Bog'liq 13-мавзу. Ўзбекистон Республикаси банк тизими ва унинг таркиби
13.3. Банкларни турлари, улар фаолиятининг иқтисодий, меъёрий-ҳуқуқий ва ташкилий асослари. Молия-кредит институтлари. Тижорат баклари банк тузимининг муҳим бўғини бўлиб Марказий банкдан кейинг поғона ҳисобланади. Тижорат банклари мулкчилик шаклига кўра давлат, аксионер, хусусий, қўшма ва айрим бошқа турдаги банкларга бўлинади. Кўпчилик мамлакатларда банкларнинг асосий турлари бўлиб аксионер банклар ҳисобланади. Аксионер банклар очиқ ва ёпиқ турдаги аксионер банкларига бўлинади.
Республикамизда 2017-йилни бошига 28 тижорат банки мавжуд бўлиб, уларни 3 таси давлат-тижорат, 12 таси аксионерлик-тижорат, 9 таси хусусий ва 5 таси чет эл сармояси билан қўшма банклардан иборат.
Мамлакатимизда банклар фаолиятининг меъёрий-ҳуқуқий асоси бўлиб “Ўзбекистон Респубикасининг Марказий банки тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикасининг банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикасининг аксиядорлик жамиятлари ва аксионерлар манфаатини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги ва бошқа қонун ҳужжатлари ҳисобланади.
Банкларнинг барқарорлигини таъминлаш ҳамда омонатчилар ва кредиторларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида банклар Марказий банк томонидан 1997-йил 22-августида тасдиқланган 10-сонли “Тижорат банклари фаолиятини тартибга солиш қоидалари”да белгиланган иқтисодий нормативларга риоя қилишлари лозим.
Банкларнинг бошқарув органлари бўлиб аксионерларнинг умумий йиғилиши, банк кенгаши ва бошқаруви ҳисобланади. Банклар ўз фаолиятини устав асосида олиб боради. Ўзбекистон Республикасининг “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги қонуннинг 16- “Банкларнинг филиаллари ҳамда ваколатхоналари” моддасида таъкидланишича банклар Ўзбекистон Республикасида ўз филиалларини, чет эл банклари эса ўз ваколатхоналарини Марказий банкнинг рухсати билан очишлари мумкин.
Банк филиали уни ташкил этган банк номидан банк фаолиятини амалга оширувчи мини-банк, сайёр касса ва бошқа бўлимларни ташкил этиши мумкин.
Маълумки, кредит тизимига Марказий банк ва тижорат банкларидан ташқари Молия-кредит институтлари ҳам киради.
Молия-кредит институтларига қуйидагилар киради:
Нобанк кредит ташкилотларига кредит уюшмалари, ломбардлар(гаровхона), микромолия, микролизинг ва бошқа кичик ҳажмдаги ўзаро пул жамғармалари киради.
Инвеститсия компаниялари узоқ ва қисқа муддатли кредит ва ўз маблағлари ҳисобидан тегишли инвеститсия объектларини амалга оширувчи, инвеститсия жараёнларини маблағ билан таъминловчи ташкилот ҳисобланади.
Суғурта компаниялари аҳоли ҳаётини суғуртаси билан шуғулланувчи ва аҳоли ҳамда корхона, ташкилотлар мулки суғуртаси билан шуғулланувчи компанияларга бўлинади. Ушбу компаниялар асосан аҳоли ва тегишли корхона, ташкилотлар билан шартномалар тузиш асосида маблағларни йиғиш ва келтирилган зарарларни қоплаш билан шуғулланади.
Нафақа ва бошқа жамғармаларга шахсий жамғариб бориладиган пенсия жамғармаси ва айрим бошқа жамғармалар киради.