14- маъруза Тебранишли вискозиметрлар



Download 67,55 Kb.
bet2/3
Sana27.06.2022
Hajmi67,55 Kb.
#709813
1   2   3
Bog'liq
14- маъруза СТУ ваА 2-кисм 41173

12.5-расм. Ультратовушли вискозиметр схемаси

Лекин бу асбоблар мураккаб электрон қурилмалардан иборат бўлганлиги сабабли уларнинг ишлатилиши чекланган.


Ультратовушли вискозиметрлар ультратовушларнинг муҳит қовушқоқлигига қараб ютилишига асосланган. 12.5-расмда ультратовуш тебранишларининг сўниш тезлигини ўлчайдиган ультратовушли вискозиметрнинг схемаси кўрсатилган.
Магнитострикцион материалдан ишланган пластина 1 гиль­за 3 га маҳкамланган. Пластинанинг пастки қисми қовушқоқлиги ўлчанаётган суюқликка туширилган. Гильзада импульслар генератори 4 дан таъминланадиган уйғотиш ғалтаги 2 бор. Ғалтакка узунлиги 20 мкс га яқин импульс юборилади, натижада пластинада бўйлама тебранишлар юз беради. Тебранишлар частотаси пластина геометрияси орқали, сўниш амплитудаси эса суюқлик қовушқоқлиги орқали аниқланади. Импульсни юбориш билан бир вақтда кучайтириш ва детектирлаш опера­цияси кучайтиргич 5 ва детектор 6 да бажарилади, натижада триггер генераторни беркитади. Пластинанинг тебранишида тескари магнитострикцион эффект туфайли ғалтакда пластинанинг тебраниш частотасига тенг бўлган кучланиш (ЭЮК) ҳосил бўлади.
U= Um ехр(-ατ) • sin(ωτ), (12.5)
бу ерда U – ғалтак учларидаги кучланиш; Um – кучланишнинг бошланғич амплитудаси; α – тебранишнинг суюқлик қовушқоқлигига боғлиқ бўлган сўниш коэффициенти; τ-вақт; ω – пластинанинг тебраниш частотаси.
Бу кучланиш импульслар генераторини пластина тебранишларининг сўниши тугагунча беркитиб туради, шундан сўнг генератор қайта уйғонади.
Шундай қилиб, сўниш интенсивлигининг ўлчови импульс­лар генераторининг кетма-кет уйғонишидаги вақт оралиғи катталигидан иборат. Суюқлик қовушқоқлиги қанча катта бўлса, импульслар орасидаги вақт оралиғи шунча кичик бўлади. Ўлчаш сигнали детектордан иккиламчи асбоб 7 га келади.
Қовушқоқлик бирлигида даражаланган ўлчаш асбоби им­пульслар интервалининг ўртача қийматини ўлчайди. Асбобнинг ўлчашдаги хатолиги ±1%.
Ультратовушли вискозиметрлар технологик оқимлардаги турли суюқликларни узлуксиз назорат қилиш учун ишлатилади. Бу вискозиметрларнинг ўлчаш диапозони 0,0001÷100 Па∙с.
Тебранишли, айниқса, ультратовушли вискозиметрларнинг қўлланилиш соҳаси ньютон суюқликлари билан чеклаб қўйилади, бу суюқликларнинг қовушқоқлиги механик таъсир интенсивлигига боғлиқ бўлмайди. Ньютон суюқликларда улар камайтириб кўрсатади, бу ҳолда ҳам улардан фақат қовушқоқлик индикаторлари сифатидагина фойдаланиш мумкин.

Download 67,55 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish