14-мавзу. Ўтиш даврига мос миллий манфаатларни белгилаш. Тинчлик ва барқарорликни асраш, миллатлараро ва конфессиялараро ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш демократик



Download 29,81 Kb.
bet5/5
Sana24.02.2022
Hajmi29,81 Kb.
#247695
1   2   3   4   5
Bog'liq
14-мавзу

Биринчидан, ўзаро манфаатларни ҳар томонлама ҳисобга олган ҳолда давлат миллий манфаатларининг устунлиги;
Иккинчидан, тенг ҳуқуқлилик ва ўзаро манфаатдорлик, бошқа давлатларнинг ички ишларига аралашмаслик;
Учинчидан, мафкуравий қарашлардан қатъи назар ҳамкорлик учун очиқлик, умуминсоний қадриятларга, тинчлик ва хавфсизликни сақлашга содиқлик;
Тўртинчидан, халқаро ҳуқуқ нормаларининг давлат ички нормаларидан устуворлиги;
Бешинчидан, ташқи алоқаларни ҳам икки томонлама, ҳам кўп томонлама келишувлар асосида ривожлантириш.
Биз ташқи алоқаларни халқаро муносабатларнинг турли йўналишлари бўйича муваффақиятли ривожлантиришни хавфсизлик ва барқарорликнинг кафолати деб биламиз. Ўзбекистон дунё учун очиқ. Биз ҳам дунёнинг Ўзбекистонга жуда катта қизиқиш билан қараётганлигини ҳис этмоқдамиз. Бу эса Ўзбекистоннинг барқарор ривожланиши учун энг яхши кафолатдир.

Биз жаҳон ҳамжамиятидаги интеграциялашув ҳақида гапирганимизда, энг аввало, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти фаолиятида иштирок этишимизни назарда тутамиз. 1997 йил 2 мартда Ўзбекистон БМТга аъзо бўлганлигига беш йил тўлди. Биз ўзимизнинг бундай обрўли халқаро ташкилот ишидаги иштирокимизни Марказий Осиё минтақасида хавфсизлик, тинчлик ва тотувликни таъминлашнинг кескин муаммоларига жаҳон жамоатчилиги эътиборини қаратиш имконияти деб биламиз. Ҳозирги пайтда умумий хавфсизлик муаммосига алоқадор бўлган халқаро ташкилотлар Ғоят хилма-хил бўлишига қарамай, фақат БМТгина хавфсизликни сақлаш ва таъминлашга хизмат қиладиган - олдини олишга қаратилган дипломатиядан тортиб то тинчлик ўрнатишга қаратилган операцияларда қатнашишгача бўлган воситаларнинг ҳаммасига эга.


Ўзбекистоннинг ташаббуси билан ва БМТ раҳнамолигида 1995 йили Тошкентда Марказий Осиёда минтақавий хавфсизлик муаммоларига бағишланган халқаро семинар муваффақиятли ўтди. Унда 20 та халқаро ташкилот ва жаҳоннинг 30 дан ортиқ мамлакати, шу жумладан АҚШ, ГФР, Франция, Буюк Британия, Россия, Япония, Хитой, Ҳиндистон, Покистон, Эрон ва бошқа давлатларнинг дипломатия ҳамда ҳукумат вакиллари иштирок этишди.
Бизнинг БМТ билан муносабатимиз халқаро жамоатчиликдан ёрдам ва мадад олиш истагимиздан кўра (гарчи бугунги кунда бу ҳам жуда катта аҳамиятга эга бўлса-да), кўпроқ БМТ саъй-ҳаракатлари муваффақиятли амалга оширилишига, унинг фаолияти янги мазмун билан бойишига кўмаклашишга интилишга асосланади. Жаҳондаги жўғрофий-сиёсий вазиятниинг ўзгариши янги минг йилликда БМТ таркибий тузилиши ва БМТ фаолиятини такомиллаштиришни ҳам талаб қилмоқда. Дунёда бир қатор давлатлар пайдо бўлдики, бу давлатлар қудратли ва жаҳон сиёсати кўламидаги таъсири ортиб бораётганлиги туфайли Хавфсизлик Кенгашининг доимий аъзолари бўлиши мумкин. Айни вақтда БМТнинг тузилмасигина эмас, балки унинг амал қилиши, иш тартиби ва ҳаракатларни амалга ошириши ҳам буюк давлатларнинг таъсир доиралар учун эски кураш таъсиридан ҳали қутула олгани йўқ. БМТнинг минтақавий можароларни тартибга солиш юзасидан амалга ошираётган тинчлик ўрнатиш йўлидаги ишлар ҳамма вақт ҳам муваффақиятли бўлмаётганлигини қисман шу билан изоҳлаш мумкин.

Шу ўринда БМТнинг интеграция соҳасидаги имкониятлари ғоят улканлигини ва унинг ихтисослаштирилган ташкилотлари бу имкониятларнинг ташкил этувчилари ҳисобланишини алоҳида таъкидлаш лозим. Ўзбекистон мазкур ташкилотлар билан бугунги куннинг ўзидаёқ самарали ҳамкорликни ривожлантирмоқда. БМТ доирасида жаҳон ҳамжамиятидаги интеграциялашувни БМТнинг ихтисослашган муассасалари - ЮНЕСКО, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти, Халқаро меҳнат ташкилоти, ЮНКТАД, ЮНИСЕФ ва бошқалар билан кенг ҳамкорлик қилиш маъносида тушунамиз.


Айтиш зарурки, Ўзбекистоннинг диний экстремизм ва халкаро терроризмга карши кураш сиёсатининг мохиятини ривожланган мамлакатлар ва дунёнинг нуфузли халкаро ташкилотлари кечрок англади. Хусусан, Ўзбекистон Рес­публикаси Биринчи Президенти И.А.Каримов 1993 йил 28 сентябрда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) Бош Ассамблеясининг 48-сессиясида килган маърузасида жахон хамжамиятини Афгонистон муаммосини изчил ўрганиш ва ечишга чакирди. «Толибон» харакатининг диний мутаассиб ва жангариликфаолияти хакидаги ушбу хаққоний фикр факат АКШдаги 2001 йил 11 сентябрь фожиаларидан сўнг тан олинди.
И.А.Каримов ташаббуси билан 1998 йилда ташкил топган «6+2» гурухининг БМТ рахбарлигида 1998-1999 йилларда олиб борган фаолияти Афгонистонда экстремизм ва терроризмга карши курашда катта ахамиятга эга бўлганини таъкидлаш зарур. 


Download 29,81 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish