14-маъруза. Мавзу: Зиналар ва лифтлар



Download 1,48 Mb.
bet2/3
Sana22.02.2022
Hajmi1,48 Mb.
#115356
1   2   3
Bog'liq
14 Маъруза

Лифтлар механик қурилмаларга киради ва қаватлараро йўлни ташкил қилиш учун хизмат қилади. Ҳозирги вақтда вақти-вақти билан ишлайдиган лифтлар энг кўп тарқалган.

Охирги қават полининг сатҳи ер сатҳидан 13 м ва ундан баланд турар-жой биноларида, шунингдек, қариялар ва ногиронлар учун мўлжалланган, икки қаватдан баландроқ уйларда лифт қурилган бўлиши керак. Квартирали турар-жой биноларида ҳар бир секцияга 400 кг юк кўтара оладиган битта лифт, 10 қаватли ва бундан ҳам баландроқ биноларда эса 400 кг ва 630 кг юк кўтарадиган иккита лифт қурилиши лозим. Қариялар ва ногиронлар учун мўлжалланган уйларда 630 кг юк кўтарадиган битта лифт қурилиши зарур.


Лифтга кираверишдаги майдончанинг кенглиги қуйидаги ўлчамлардан кам бўлмаслиги керак: 400 кг юк кўтара оладиган лифтлар учун - 1,5 м; 630 кг юк кўтара оладиган ва хонасининг кенглиги 2100 мм, чуқурлиги 1100 мм бўлган лифтлар учун - 1,6 м; хонасининг кенглиги 1100 мм, чуқурлиги 2100 мм бўлган лифтлар учун эса 2,1 м.
Лифтларни ҳаракатга келтирадиган машиналар ўрнатиладиган хонани бевосита ётоқхоналар тепасига ва улар билан ёнма-ён жойлаштириш тақиқланади. Лифт шахталарини ётоқхоналар билан ёнма-ён жойлаштириш ҳам мумкин эмас. Ҳар бир лифт қурилмаси учун махсус шахта кўзда тутилиши лозим. Ҳар бир квартирадан битта ёки иккита лифтга кирадиган йўл (эшик) бўлиши, лифтлар эса юк ташишга, одамларни (шу жумладан замбилга ётқизилган беморларни) ташишга мосланган бўлиши зарур.
Лифт, ёнмайдиган шахта ичида вертикал йўналтирувчи бўйича ҳаракатланадиган ва пўлат тросга осилган кабинадир. Кабинанинг ҳаракати машина бўлимида жойлашган электр мотори ва лебёдка (чиғир) орқали амалга оширилади (14.6-расм).
Лифт шахтаси ҳажми бир ёки икки лифт кабинасига мўлжалланган қават баландлигига тенг темирбетон ҳажмий блоклардан тайёрланади (14.7-расм). Лифт шахтасининг ёпма плитаси, устки ва остки ҳажмий блоклари, лифт кабинаси буфери (урилиш зарбини камайтирувчи мослама) остидаги устунча ва пойдевор плитаси ҳам у билан бирга комплект таркибида бўлади.
Лифт шахталарининг деворлари қалинлиги 120 мм дан кам бўлмаган 20 ёки В25 класс оғир бетондан ўзини ўзи кўтарувчи конструкция қилиб лойиҳаланади. Лифт шахтасининг деворлари ва пойдевори бино конструкциясидан кенглиги 20-40 мм оралиқ-зазор билан товуш изоляцияси мақсадида ажратилади. Бинонинг қаватлараро ёпмалари ва шахта деворлари орасидаги тирқиш юмшоқ товуш ўтказмайдиган қистирма билан тўлдирилади. Лифт шахтаси тепасида жойлашган машина бўлимида, бошқа юк кўтарувчи конструкциялар билан боғланмаган ва яхлит товуш ўтказмайдиган қатлам орқали ёпмага эркин ётқизилган, таянч плитасига тебранма амортизаторлар орқали электр лебедкаси ўрнатиш кўзда тутилади (14.6-расм, в).
Лифтларнинг шахта элементлари қурилишга заводда максимал тайёрланиб етказиб берилади, шу жумладан эшикни ўрнатиш ва бошқалар.


Лифтларнинг шахтаси конструкцияларини қурилишнинг ўзида монолит


бетондан қуриш кўп қаватли стволли конструктив системали ва шу


асосидаги комбинацияланган системали бинолар учун мақсадга мувофиқ


ҳисобланади. Бундай ҳолда лифтлар қудуқчасининг конструкциялари ҳам


юк кўтарувчи ва ҳам тўсиқ вазифасини бажаради.


14.6-расм. Турар-жой биноларида қўлланиладиган лифтлар ва лифт шахталари:


а- шахта плани; б- машина бўлимининг плани; в- лифт шахтасининг қирқи-ми; г- юк кўтариш қобилияти 400 кг, тезлиги 0,7 м/c йўловчи лифт; д- юк кўтариш қобилияти 630 кг, тезлиги 1 м/c йўловчи лифт; е- юк кўтариш қо-билияти 630 кг, тезлиги 1 м/c юк йўловчи лифт; 1- йўналтирувчи; 2- лифт кабинаси; 3- посанги; 4- машина бўлими; 5- лифт шахтаси.


14.7-расм. Лифт шахтасининг ҳажмий йиғма темирбетон элементлари: а-шахтанинг ёпма плитаси; б- устки ҳажмий блок; в- ўртадаги ҳажмий блок; г- остки ҳажмий блок; д - лифт кабинаси буфери (урилиш зарбини камайтирувчи мослама) остидаги устунча; 1- монтаж илмоғи; 2- инвентар ҳавозаларни таяниши учун тешик; 3- конус шаклидаги икки томони очиқ ички тешик; 4- чақирувчи аппарат учун тешик; 5- ҳажмий блокда қолдирилган бириктирувчи пўлат элемент; 6- ички томондан ўйиқ (остида турган блокнинг илмоғига боғлаш учун бириктирувчи пўлат пластинкаси бор).



Download 1,48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish