокнинг ташқи девори ҳам алоҳида тайёрланган панелдан қилинади ва заводда блокка бириктирилади (2.29-расм, в).
Ҳажмий блоклардаги барча деворлар ёки иккита девор юк кўтарувчи бўлиши мумкин. Блокларда яширин ёки очиқ қўйилган юк кутарувчи каркас бўлганда уларнинг бир-бирига таянишини турли усулларда ташкил қилиш имкони туғи-лади (2.30-расм, ж, и ва к).
Ҳажмий блокларнинг ўлчамлари бинонинг эни йуналшида 4.8, 5.1, 5.4, 5.7, 6.0 ва 6.6 м ва бино фасади йуналишида 2.7, 3.0, 3.3 ва 3.6 метр бел-гиланган. Ҳажмий блокларни зичлиги 1600 кг/м3 ва ундан зиёд оғир ёки кон-структив енгил бетонлардан тайёрланади. Блокларнинг бир-бирига таяниш усули деворининг конструкциясига таъсир қилади. Деворнинг қалинлигини 60 мм дан кам қилинмайди. Блокларнинг деворлари силлиқ ёки ташқари томондан қовурғали қилиниши мумкин. Қовурғалар ора-сидаги масофа 0,8-1 м қабул қилинади.
Ҳажмий блокларнинг ёпма плитасиниг ҳам қалинлиги 60 мм дан кам бўл-майди. Плитанинг бикрлигини ошириш учун ташқарисидан қовурға қилиниши ёки унга озгина гумбазсимон шакл берилиши мумкин. Пол плитаси эса ҳамма вақт қовурғали қилиб бажарилади. Қовурғалар "ётқизилган стакан" типидаги блокларда кўндаланг, "қалпоқ" ва "стакан" типидаги блокларда иккала йўна-лишда жойлаштирилади.
Ёнма-ён ўрнатиладиган юк кўтарувчи блокларнинг устидан юқоридаги қават-нинг блоклари қўйилганда тўртта девор, иккита пол плитаси ва иккита ёпма плитасидан иборат мураккаб бирикиш тугуни ҳосил бўлади. Юк кўтарувчи блок-лардан қуриладиган биноларда блокларни цемент-қум қоришмасига ўрнатади-лар. Бунда блоклар орасидаги вертикал ва горизонтал чоклар албатта тўлди-рилиши керак (2.32-расм).
Do'stlaringiz bilan baham: |