14-мавзу. Аҳлоқнинг моҳияти, функция ва тамойиллари



Download 49 Kb.
Sana21.02.2022
Hajmi49 Kb.
#45120
Bog'liq
Маъруза 14-мавзу. Фалсафа


14-мавзу. Аҳлоқнинг моҳияти, функция ва тамойиллари
Режа:
1. Ахлоқшуносликнинг асосий - яхшилик ва ёмонлик, адолат, бурч, виждон, ор-номус, шаън, иззат, қадр-қиммат, бахт-саодат, ҳаётнинг маъноси ва мазмуни каби тушунчаларнинг моҳияти ва аҳамияти.
2. Ахлоқшуносликнинг асосий - инсонпарварлик, меҳнатсеварлик, ватанпарварлик, байналмилаллик, жамоавийлик ва ҳамкорлик каби тамойилларининг моҳияти ва аҳамияти.
3. Ахлоқшуносликнинг асосий қоидалари ва мезонлари - хушмуомалалик ва ширинсуханлик, ҳалоллик, ростгўйлик, дўстлик ва вафодорлик кабиларнинг моҳияти ва аҳамияти.

Ҳар бир фан сингари “Ахлоқшунослик”нинг ҳам тушунчалари (категориялар) бўлиб, улар кишиларнинг бир-бирларига, оилага, жамоага, жамиятга бўлган муносабатларини ифодалайди, ҳамда инсонларни тўғри йўлга солишга, теварак-атрофда юз бераётган ҳодисаларни баҳолашга ҳамда улардан хулосалар чиқаришга имкон беради. Ахлоқшунослик категориялари орасидан энг кўп тарқалгани, энг кўп қўлланиладиган яхшилик ва ёмонликдир.


Яхшилик деб кишиларнинг меҳнатсеварлик, ҳалоллик, мардлик, инсонийлик, олийжаноблик, одамларга, халққа, жамиятга нафи, меҳр-муҳаббати, ҳиммати, муруввати, оғирини енгил қилиш, раҳм-шафқати ва уларга зиён-заҳмат етказмаслик сингари ижобий хатти-ҳаракатларга айтилади. Ахлоқшунослик яхшилик тушунчасининг конкрет тарихий мазмунига, инсониятнинг олға қараб ҳаракат қилишига, меҳнаткашларни ва барча инсонларни ҳимоя қилишга имкон берадиган ва уларнинг ижодий кучларининг бемалол ривожланиши ҳамда қўлланилишига имконият туғдирадиган жами ижобий, ахлоқий фазилатларни киритади. Яхшилик деганда, муайян синф, ижтимоий гуруҳ, партия, давлат, жамоага, шахсга, инсонга бериладаган ахлоқий баҳо, фазилат ифодаланади,
Ёмонлик эса кишиларнинг дангасалик, текинхўрлик, заракунандалик, золимлик, майхўрлик, гиёҳвандлик, дилозорлик, ҳасадгўйлик, туҳматчилик, иғвогарлик, ғийбатчилик, бузуқлик каби салбий хатти-ҳаракатларига айтилади. Яхшиликни эзгулик, ҳимматлилик деб юритилади. Ёмонликни эса ёвузлик деб юритилади. Этиканинг муҳим тушунчаларидан бири адолат, адолатлилик бўлиб уларнинг мазмунида поклик, тўғрилик ҳақиқат мужассамлашади.
Адолат тушунчаси инсоний муносабатларда инсоф, диёнат, тенглик, ҳаққонийлик, рағбатнинг зарурий ўлчовларидир. Демак, адолат деб - кишилар ўртасидаги муносабатларда тенгликни, тўғриликни, ҳақиқатни. ҳаққонийликни, покликни ифодаловчи хатти-ҳаракатларнинг жамига айтилади. Инсоният яратилгандан бери адолатни қадрлаб ва адолат учун курашиб яшаб келмоқда. Чунки адолат бўлган жой гуллаб яшнайди, халқ эркин бўлади. Аксинча адолат оёқ ости қилинган жойларда эса разолат ҳукм суриб, жамият ва одамлар тубанликка юз тутган. Арасту Искандарга қилган насиҳатларида: “Билгилки, адолат буюк қудратли худонинг ер юзидаги ўлчовидир, унинг ёрдамида заиф бўлган ҳақ, одам кучли бўлган ноҳақдан ўз ҳакини олади", - деган эди. Соҳибқирон Амир Темур ўз ҳаёти ва фаолиятида "Куч адолатда" деган сермазмун ҳикматга амал қилган.
Донолар ҳикматларига амал қилган юртбошимиз И. А. Каримов адолат машъаласини баланд кўтариб, ундан ўз халқини баҳраманд этмоқда. Унинг мунаввар ёғдуларидан, адолат нуридан баҳра топган халқимиз Ватан боғини обод қилиб, тинч ва осойишта ҳаёт кечирмоқда.
Ахлоқий тушунчалардан бири бурч бўлиб, у кишиларнинг жамиятда ўз вазифаларини бажариш одамларга ва ижтимоий ҳаётга тўғри муносабатда бўлиш каби фазилатларини ифодалайди. Бурч деб - инсоннинг, шахснинг, кишилар, оила, Ватан, миллат, жамият олдидаги мажбурияти, маъсулияти, содиқлиги, онглилигини ифодаловчи хатти-ҳаракатларнинг жамига айтилади.
Ўз бурчига содиқлик ҳар бир кишига обрў, шон-шараф келтиради. Ҳар бир инсон ўз бурчига содиқлиги ўзига, жамиятга, Ватанга, миллатга, меҳнатга, оилага, фарзандига, жамоага бўлган муносабатида намоён бўлади. Ўзбекистон Президенти И.А. Каримов Шароф Рашидов таваллудининг 75 йиллигига бағишланган тантанали нутқида "Шароф Рашидов ўз халқига ва ватанига фидоий фарзанд эди, у ўз халқининг эртасини ва келажагини ҳаммадан кўпрок ўйларди. Энг оғир шароитда ҳам Шароф Рашидов халқига фарзандлик бурчини қўлдан келганча адо этди", деб таъкидлаган эди. Бугунги кунда мустақил Ўзбекистон фуқароларининг бурчи чинакам ижтимоий жамият қуриш ва баркамол инсонни тарбиялаш бўлмоғи лозим.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикасининг Конститутсиясида, Президентимиз И.А. Каримов асарларида фуқароларнинг ўз бурчларини бажаришга алоҳида эътибор берилмоқда. Республикамиз асосий қомусининг 11 бобида барча фуқароларнинг конститутсияда белгилаб қо`йилган бурчларини бажаришга қонунларга амал этишга, бошқа кишиларнинг хуқуқлари эркинликлари, шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилишга Ўзбекистон халқининг тарихий маданий ва маънавий меросини авайлаб асрашга, атроф табиий муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлишга, қонун билан белгиланган солиқлар ва маҳаллий йиғинларни тўлашга мажбурдирлар ва Ўзбекистон Ресупбликасини ҳимоя қилиш - Ўзбекистон Республикаси ҳар бир фуқаросининг бурчидир деб таъкидланади.
Ахлоқнинг ғоят муҳим тушунчаси виждон ва виждонийликдир. Виждон ва виждонийлик деб инсоннинг ўз хулқини муайян жамият ахлоқ қоидалари нуқтаи-назаридан туриб ахлоқий баҳолаши ва назорат қилиши, ўз хатти-ҳаракатларини ва бу хатти-ҳаракатларга боғлиқ бўлган ҳис-туйғуларни, кечинмаларни ўзида таҳлил этишга айтилади. Виждон ва виждонийлик инсоният учун ғоят зарурий, қимматли ахлоқий фазилатдир, унинг ўз мезони ва баҳоси бор.
Виждон қувониш, енгил тортиш, изтиробдан қутулиш, хижолатдан фориғ ва юзи ёруғ бўлиш каби ижобий ҳис-туйғулар, шунингдек салбий кечинмалар тавба, узр сўраш, изтироб чекиш, пушаймон ва хижолат бўлиш, уялиш каби салбий кечинма, ҳис-туйғуларда, хатти-ҳаракатларда намоён бўлади. Виждон инсон хатти-ҳаракатларининг энг хаққоний, жуда холис, ғоят поклик ҳакамидир. Шу боис юртбошимиз И.А. Каримов таъкидлаганидек "...Виждон билан, иймон билан, диёнат билан ўйнашиб бўлмайди". Виждонсизлик эса бениҳоя шармандалик, ўта салбий, ғоят уятли иллатдир.
Ахлоқнинг муҳим тушунчаларидан бири қадр-қиммат бўлиб, уни гоҳида иззат-нафс, ор-номус ҳам деб юритадилар. Қадр-қиммат ёки ор-номус деб инсоннинг жамиятдаги ўз қимматини, иззат-нафси, шаъни, шарафи, шон-шуҳратини англашни, аждодлар, оила ва миллат шаънига доғ тушурмасликни ва уларнинг жамият томонидан тан олиниши ҳамда эътироф этилишига айтилади. У шахсий, ижтимоий, миллий, касбкор шарафи, йигитлик шаъни, қизлик номуси, иззат, ҳурмат, ишонч, рағбат, мақтов, тақдарлов, нишонлаш, хотирлаш, номини абадийлаштириш каби ахлоқий фазилатларда намоён бўлади ҳамда бу тушунчаларда инсоннинг, халқнинг ҳаётида ҳамда фаолиятида муҳим аҳамият касб этади.
Ахлоқшуносликнинг ғоят муҳим тушунчаларига ҳаётнинг маъноси ва мазмуни, бахт-саодатдир. Ҳаётнинг маъноси деб онгли инсоннинг яшашдан кўзлаган мақсади, унинг умри, ҳаёт фаолиятининг умумий ё`налишини англатувчи жараёнларга айтилади. Ҳаётнинг маъноси инсоннинг ўз олдига қўйган мақсади, ҳаётда кўзлаган манфаати ва белгилаган вазифаларида намоён бўлади. Инсон ҳаётининг маъноси - бу унинг ҳаётининг бутун бош юлидирки, кишининг конкрет мақсадлари ана шунга боғлик бўлади, Инсон фақат еб-ичиш, зурриёт қолдириш тирик эмас, меҳнат қилиш, жамиятда яшаш, ўзидан бошқа кишилар билан ижтимоий муносабатда бўлиш жараёнида у инсон сифатида шаклланади, ўсиб-унади, талант ва истеъдодларини намоён қилади.
Ҳаётнинг мазмуни инсон ҳаётининг қандай кечганлигини ифодалайди. Инсон ҳаётининг мазмуни деганда инсоннинг жамият ҳаётидаги ўз ўрни ва аҳамиятини белгиловчи бутун фаолияти (аввалги, ҳозирги ва келажакдаги) асосий мазмун англаш даражаси ҳамда унинг намоён бўлиш даражаси тушунилади. Хуллас, ўз ҳаётини, унинг маъноси ва мазмуни мақсади, гўзал ва бахтли қилишга эришмоғи лозим. Президентимиз И.А. Каримов таъкидлаганидек: “Ҳар бир одам “Мен кимман ўзи. Бу дунёга нимага келдим? Дунёга келиб нима иш қилдим?”, — деб ўзидан сўрайди.
Шу саволларга бемалол жавоб бермоқ учун у умри давомида савоб ишларни кўпроқ, қилмоқ учун шошилмоғи керак". Инсон ҳаётининг олий мақсади бахт-саодатга эришишдир. Хўш, бахт нима? Оддий сўз билан айтганда бахт бу инсоннинг орзу-истаклари, мақсадларига етишиб яшашидир. Ёки бошқача қилиб айтганда, бахт, бахтлилик ҳар бир кишининг моддий ва маънавий эҳтиёжларининг қондирилганлиги, ўз мақсадлари, орзу-истакларининг рўёбга чиққанлиги, ҳаётдан, ўз хатти-ҳаракатларидан маънавий қониқиш оқибатида ҳосил бўладиган олий неъматдир. Бахт тушунчаси хилма-хилдир.
Ватан бахти, шахс бахти, меҳнат бахти, ёр бахти, оила бахти, фарзанд бахти, қарилик бахти ва бошқалар. Лекин буларнинг ҳаммаси, инсон бахти, унинг фаровон, тўқ, соғлом оила ва фарзандли бўлиб, узоқ умр кўриши кабиларда кўринади. Қадимда бир донишманддан "Одамни нима бахтли қилади, бойликми ёки шон-шуҳратми?" — деб сўрабдилар. "Бойлик ҳам, шон-шуҳрат ҳам одамни бахтли қила олмайди. Тан-жони соғ гадо ҳар қандай бой одамдан бахтлироқдир" - деб жавоб берибди донишманд. Инсоннинг бахтли бўлишида сиҳат-саломатлик билан бирга ёшликдан яхши, аъло ўқиш, касб-ҳунар эгаллаш, ижтимоий фойдали меҳнат қилиш, оилали, уйли-жойли, фарзандли бўлишга, жамоа ва жамиятда обрўга эга бўлиш ва ҳоказо шартларнинг аҳамияти катта.
Download 49 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish