15- лаборатория иши Ўсимлик вирусларини диагностика қилиш усуллари


Аглютинация реакцияларига асосланган усуллар



Download 247,61 Kb.
Pdf ko'rish
bet3/4
Sana04.06.2022
Hajmi247,61 Kb.
#634240
1   2   3   4
Аглютинация реакцияларига асосланган усуллар. 
Бу усул бирор 
модда ёки ҳужайра (латекс, бентонин, эритроцит, бактерия ҳужайраси ва 
бош.) АЗ билан нишонланишига (сенсибилгизация қилинишига) асосланган. 
Агар бундай синцибилизация қилинган модда ёки ҳужайра суспензиясига 
вирус заррачалари қўшилса вирус ва АЗ реакцияси натижасида ҳар хил 
ўлчовли агрегатлар ҳосил бўлади [Қодирова 1992, Вахобов 2004]. Усулнинг 
қуйидаги турлари мавжуд.
 
1. Латекс усулини (ЛУ) биринчи бўлиб Беркс ўсимлик вирусларини 
диагностика қилишда қўлланган. Бунда АЗ ни полистиролдан тайёрланган 
латекс 
зарраларига 
аралаштирилиб, 
латекс 
зарраси 
устига 
АТ 
молекулаларини иммобилизацияланади ва латекс зарраси АТ билан 
нишонланади. Латекснинг 0.81 мкм диаметрли зарралари АЗ нинг гамма 
глобулин фракциясига қўшилса нишонланган латекс ҳосил бўлади ва уни 
диагностикум деб аталади. Фитовирусларни аниқлаш учун 1 томчи 
диагностикум ва бир томчи ўсимлик шираси аралаштирилиб махсус 


тебратгичда тебратилади, маълум вақтдан сўнг натижа ҳосил бўлади. 
Усулнинг сезгирлиги юқори бўлиб, КХВ ва КSВ ни 0,1-0,5 мкг/мл гача 
аниқлай олади [Ваҳобов 2001, Жўраева 1996]. Бу усул вирусларни 10-60 
минут ичида аниқлайди. 
2. Латекс оқсил усули (ЛО). Бу усул тилларанг стафилакокларнинг А 
оқсилини ишлатиб амалга оширилади. Бунинг учун дастлаб латекс зарралари 
А-оқсил билан сенсабилланади, сўнгра унинг устидан АЗ нинг 
иммуноглобулин фракцияси билан нишонланади [Қодирова, 1991; Жўраева 
1996]. Қолган ишлар латекс усулида олиб борилади. 
3. Бентонит флокуляциясига асосланган усул (БДУ). Бу усулда латекс 
ўрнига бентонит заррачалари ишлатилади, бентонит осон гидратланувчи 
алюмосиликат бўлиб, суспензия ҳолатида турганда латекс каби носпецифик 
равишда оқсилларни ёпиштириш хусусиятига эга. Шунинг учун 
бентонитнинг АЗ билан эмас балки ундан аммонит сульфат билан ажратиб 
олинадиган гаммаглобулин фракцияси билан сенсабилланади. БДУ ёрдамида 
вирусларни аниқлаш ЛУга ўхшаш. Усул ТМВ ва памидорнинг доирасимон 
доғланиши вирусларини 0,3-1 мкг/мл гача аниқлай олади [Ваҳобов, 1991]. 
4. Тескари гемоаглютинация усули (ТГА). Бунда эритроцитлик
диагностикум “тескари” ҳолда тайёрланади, яъни эритроцитни ташқи сатҳига 
АТ ларни бирлаштирса полифункцияси агентлар (глутардиальдегиди, 
гиппосол, формальдегид, хлорли хром, танин ва бошқалар) ёрдамида 
тикилади. Қолган ишлар ЛУга ўхшаб бажарилади [Қодирова 1992, Ваҳобов 
2004]. 
5. Вирус бактерия агглютинация усули (ВБА). Бу усулни Чирков С.Н. 
ўз тадқиқотларида кенг қўллаган. Бунда АЗ ларни стафилакокк
ҳужайраларига қўшиб сўнгра АГ қўшилади ва натижада аглютинантлар 
ҳосил 
бўлади. 
Стафилакокларнинг 
ҳужайра 
пўстидаги 
А-оқсили
иммуноглобулинларнинг фақат F
с
-участкалари 
билангина боғланиш 
хусусиятига эгадир, шу билан бирга АТ даги АГ бирикадиган қисми банд 
бўлмай очиқ қолади. Натижада АГ ва АТ бир-бири билан боғланган бўлсада 


бу комплекс А-оқсили билан боғланиш хусусиятини йўқотмайди. Бундан 
ташқари АТ нинг F
с
фрагментининг А-оқсилига нисбатан мойиллиги ортади. 
А-оқсилини бу хоссасига асосланиб ВБА усули ишлаб чиқилади[Мухамедов 
2002, Ваҳобов 2004]. Бу усул ёрдамида вирусларни диагностика қилиш учун 
дастлаб бир ҳажмли 10% стафилакоккнинг суспензияси ва 5-7 ҳажмда 
аниқланадиган вирус А3 билан аралаштирилади ва диагностикум 
тайёрланади, ундан сўнг диагностикум ва текширилаётган ўсимлик шираси 1 
томчидан буюм ойнасига томизилиб аралаштирилади, пайдо бўлган 
агглютинатларни оддий куз билан ҳам аниқлаш мумкин [Жураева 1996]. Бу 
усулнинг сезгирлиги РИД, ФИА каби усулларга яқин бўлиб, вирусларни 0,2- 
0,5 мкг/мл гача аниқлай олади [Ваҳобов, 2004; Мухаммедов, 2002; Қодирова, 
1992]. 

Download 247,61 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish