13-мавзу тестлари
13-МАВЗУ. БОЗОР ИҚТИСОДИЁТИ ШАРОИТИДА ИШ ҲАҚИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА УНИ ИСЛОҲ ҚИЛИШ
1. 1. Бозор иқтисодиёти шароитида ходимнинг иш ҳақи деганда нима тушунилади?
А)* инсоннинг эркин пул - товар муносабатларидаги ақлий ва жисмоний
имкониятларини узил-кесил рагбатлантириш.
Б) меҳнат ресурсларини потенциалини белгиловчи кўрсаткич.
В) яратилган ижтимоий-иқтисодий бойлик учун тўланадиган моддий
молиявий тўлов.
Г) меҳнат потенциалига рахбар томонидан берилган иқтисодий баҳо.
2. Қуйидагилардан қайси бири иш ҳақи функцияларига кирмайди?
А) такрор ҳосил қилиш функцияси, рагбатлантирувчи функция.
Б) ўлчов тақсимлаш функцияси, жойлаштириш функцияси.
В) аҳолини тўловга қодир талабини шакллантириш функцияси.
Г)* мослашувчанлик ва узгармаслик.
3. Қуйидагилардан қайси бири иш ҳақи функцияларини амалга оширишда амалга ошириладиган тамойилларга киритилмайди?
А)* меҳнатга ҳақ тўлашда меҳнат ресурсларини иш фаолиятига боғлиқ
булмаган тизимлардан фойдаланишни таъминлаш.
Б) ишлаб чиқариш ва меҳнат самарадорлигини ортишига қараб реал
иш ҳақини ошиши, ишлаб чиқариш суръатларини ҳажмларини
ошиш суръатларини, истеъмол фондларини ўсишига илгарилаб
боришини таъминлаш.
В) ходимни корхона фаолиятини натижаларига кушган хиссасига
меҳнат мазмунига, корхона қайси тармокка мансублигига караб
иш ҳақини табакалаштириш.
Г) тенг меҳнатга тенг иш ҳақи, меҳнатга ҳақ тўлашни давлат то-
монидан бошқариш, меҳнат бозорининг таъсирини ҳисобга олиш.
4. Бозор иқтисодиёти шароитида иш ҳақини ташкил этиш дегани нима?
А) меҳнат муносабатларида меҳнатни сифат кўрсаткичлари меҳнат
унумдорлиги буйича соҳаларда таксимланиши.
Б)* иш ҳақини тузилиши меҳнат миқдори билан унга хақ тўлаш
миқдори уртасидаги ўзаро боғлиқликни таъминловчи элементлар
йиғиндиси.
В) меҳнат ресурсларини потенциалини моддий ресурслар билан
боглаш.
Г) меҳнат нормаларини ташкилот ичида тартиблаштириш.
5. Иш хақини нормалаштириш ва тартиблашда тариф сеткаси нима?
А) иш ҳақини белгилашни хужалик юритувчи субъектлар томонидан
тартибланиши.
Б) ишчининг ишлаган иш вақтларига фоизли ставкалар белгилаш
жадвали.
В)* иш хақи разрядлар шкаласидан иборат бўлиб ҳар бири учун
берилган тариф коэффициентлари жадвали.
Г) иш ҳақини белгилашда давлат стандартлари жадвали.
6.Қуйидагилардан қайси бирида тариф ставкаси тўғри ифодаланган?
А)* иш вақти бирлиги ҳисобига меҳнатга ҳақ тўлашни пул билан
ифодаланган мутлок миқдоридир.
Б) иш ҳақини стандартлар буйича белгилашни фоиз нормасини ифо-
далайди.
В) корхона томонидан меҳнатга белгиланган алохида ставка тизими.
Г) иш ҳақини нормалаштирилмаган ставкаси.
7. Қуйидагилардан қайси бири иш ҳақи тўлашни ягона тариф малака маълумотномасини тўғри ифодалаган?
А) *Узбекистон республикаси буйича тарификациядир.
Б) иш ҳақи тўлашда корхона ва ташкилотларни маблагларини
разрядлар буйича таксимланиши.
В) хужалик юритувчи субъектлар томонидан тузилган тариф
Маълумотномаси.
Г) ижтимоий-маданий тармоклар уни белгиланган мажбурий тариф
тизими маълумотномаси.
8.Иш ҳақини ташкил қилишнинг асосий тамойилларини белгиланг.
А) номинал ва реал иш ҳақининг узлуксиз ошиб бориши; меҳнат меъёрининг унга ҳақ тўлаш меъёрига мувофиқлиги.
Б) ишловчиларнинг юқори меҳнат пировард натижаларига эришишдан моддий манфаатдорлиги; меҳнат унумдорлигини ўстиришнинг иш ҳақини ошириш суръатларига нисбатан илгариловчи суръатларини таъминлаш.
В) ҳорижий тажрибаларни таҳлил асосида тадбиқ қилиш.
Г)* А ва Б жавоблар тўғри..
9. Иш ҳақининг асосий вазифалари нималардан иборат?
А) *ишчи кучини қайта тиклаш; маҳсулот баҳосини ҳосил қилишда жонли меҳнатнинг қанчалик ҳиссаси борлигини ҳисоблаш.
Б)рағбатлантириш, ишлаб чиқаришни ривожлантиришдаги манфаатдорликни ошириш;
В) ижтимоий адолат принципини амалга оширишда ёрдам бериш;
Г) барча жавоблар тўғри.
10.Қуйидаги таърифларнинг қайсилари иш ҳақини ифодалайди:
А) меҳнаткашларнинг аксарият кўпчилиги учун асосий даромад манбаи сифатида истиқболда ҳам унумдорликни оширишнинг қудратли рағбатлантирувчи кучи;
Б) бу ишчи кучи баҳосининг пул ифодасидаги аниқ шаклидир;
В) истеъмол қилинган ишчи кучидир;
Г)* барча жавоблар тўғри.
Do'stlaringiz bilan baham: |