15. Амалиёт мавзуси: Тушунтириш хати ва чизмаларни расмийлаштириш. Лойиҳавий ечимларни химоя қилиш



Download 35,5 Kb.
bet5/5
Sana16.05.2023
Hajmi35,5 Kb.
#939154
1   2   3   4   5
Bog'liq
15-амалий машғулот

Каррозияга қарши чора тадбирлар.
Ҳамма пойдеворлар, ер ости каналлари, ер ости чуқурчалари қуйма икки марта иссиқ битумдан суркалган ва ташқи томонидан ҳимояловчи изоляция билан ҳимояланган.
БОШ РЕЖА ТАВСИФИ .
Бино Шахрихон туманинг истирохат маскани атрофида, курилишга мулжаллаб лойихаланган. Бош режада автостоянка, ёзги спорт ўйинлари майдончаси ва бассейн кўзда тутилган.
Лойиҳа ишини келажакда такомиллаштиришнинг энг муҳим вазифаларидан бири оптимал лойиҳавий ечимлар танлашни техник-иқтисодий асослашнинг аниқ тизимини татбиқ этиш ҳисобланади.
Техник-иқтисодий баҳолаш деганда лойиҳавий ечимлар вариантларини тавсифловчи ҳисоб-китобларни бажариш ва энг яхши вариантни танлаш мақсадида уларнинг иқтисодий эффективлигини аниқлаш тушунилади. Баҳолаш натижасида лойиҳани функционал, техник, технологик ва ташкилий омилларининг иқтисодий натижаларига таъсири акс этиши лозим.
Лойиҳавий ечимларнинг баҳолаш услубининг характерли хусусиятлари:

  • техник-иқтисодий кўрсаткичлар тизимидан фойдаланиш;

  • кўрилаётган кўрсаткичлар даражасига таъсир этувчи омилларни аниқлаш ва гуруҳлаш;

  • омиллар орасидаги ўзаро бојлиқликни ўлчаш.

Лойиҳанинг тежамкорлиги – бу объектни яратиш ва эксплуатация қилиш билан бојлиқ, қурилиш даврини қисқартириш эффектинибаҳолаш, ер майдонини иқтисодий баҳолаш ва бошқаларни қўшгандаги барча ресурс турларини тежаш јоясини акс эттирувчи сифат категориясидир.
Жонли ва жонсиз меҳнат кўринишидаги харажатларни камайтиришда намоён бўладиган натижалар мажмуи сифатида иқтисодий эффект ва инсонга меҳнат, маиший ҳаёт ва дам олиш соҳаларида бевосита таъсир этувчи натижалар мажмуи сифатида ижтимоий эффектни ажратилади. Турли лойиҳавий ечимлар мазмунининг ўзига хослиги энг яхши ечимларни баҳолаш ва танлашга методик ёндошувлардаги жиддий фарқни белгилайди. Вазифасига кўра турлича лойиҳалар етакчи мазмуний мақсадига кўра қуйидаги гуруҳларга мансуб бўлиши мумкин: ижтимоий мақсадлар етакчи бўлган (шаҳарсозлик, турар-жой ва бошқа ноишлаб чиқариш қурилиш турлари); ишлаб чиқариш – иқтисодий мақсадлар етакчи бўлган (ишлаб чиқариш вазифали объектлар); экологик мақсадлар етакчи бўлган объектлар, улар ҳаво, сув ҳавзалари, тупроқ тозалигини, табиий ландшафтларни сақлашни таъминлайдилар.
Техник-иқтисодий баҳолаш нафақат альтернативлар ичидан энг яхши лойиҳавий вариантни иқтисодий танлаш учун, балки лойиҳалар экспертизасида, типологик лойиҳавий ечимларни асослаш бўйича илмий-тадқиқот ишларини ўтказишда ва лойиҳавий ечимларни рационал қўллаш соҳасида қўлланилади.
Лойиҳа босқичида капитал маблағларни иқтисодий эффективлигини оширишнинг биринчи босқичи бўлиб туманни режалаштириш лойиҳалари ва тузилмалари хизмат қилади. Туманни режалаштиришнинг асосий мақсади бўлиб лойиҳаланаётган туманни ҳудудий-хўжалик ташкил этиш, уни функционал қисмларга бўлиш ва саноат ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини ривожланиши учун оптимал шароитни, шаҳарсозлик ривожланишни таъминловчи меъморий, тархий таркибини шакллантириш хизмат қилади.
Туманни режалаштириш тузилмалари ва лойиҳалари регионнинг географик, иқтисодий, меъморий-тархий, инженер-техника ва экологик шароитларини қунт билан ўрганиш ва баҳолаш асосида яратилади. Бу босқичда капитал маблајларнинг саноат, қишлоқ хўжалиги, шаҳар қурилиши, транспортни ривожлантириш, ҳудудни муҳандисона ободонлаштириш, табиатни қўриқлаш тадбирларига тахминий катталиги аниқланади.
Туманни режалаштириш тузилмалари ва лойиҳалари асосида шаҳарларнинг бош режалари ишлаб чиқилади, уларнинг зарур элементи бўлиб техник-иқтисодий асослаш (ТИА) ҳисобланади.
Шаҳар ривожланишининг ТИА мақсади шаҳар келажак ривожланишини аниқлаш, аҳоли сонини ҳисоблаш, ҳудудни муҳандисона ўзлаштириш бўйича тадбирлар, ҳисоб даври ва қурилишнингбиринчи навбати учун муҳандислик жиҳозлари ва маданий-маиший ва коммунал хизмат кўрсатишнинг барча турлари билан таъминланганлик даражаси, капитал маблајларнинг талаб катталигини аниқлашдан иборат.
ТИА ни ишлаб чиқиш, шунингдек корхона ва иншоотлар учун ҳам, уларни лойиҳалаш ва қуришнинг иқтисодий мақсадга мувофиқлиги ва хўжалик жиҳатдан зарурлигини аниқлаш лозим бўлганда амалга оширилади. Бундай тартиб нафақат янги қурилишлар учун, балки ишлаётган корхоналар (иншоотлар)ни реконструкцияси ёки кенгайтириш учун ҳам кўзда тутилган. Бу ҳолда ТИА тегишла саноат соҳаларини ривожлантириш ва жойлаштириш тузилмаларини корхоналарни жойлаштириш, унинг ишлаб чиқариш қуввати, маҳсулот номенклатураси, асосий технологик ва қурилиш ечимлари, ишлаб чиқаришнинг муҳим техник иқтисодий кўрсаткичлари ва корхона қурилишини асослаш борасидаги лойиҳа олди ҳужжати сифатида қаралади. Техник-иқтисодий асослаш тўла лойиҳавий қувват ва қурилишнинг биринчи навбатиучун капитал маблајлар иқтисодий эффективлигини аниқлаш билан ишлаб чиқилади.
ТИА қоида бўйича, бош лойиҳа ташкилоти томонидан алоҳида масалаларни махсус лойиҳа-қидирув ташкилотларини жалб этиш орқали ишлаб чиқилади.
Лойиҳа фаолияти эффективлигини оширишда лойиҳа топширијига алоҳида эътибор берилади. Лойиҳа ташкилоти билан биргаликда тузиладиган бу хужжатда илм, техника ва илјор тажриба ютуқларини амалга ошириш талаблари, капитал маблајлар эффективлигининг прогрессив кўрсаткичларини таъминлаш, қурилиш материал ва меҳнат сијимини камайтириш, меҳнат унумдорлигини ўсиши аниқ акс этиши лозим.
Лойиҳавий ечимларнинг энг эффектив вариантини танлаш шарти кўрилаётган альтернативларнинг анча кўплигидир. Лойиҳавий ечимлар вариантлари қанча кўп ишлаб чиқилса, уларнинг энг оптималини танлашдан эффект шунча юқори бўлади.
Техник ва иқтисодий даражаси бўйича тенг қийматли ечимларни солиштиришни назарда тутган кўп вариантли лойиҳалашни амалиётга татбиқ этиш, ҳамда уларни техника ва иқтисодиётнинг жаҳон даражаси билан солиштириш капитал маблајлар эффективлигини ошириш талабларига жавоб берувчи лойиҳаларни ишлаб чиқишни таъминлаши мумкин.
Лойиҳавий ечимларнинг техник-иқтисодий даражасини оширишнинг эффектив шаклларидан бири танлов асосида лойиҳалашдир.
Лойиҳавий-режавий ишларнинг муддатини кескин камайтириш ва сифатини оширишга математик услублар ва замонавий ҳисоблаш техникасидан кенг фойдаланиш хизмат қилади. Тажриба кўрсатадики, машаққатли аталмиш ишлар ҳам (илмий ва муҳандислик ҳисоб-китоблари, сметалар тузиш, чизмалар ва қайдномалар, меъёрий ҳужжатлар чиқариш), энг мураккаб объектларни ҳам лойиҳалашни автоматлаштириш мумкин. Бунда лойиҳаловчиларнинг вақт балансида 50 % га яқинини ташкил этувчи формал ишлар анча енгиллашади.
АДАБИЁТЛАР.
1. ҚМҚ 2.08.02-96 “Жамоат бинолари ва иншоотлари”.
2. ҚМҚ 2.01.01-94 “лойихалаш учун иқлимий ва физикавий-геологик маълумотлар”.
3. ҚМҚ 2.013.03-96 “Зилзилавий ҳудудларда қурилиш”.
Download 35,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish