14-мавзу. Ўтиш даврига мос миллий манфаатларни белгилаш. Тинчлик ва барқарорликни асраш, миллатлараро ва конфессиялараро ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш демократик



Download 29,81 Kb.
bet2/5
Sana24.02.2022
Hajmi29,81 Kb.
#247695
1   2   3   4   5
Bog'liq
14-мавзу

Иккинчидан, Мураккаб ўтиш даврида қабул қилинган қонунларнинг бажарилишини таъминлай оладиган, сиёсий ва иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишга қодир бўлган ижро ҳокимиятнинг самарали тизими яратилди. Маҳаллий ҳокимият органлари қайта ташкил қилинди вилоят, туман ва шаҳарларда ҳокимлик институти жорий этилди.

  • Учинчидан, Судлар жазоловчи ва фақат давлат манфаатларини ҳимоя қилувчи органдан қонун устуворлигини ва инсон ҳуқуқларини ҳимоясини таъминловчи суд ҳокимияти тизими шакллантирилди.

  • Тўртинчидан, Мамлакатимиз суверенитети ва худудий яхлитлигини, конституциявий тузумни ишончли ҳимоя қиладиган, халқаро террорчилик, экстремизм ва наркоагрессия каби кучайиб бораётган хавф-хатарга қарши курашадиган миллий хавфсизлик органлари тизими шакллантирилди.

    Шунингдек, фуқаролик ва жамоатчилик институтлари, хусусан, парламент Омбудсмани, инсон хуқуқлари бўйича миллий марказ ва бошқа қатор тузилмаларни шакллантириш масалалари ҳам катта аҳамият касб этди. Чунки, шахснинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, аҳолининг ҳуқуқий маданияти ва онгини ошириш демократик ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамияти қуришнинг муҳим шартидир.

    • Бешинчидан, Ўтиш даврида кучли ижтимоий сиёсат ва аҳолини ҳимоя қилишнинг самарали механизми ишлаб чиқилди. Кўмакка муҳтож оилаларга моддий ёрдам беришда асосан ўзини ўзи бошқариш органи бўлган маҳалла институти имкониятларидан фойдаланилди. Бу зарур моддий ва маънавий ёрдамни очиқлик ва ошкоралик тамойиллари асосида аниқ йўналтириш аҳолининг ҳақиқатан ҳам ночор қатламларини қўллаб-қувватлаш, уларни ўтиш даврининг қийинчиликларидан ишончли ҳимоя қилиш имконини берди. Шу тариқа юртимизда ижтимоий-сиёсий барқарорлик таъминланди, қолаверса мамлакатни янгилаш борасида олиб борилаётган сиёсатимизнинг халқ томонидан қўллаб-қувватланишига эришилди.

    1997 йилда ёзилган ЎЗБЕКИСТОН


    XXI АСР БЎСАҒАСИДА

    ХАВФСИЗЛИККА ТАҲДИД, БАРҚАРОРЛИК


    ШАРТЛАРИ ВА ТАРАҚҚИЁТ КАФОЛАТЛАРИ

    Дунё харитасида янги мустақил давлатлар пайдо бўлди. Улар, ҳозирги тил билан айтганда, социалистик ўтмишга эга бўлган, ўз сиёсий мустақиллигини тинч йўл билан қўлга киритган давлатлардир. Бу давлатлар мустақил ривожланиш ва ижтимоий муносабатларни янгилаш йўлига қадам қўйди. Улар дунёдаги бошқа мамлакатлар орасида ўз мавқеини мустаҳкамлашга интилмоқда. Тенглар орасида тенг бўлишга, жаҳон майдонининг таркибий қисмига айланишга ҳаракат қилмоқда. Бу давлатлар олдида муваффақиятсиз, чиппакка чиққан тарихий тажрибанинг фожиали оқибатларини қисқа давр ичида бартараф этиш вазифаси турибди. Улар замонавий бозор иқтисодиётига эга бўлган, одамлар муносиб турмуш кечиришини таъминлай оладиган, инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қила оладиган чинакам демократик жамият қуришдек мураккаб вазифани ҳал этиши зарур. Ўзбекистон ҳам ана шундай давлатлар жумласига киради.


    ХХI аср Ўзбекистон аҳолиси учун қандай келади? Кишилар турмуши кечагидан қанчалик яхшироқ бўлади? Ўзимиз учун танлаб олган ислоҳотлар ва янгиланиш йўли ўта мураккаб йўл эканлигини англаяпмизми? Бу йўлда қандай муаммолар, қийинчиликлар, синовларга дуч келишимиз мумкинлигини етарли даражада аниқ тасаввур қиляпмизми?


    Энг аввало, одамларнинг мана шу бой заминда муносиб ҳаёт кечиришларини таъминлашга қаратилган мақсад ва вазифаларни қай даражада рўёбга чиқара оламиз? Энг мураккаб саволлардан бири шуки, биздаги барқарорлик ва хавфсизлик йўлида таҳдид бўлиб турган муаммоларни англаб етяпмизми?


    Хавфсизлигимизга таҳдид бўлиб турган муаммоларга нимани қарши қўя оламиз? Жамиятимиз тўхтовсиз ва барқарор ривожланишига, биз истиқомат қилаётган минтақада жўғрофий-сиёсий мувозанат сақланишига нималар кафолат бўла олади?

    Ўтган йилларнинг мантиғи бизни ҳозирги кунда учта асосий саволга мурожаат қилишга ундамоқда. Ўзбекистоннинг келажаги ана шу саволларга қандай жавоб беришимизга боғлиқ. Булар қуйидагилардир:


    Хавфсизликни қандай сақлаб қолиш лозим?
    Барқарорликни қандай таъминлаш даркор?
    Тараққиёт йўлидан собитқадам ривожланишга нималар ҳисобига эришиш мумкин?

    Сайёрамизнинг жуда катта майдонида кучлар нисбати кўп жиҳатдан Марказий Осиёдаги янги мустақил давлатлар қайси йўлдан боришларига боғлиқ.


    Ҳеч шубҳа йўқки, бу давлатларнинг танлаб олган йўли ислом дунёсида юз бераётган мураккаб жараёнларнинг ривожланиши қандай натижаларга олиб келишига ва умуман жаҳон ҳамжамияти учун келиб чиқадиган барча оқибатларга ўз таъсирини кўрсатади.


    Бир нарса равшанки, барқарорлик ва жўғрофий-сиёсий мувозанат сақланиб қолган шароитдагина бу минтақа жўшқин ва собитқадам ривожланади, жаҳон ҳамжамияти учун муносиб шерик бўла олади. Марказий Осиё минтақасида турли сиёсий, иқтисодий, ҳарбий, транспортга ва экологияга оид муаммолар тўпланиб қолган. Шуни назарда тутадиган бўлсак, бутун минтақанинг собитқадам ва барқарор ривожланишини таъминлаш ҳамда можароли вазиятларнинг олдини олиш учун ҳозирги кунда ички ва ташқи мувозанатни сақлаш ва қўллаб-қувватлашгина бирдан-бир мақбул тамойилдир. Минтақада жўғрофий-сиёсий мувозанатни ва барқарорликни сақлаган тақдирдагина мазкур муаммоларни ҳал этиш имкони туғилади.


    Ўзбекистон учун унинг кенг маънодаги миллий хавфсизлиги нимани англатади, биз бу хавфсизликни қандай тасаввур қиламиз?



    Download 29,81 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   2   3   4   5




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling

    kiriting | ro'yxatdan o'tish
        Bosh sahifa
    юртда тантана
    Боғда битган
    Бугун юртда
    Эшитганлар жилманглар
    Эшитмадим деманглар
    битган бодомлар
    Yangiariq tumani
    qitish marakazi
    Raqamli texnologiyalar
    ilishida muhokamadan
    tasdiqqa tavsiya
    tavsiya etilgan
    iqtisodiyot kafedrasi
    steiermarkischen landesregierung
    asarlaringizni yuboring
    o'zingizning asarlaringizni
    Iltimos faqat
    faqat o'zingizning
    steierm rkischen
    landesregierung fachabteilung
    rkischen landesregierung
    hamshira loyihasi
    loyihasi mavsum
    faolyatining oqibatlari
    asosiy adabiyotlar
    fakulteti ahborot
    ahborot havfsizligi
    havfsizligi kafedrasi
    fanidan bo’yicha
    fakulteti iqtisodiyot
    boshqaruv fakulteti
    chiqarishda boshqaruv
    ishlab chiqarishda
    iqtisodiyot fakultet
    multiservis tarmoqlari
    fanidan asosiy
    Uzbek fanidan
    mavzulari potok
    asosidagi multiservis
    'aliyyil a'ziym
    billahil 'aliyyil
    illaa billahil
    quvvata illaa
    falah' deganida
    Kompyuter savodxonligi
    bo’yicha mustaqil
    'alal falah'
    Hayya 'alal
    'alas soloh
    Hayya 'alas
    mavsum boyicha


    yuklab olish