Яна бир таҳдид манбаи шу билан боғлиқки, Ўзбекистонни этник, демографик, иқтисодий ва бошқа муаммолар юки остида қолган мамлакатлар қуршаб турибди. Бунинг устига, юртимиз минтақадаги диний экстремизм, этник муросасизлик, наркобизнес ва ҳар хил ташқи кучлар томонидан рағбатлантириб келинаётган, ички можаро авж олган Афғонистон каби беқарорлик ўчоғи билан чегарадош. Беш йилдирки, қўшни Тожикистонда фуқаролар урушининг кенг ёйилиб кетиш хавфи ҳам сақланиб келмоқда. Бу давлатларда хориждаги энг кўп сонли ҳаммиллатларимиз истиқомат қилиб турганлигини ҳисобга олмаслик мумкин эмас.
Тўртинчидан. Минтақавий низолар кўпинча терроризм ва зўравонлик, наркобизнес ва қурол-яроғ билан қонунсиз савдо қилиш, инсон ҳуқуқларини оммавий суратда поймол этиш каби хавфли таҳдидларнинг доимий манбаига айланиб бормоқда. Бундай ҳодисалар давлат чегараларини тан олмайди.
Бешинчидан. Шунга ишончимиз комилки, халқаро муносабатлар амалиётида ҳар бир мустақил мамлакатнинг ўз миллий манфаатларига мувофиқ, ўз мустақиллиги ва барқарорлигини таъминлаш мақсади бўлиши лозим. У ёки бу халқаро тизимларда ва коллектив хавфсизлик шартномаларида қай даражада қатнашишини уларнинг ўзи белгилаш ҳуқуқи назарда тутилиши зарур.
Аёнки, бунда биз бошқа мамлакатларнинг хавфсизлигини ҳимоя қилиш таъминланиши зарурлигини ва уларнинг манфаатлари камситилишига, яқин ўтмишнинг ҳарбий-сиёсий қарама-қаршилик соҳасидаги салбий тажрибасига қайтишга йўл қўйиб бўлмаслигини назарда тутаётирмиз.
Олтинчидан. Бизнинг назаримизда, экологик ва ядровий хавфсизлик муаммолари алоҳида эътиборни талаб қилади. Биз Марказий Осиё минтақаси ядровий қуроллардан холи ҳудуд деб эълон қилинишига эришмоқчимиз. Айрим қўшни давлатлар ядро қуролига эга бўлишга ошкора интилаётганлиги бизни айниқса ташвишга солмоқда.
Орол денгизи фалокати ҳам жаҳон миқёсидаги улкан муаммодир. У дунёдаги анча мамлакатлар аҳолисининг манфаатларига дахлдор бўлиб, кўплаб миллатларнинг авлодлари учун ҳалокатли оқибатларга олиб келиши мумкин.
Хавфсизликка тахдидлар:
МИНТАҚАВИЙ МОЖАРОЛАР
Икки мафкуравий тузумнинг кураши ва бу курашнинг халқаро ҳаётнинг ҳамма соҳаларига соя ташлаши остида ўтган кучли қарама-қаршилик барҳам топди. Аммо шундан кейин ҳам бизни қуршаб турган дунё, кўплар кутганидек, осойиштароқ бўлиб қолгани йўқ. Унда можаролар камаймади.
СССР парчаланиб кетганидан кейин бизнинг иродамиз ёки интилишимизга боғлиқ бўлмаган ҳолда Ўзбекистон амалда фронт яқинидаги давлатга айланиб қолди. Унинг ташқи чегараларида - Афғонистон ва Тожикистонда сўнгги йилларда юз минглаб инсонлар ҳаётига зомин бўлган иккита танглик ўчоғи аланга олиб турибди.
ДИНИЙ ЭКСТРЕМИЗМ ВА ФУНДАМЕНТАЛИЗМ
Инсоният тарихида диний онгнинг ажралмас қисми бўлган одамлардаги эътиқоддан фақат бунёдкор куч сифатида эмас, балки вайрон қилувчи куч, ҳатто фанатизм (ўта кетган мутаассиблик) сифатида фойдаланилганлигини кўрсатувчи мисоллар кўп. Фанатизмнинг ўзига хос хусусияти ва кўринишлари авваламбор ўз динининг ҳақиқийлигига ўта қаттиқ ишониш, бошқа диний эътиқодларга муросасиз муносабатда бўлишдан иборатдир.
Ўзининг шак-шубҳасиз ҳақлигига, ҳақиқатни фақат ўзи билишига ишонч ҳисси сўнгги чораларга - зўравонлик ҳаракатларига мойиллиги билан ажралиб турадиган диний экстремизмнинг пайдо бўлишига замин яратади.
БУЮК ДАВЛАТЧИЛИК ШОВИНИЗМИ ВА АГРЕССИВ МИЛЛАТЧИЛИК
Шовинизм баъзи кўп сонли миллатларнинг нафақат кўп миллатли империя доирасида, балки уни ўраб турган жўғрофий-сиёсий маконда ҳам ўзининг мутлақ ҳукмронлигини ўрнатиш учун курашида намоён бўлади.
Россия буюк давлатчилиги Ғоясини, рус миллатининг мумтозлигини тиклаш, жаҳоннинг қутбларидан бири бўлишга даъвогарлик қилаётган давлат теварагида кучли жўғрофий-сиёсий майдон яратиш Ғоясини кўкларга кўтариб мақташда кўринмоқда.
Ниҳоят, бутун советлардан кейинги маконда бозор муносабатларига ўтишда дуч келинаётган қийинчиликларни уялмай-нетмай рўкач қилиш ҳоллари ҳам мавжуд. Уларнинг муаллифлари жуда оддий, аммо асло беозор ва беҚараз бўлмаган мантиқдан фойдаланишмоқда. Бу мантиққа кўра, ҳозирги қийинчиликларнинг сабаби Иттифоқнинг парчаланиб кетганлиги билан боҚлиқ эмиш. Бинобарин, "ягона ва аҳил халқлар оиласи"ни тиклаш қийинчиликларни тез ва самарали бартараф этиш имконини берар эмиш.
ЭТНИК ВА МИЛЛАТЛАРАРО ЗИДДИЯТЛАР
Жаҳон тажрибасидан миллатлар ёки этник гуруҳлар ўртасидаги ўзаро муносабатларда анъанавий уйғунлик вужудга келган мамлакатларда кўп элатлилик омили давлатларнинг сиёсий-иқтисодий ривожланишига самарали, рағбатлантирувчи таъсир этишини кўрсатувчи мисолларни кўплаб келтириш мумкин.
Айни чоғда инсоният тарихида бунинг аксини, яъни кўп элатли давлатлардаги миллатлараро муносабатларда уйғунликнинг йўқлиги бутун-бутун халқлар ва мамлакатларни анча орқага улоқтириб ташлаган ижтимоий-сиёсий фалокатларга олиб борганини кўрсатувчи мисоллар ҳам оз эмас. Зеро, кўп элатлилик нафақат айрим давлатларнинг, балки бутун-бутун минтақаларнинг ҳам ички сиёсий барқарорлиги ва миллий хавфсизлигига путур етказувчи бош омилга айланган.
КОРРУПЦИЯ ВА ЖИНОЯТЧИЛИК
МАҲАЛЛИЙЧИЛИК ВА УРУҒ-АЙМОҚЧИЛИК МУНОСАБАТЛАРИ
Қариндош-уруғчилик, ҳудудий ёки этник принциплар асосида давлат тузилмаларида ёки бошқа тузилмаларда тор гуруҳчилик манфаатлари билан иш кўрадиган, айнан шу манфаатларни биринчи ўринга қўядиган уюшмалар (кўпинча норасмий уюшмалар) умумий ишга, умумдавлат, умумхалқ манфаатларига зарар келтирган ҳолда шаклланиб, ўз мақсадларига эришиш учун аъзоларини мавжуд давлат, ҳокимият ва бошқа поҚоналарда юқори кўтаришга ҳаракат қилар экан, бу ҳол хавфли бўлиб қолади. Ана шунда жамиятнинг барқарорлиги ва хавфсизлигига реал таҳдид солувчи маҳаллийчилик ва уруғ-аймоқчилик ҳақида гапиришга тўғри келади.
БАРҚАРОРЛИК ШАРТЛАРИ ҲАМДА ТАРАҚҚИЁТ КАФОЛАТЛАРИ
МАЪНАВИЙ ҚАДРИЯТЛАР ВА МИЛЛИЙ ЎЗЛИКНИ АНГЛАШНИНГ
ТИКЛАНИШИ
ДАВЛАТЧИЛИКНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ВА МУДОФАА ҚОБИЛИЯТИНИ МУСТАҲКАМЛАШ
ДЕМОКРАТИК ИНСТИТУТЛАРНИ ВА ФУҚАРОЛИК ЖАМИЯТИ АСОСЛАРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ
БОЗОР МУНОСАБАТЛАРИНИНГ ҚАРОР ТОПИШИ ВА МУЛКДОРЛАР СИНФИНИНГ ШАКЛЛАНИШИ
КУЧЛИ ИЖТИМОИЙ СИЁСАТ ВА АҲОЛИ ИЖТИМОИЙ ФАОЛЛИГИНИНГ ОРТИШИ
ЖЎҒРОФИЙ-СТРАТЕГИК ИМКОНИЯТЛАР ВА ТАБИИЙ-ХОМ АШЁ РЕСУРСЛАРИ
Ташқи сиёсий ва ташқи иқтисодий алоқаларни шакллантиришда Ўзбекистон ўз мустақиллигининг дастлабки йилларидаёқ ишлаб чиқилган қуйидаги асосий тамойилларга амал қилмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |