14-мавзу. Шахс тарақҚиётини даврларга бўлиш режа


Бешинчи давр - ўспиринлик



Download 20,07 Kb.
bet3/4
Sana23.02.2022
Hajmi20,07 Kb.
#152604
1   2   3   4
Bog'liq
2 5447107404321784689

Бешинчи давр - ўспиринлик - ўзининг бетакрор хислати, индивидуаллиги ва бошқа одамлар билан кескин тафовутланиши билан тавсифланади. Шунингдек, ўсмирлик шахс сифатида ноаниқлик, муайян ролни уддаламаслик, қатъияцизлик сингари нуқсонларга (иллатларга) эгадир. Мазкур даврнинг энг муҳим хусусияти “ролни кечиктириш”нинг ўзгариши ҳисобланиб, бирмунча тараққиёт босқичига кўтарилишининг дақиқасидир. Унда ижтимоий ҳаётда бажараётган ролларининг кўлами кенгаяди, лекин уларнинг барчасини жиддий эгаллаш имконияти мавжуд бўлмайди, ваҳоланки бу кезда ўспирин ролларда ўзини синаб кўриш билан чекланади, холос. Эриксон ўспиринларда ўз-ўзини англашнинг психологик механизмларини батафсил таҳлил қилади, унда вақтни янгича ҳис қилиш, психосексуал қизиқиш, патоген (касаллик қўзғатувчи) жараёнлар ва уларнинг турли кўринишлари намоён бўлишини шарҳлайди.
Олтинчи давр - ёшлик бошқа одамга (жинсга) нисбатан психологик интим яқинлашув қобилияти (уқуви) ва эҳтиёжи вужудга келиши билан ажралиб туради. Айниқса, жинсий майл бу соҳада алоҳида ўрин тутади. Бундан ташқари, ёшлик танҳолик ва одамовилик каби бехосият хусусиятлари билан тафовутланади.
Етинчи давр - етуклик даври деб аталиб, ҳаёт ва фаолиятнинг барча соҳаларида (меҳнатга, ижодиётга, ғамхўрликда, пушт қолдиришда, тажриба узатишда ва бошқаларда) маҳсулдорлик туйғуси унга узлуксиз равишда ҳамроҳ бўлади ва эзгу ниятларнинг амалга ошишида туртки вазифасини бажаради. Шунингдек, мазкур даврда айрим жиҳатларда турғунлик туйғуси нуқсон (иллат) сифатида ҳукм суриши эҳтимолдан ҳоли эмас.
Саккизинчи давр, яъни қарилик инсон тариқасида ўз бурчини уддалай олганлиги, турмушнинг кенг қамровлиги, ундан қаноатланганлиги (қониққанлиги) туйғулари билан тавсифланади. Салбий хусусият сифатида ушбу ёшда ҳаётдан, фаолиятдан ноумидлилик, улардан кўнгил совиш ҳис-туйғуларини таъкидлаб ўтиш ўринлидир. Донолик, софлик, гуноҳлардан фориғ бўлишлик бу ёшдаги одамларнинг энг муҳим жиҳати, саховати ҳисобланади, бинобарин, ҳар бир алоҳида олинган ҳолатга нисбатан шахсият ва умумият нуқтаи назардан қараш уларнинг олий ҳиммати саналади.

Download 20,07 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish