14-мавзу: Л. В. Бетховен ижоди. Ф. Шуберт ижоди Режа



Download 20,55 Kb.
bet1/2
Sana21.02.2022
Hajmi20,55 Kb.
#78507
  1   2
Bog'liq
14-мавзу. Л.В.Бетховен ижоди. Ф.Шуберт ижоди


14-мавзу: Л.В.Бетховен ижоди. Ф.Шуберт ижоди
Режа:

1. Л.Бетховен ижодининг бетақлид ўзига хослиги.


2. Соната – симфоник жанрларининг ўрни ва тараққиёти.
3. Ф.Шуберт мусиқасининг ғоявий мазмуни
4. Шуберт - ғарб мусиқасида XIX асрда шаклланган романтизм йўналишининг илк намоёндаси
Людвиг ван Бетховен (1770-1827)
Л.Бетховен ижодида мусиқа олами ўзига хос янги оҳанг ва йўналишларни кашф этди. Унинг юксак ғоялари ҳаётдаги вазиятлар билан боғланган ҳолда мусиқаси билан ифода этилди. Унинг ижоди XIX аср бошларида бўлиб ўтган турли тарихий сиёсий ҳаёт билан боғлиқ ҳолда шаклланди. Л.Бетховен ижодида классик мусиқа ўзининг юксак чўққисини эгаллади. Бунга Л.Бетховендан олдин ижод қилган барча композиторларнинг энг номунавий ва ўзига хос йўналишларни ўзида мужассам этаган композиторлардан бири хисобланади. Унинг мусиқасида илк бор қахроманилик хусусиятлар намоён бўлди. Бу қахрамонилик Л.Бетховен ижод қилган барча жанрларда асосий мавзу бўлиб асарнинг мазмуни ва ғоясини ифодалаган.
Л.Бетховен немис шаҳарларидан бири Боннда 1770-йилда туғилди. Унинг оиласида барча аъзолари турли чолғуларда ижро қилар, сарой хорида қўшиқ айтар эди. Л.Бетховеннинг мусиқий қобилияти жуда ёш пайтида намоён бўлди. Отаси уни жуда қаттиқ қўл бўлиб кўп соатлаб ўғлини клавесин ва скрипкада машқ бажаришга мажбур қилар эди. баъзида ухлаб ётган ўғлини дўстларига кўрсатиш учун уйқудан уйғатиб куй чалиб беришга мажбурларди. Онасининг қўрқувдан ва нафратдан иборат илтимослари инобатга олинмаган.
Келн шаҳрида Л.Бетховен саккиз ёшида биринчи контсертини беради. Ўникки ёшидан Л.Бетховен оиласини боқиш учун турли ишлар қилган. 1782-йилда биринчи устози Кристиан Нефедан сабоқ ола бошлайди. Бу унинг ҳаётидаги бахтли воқиялардан бири эди. Нефе қобилияти ва мусиқий истеъдотини пайқаб, у билан жиддий машғулотлар ўтказа бошлади. Нефе истеъдодли тарбиячи, композитор ва органчи эди. Айнан у Бетховенни немис композиторлари Иоганн Себастян ва Филлип Эмануел Бах, Гендел, Гайдн, Мотсатрнинг бетакрор асарлари билан таништирди.
Бетховен истедоди ва малакаси кундан-кунга ривожланиб бошлади ва устози томонидан ҳар томонлама қўллаб турди. Устози ёрдамида биринчи асарлари чоп этилди. Учта соната клавесин учун ва фортепиано учун вариатсия. Нефе маслахатига кўра Л.Бетховен лотин, франтсуз ва италиян тилларини ўрганди. 1887-йилларда у композитор ва пионист сифатида танила бошлади.
Л.Бетховеннинг азалий орзуларидан бири Венага бориш ва Мотсарт билан учрашиб маслаҳатлар олиш эди. 1787-йилда бу орзуси ушалди, Венага бориб Мотсарт билан учрашди. Машҳур композитор билан учрашувда ўзининг асарлари ва импровизатсияларини ижро қилиб берди. Мотсарт ёш Л.Бетховенни ижро услуби, асарларининг қахрамоний характери ва бўронли оҳангларидан ҳайратланди, шундай деди: “Эътибор беринг манабу йигитга! У ҳаммангизни ўзи хақида гаплашга мажбур қилади!”.
Икки буюк композитор учрашувлари узоққа чўзилмади, чунки онасининг вафотини эшитган Л.Бетховен уйига қайтишга мажбур бўлди. Оиласи икки укасини боқиш учун ишга киради. Опера театрида оркестр мусиқачиси бўлиб ва мусиқадан хусусий дарслар берар эди. 1789-йилда Франтсияда тарихий воқиялардан бири содир бўлди. Л.Бетховен университет талабаси бўлди. Бу воқияни чуқур ҳаёжон билан қобул қилди. Франтсиядаги тўнтариш ва озодлик, тенглик, дўстликга чақириш ҳайқириқлари остида кўрашган халқ оммосининг орзу ниятларини Л.Бетховен ҳам ҳаёжон билан хис қилди. Ўша даврда Л.Бетховен кекса Гайдн билан учрашиб қолади, ундан сабоқ олиш учун ўзига ахд қилади.
1792-йилдан 22 ёшли композитор Венага келади ва умрининг охиригача у ерда яшаб ижод қилади. Бу даврдан бошлаб унинг ижодида бетакрор асарлар яратиш ва юксалиш даври эди. ўша пайтда Вена нафақат Австриянинг балки бутун Европада йирик мусиқий шаҳарлардан бири эди. Бу шаҳарга энг кучли ва истеъдодли композиторлар келишар, Вена театри саҳналарида машҳур опера, симфония қўйишар эди ва контсертларда камер асарлар ижро қилинар эди. Машҳур ва истеъдодли ижрочилар айнан шу шаҳарга келиб ўз маҳор атини намойиш қилиб беллашардилар. Вена кўча ва майдонларида халқ мусиқачилари турли халқлар куй ва қўшиқларини ижро қилишар эди.
Л.Бетховен Венада илк бор пиониначи сифатида танилди. Веналикларни Л.Бетховеннинг бой фантазияси, шиддатли импровизатсияси ҳайратга солар эди. Л.Бетховен янги ихтиро қилинган фортепиано чолғусини ўша даврда машхур бўлган клавесиндан авзал кўрди. Фортепиано XVIII-аср бошида италиялик Кристофори томонидан ихтиро қилинган эди. фортепианонинг жарангдор кучли шу билан биргаликда майин куйчан овози Л.Бетховен асарларидаги ғояни ифода этиш учун зарур эди. Л.Бетховен фортепиано чолғусини мукаммал ўрганиб тингловчиларни мафтун этди.
Л.Бетховенни композитор сифатида танилиши ҳам Веналиклар учун ғайри табиий оҳанглар ижодкори сифатида, ундан олдин баҳраманд бўлган Гайдн, Мотсартнинг енгил жарангдор оҳангларидан кейин ўзига хос бўлиб туюлди. Вена даврида Л.Бетховен томонидан яратилган фортепиано сонаталаридан № 8 “Потетик” (1798), № 14 “Лунная”, симфоник асарларидан № 3 “Қахромоний” композиторнинг янги туйғу, янги ғоя шу билан биргаликда ҳали тингловчиларга тушунарсиз бўлган, лекин тингловчиларни мафтун этган мусиқий олами ва товушлари хукумронлик қилар эди. Л.Бетховенни Вена классиклари Гайдн ва Мотсарт билан бир қаторга қўйиб бошладилар.
Л.Бетховен ўзининг нафақат мусиқаси балки ташқи кўриниши, юриш туриши ва ҳаёт тарзи билан ҳам замондошларидан ажралиб турар эди. Ўша даврда ҳамма кийган соч турмаги яъни париксиз юрар эди, ҳаттоки кийим боши замонга мос эмас эди. 1812-йилда Вена яқинидаги теплитса дам олиш масканида, қиролича ёнидан ўтиб кетаётган Л.Бетховен бошқаларга ўхшаб таъзим бажо айламай, фақат шлапасига бармоқ текизиб қўйди. Бу ходисани кузатаётган машҳур немис шоири Гете ҳайратда қолди. Анашу манзарани рассом Ромлинг ўз асарида намоиш қилди.
Л.Бетховен машақатли ҳаёти унинг соғлигига таъсир ўтказди, 26 ёшида қулоқи эшитмай қолаётганини сезди. Шунга қарамай унинг энг машҳур асарлари XIX-аср бошида ёзилди. Улар “Эгмонд ва Кориолан” увертюралари, катта куч ва матонатга эга “Аппоссионата” , “Крейсер” фортепиано сонаталари, фортепиано ва оркестр, скрипка ва оркестр учун контсертлар, “Фиделио” операси бу операга битта эмас тўртта увертюра ёзган, бироқ Л.Бетховен лирик йўналишда ҳам “Посторал” симфония ва “Аврора” сонаталарини ҳам ёзган. Л.Бетховен тўккизта симфония ёзган, шулар ичида энг машҳурлари №3(1803), №5(1808), 1824-йилда №9 симфония ва “Тантанали” месса хор асари ўзининг бетакрорлиги билан ажралиб туради.
1827-йилда Л.Бетховен оғир касалликдан кейин вафот этди. Унинг дафн маросими машҳур мусиқачи ва халқнинг намойишига айланиб кетди.
Симфония оркестр мусиқасининг энг жиддий ва маъсулиятли жанрларидан бири. Л.Бетховен симфониялари XVIII-аср чолғу мусиқасининг ривожланиш жараёни ва негизида пайдо бўлди. Унинг ижодида Гайдн ва Мотсарт чолғу мусиқаси асос бўлди. Уларнинг ижодида шаклланган соната-симфоник цикл Л.Бетховен симфонияларига йўналиш ва мустахкам асос бўлиб хизмат этди. Лекин Л.Бетховен симфониялари тарихий шароит ва чолғу мусиқасининг тараккиёти чукур умумийлиги натижасида ўзига хос оҳанг ва шаклни яратди. Симфонияларнинг ривожланишида опера жанри ҳам катта аҳамиятга эга бўлди. Мотсарт ижодида симфония драматик операга ёндашган ҳолда ижод қилинган бўлса, Л.Бетховенда эса хақиқий драматик чолғу жанр бўлиб шаклланди. Л.Бетховен симфоник чолғу шаклларида фожиа ва драммани юксак томонларини кўрсатди. Ўзгача тарихий жараённинг буюк рассоми Л.Бетховен жамиятнинг рухий қизиқишларини ўз асарларида кўрсатди. Л.Бетховен симфоник санъати ва XVIII-аср симфониялари фарқли томони шундаки, уларда мусиқий образлар мавзу ва ғоявий мазмун бир бирига ўхшамайди.
Л.Бетховен симфониялари катта омма фикри, нафаси кўрар кўзи бўлди. 30 ёшигача Л.Бетховен симфония ёзишга жазм қилмади. Унинг ҳар бир симфоник асари машшақатли мехнат самараси бўлиб бир неча йиллар давомида яратар эди. масалан № 3 симсфониясини бир ярим йил, № 5 симфониясини 1805 дан 1808 йилгача, № 9 симфониясини эса деярли 10 йил давомида катта меҳнат, изланиш жараёнида ёзди. Унинг барча симфониялари ижодининг энг чўққи даврларида ёзилган. Л.Бетховеннинг биринчи симфонияси до мажор 1800-йиллардан бошлаб ёзилди, унинг мусиқасида илк бор Л.Бетховен мавзулари намаён бўлади. Машхур композитор Берлиоз биринчи симфония хақида шундай деган: “Бу олий жавноб мусиқа... лекин... бу ҳали Л.Бетховен эмас”.
1802 да иккинчи симфония ре мажор тугалланади. Бу симфонияда мардановор характер, динамиканинг ҳаракатчанлиги, қахромоний характер кўпроқ кўрсатилган. Лекин унинг юксак махорати ўзига хос йўналиши ва услуби учунчи симфонияда шаклланганини кўрсатди. Турли рухий ва ижодий изланишлар самарасида Л.Бетховен № 3 симфонияда қахрамоний, достоний мавзусини топди. Илк бор янгича услубда ва оҳангларда ўз дарининг драматик хис ҳаёжонлари, зарбалари, фалокатлари мужассамлашди. Унинг асарларида анашу ходисалар билан биргаликда инсон ва унинг озодликка бўлган хаққи, хуқуқи, севги ва бахтли ҳаётга интилиши баён этилди.
№ 3 симфониядан бошлаб анашу ғоя бир қанча буюк симфоник асарларни яратишга ундади. Шулардан № 5 симфония, увертюра “Эгмонт”, “Кориолан”, “Леанора №3” улардаги барча мавзулар мужассам бўлиб янада бадиий юксалиш билан унинг охирги № 9 симфониясида етук даражада янада уйғонади. Шу билан биргаликда Л.Бетховен ўз симфоник мусиқасида ўзгача поғоналарни ҳам кўрсатади. Масалан № 4 си бемол симфониясида бахор ва ёшликнинг шоирона хислатлари, ҳаёт қувончи ва унинг доимий ҳаракатлари кўрсатилган. № 6 симфониясида табиат мавзуси етакчилик қилади. № 7 ля мажор симфониясида рақс образларида рақс ҳаракатини кескин бурилишлари орқали ритмик фигуралар ўзгариб ҳаёт динамикаси ва унинг ғайри табиий гўзаллиги номойиш қилинган. Ҳаттоки машхур Аллегретто қисми ўзининг машхур ва чуқур қайғуси билан ифодаланган бўлсада, унинг характери рақс мусиқасида ифода этилинган ҳаёт гўзаллиги ва унга интилиш каби мавзуларни йўқата олмайди. № 8 фа мажор симфонияси нафис ва гўзал камер ифодани мужассам этган. Л.Бетховеннинг янгидан очилган мусиқий дунёси инсон рухи чуқур ва юксаклигини, улардаги ғоя композитор яратган симфоник мусиқаларида ифодаланган.

Download 20,55 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish