2-савол. РАҚАМЛИ ВОЛЬТМЕТРЛАР. - 2-савол. РАҚАМЛИ ВОЛЬТМЕТРЛАР.
- Ўлчов асбоблари ичида рақамли вольметрлар (РВ) алоҳида ўрин тутади. Булар қуйидаги имкониятларни таъминлайди:
- - ўлчанилаётган кучланишларнинг кенг диапазонида (1 мкВ-1000 В) кичик ўлчаш хатолиги (0,01-0,1 %) билан ўлчаш;
- - ўлчанилаётган кучланишнинг қутбларини ва чегар-асини автоматик равишда танлаш;
- - ўлчов натижаларини рақамли кўринишда чиқариш; рақам босмалаш қурилмаси ёрдамида ҳужжатли қайд этиш;
- - электрон ҳисоблаш машиналари ва мураккаб ах-борот-ўлчов тизимларига ўлчов ахборотини киритиш имконини таъминлайди.
- Буларнинг ишлаш тезлиги бир секундда 2 тадан 5000 ўлчашгача бўлиб, кириш қаршилиги 107-109 Ом ни ташкил этади.
-
- РВ ишлаш тезлиги бир секундда 2 тадан 5000 ўлчашгача бўлиб, кириш қаршилиги 107-109 Ом ни ташкил этади.
- РВ ларнинг иш принципи асбобнинг санаб олиш тузилмасида рақамли шаклда намоён бўладиган ўзгармас ёки аста ўзгарадиган кучланишни кодга ўзгартиришдан иборат.
- Бундан келиб чиқиб, РВ нинг структура схемаси кириш қурилмаси КҚ, аналог-рақамли ўзгарткич АРЎ ва рақамли санаб олиш қурилмаси РСҚ дан таркиб топади.
-
- Кириш қурилмаси ўлчанилаётган кучланишнинг масштабини ўзгартиришга, ўзгарувчан кучланишни ўлчашда эса ўзгармасга айлантириш ва помехалардан фильтрлаш учун мўлжалланади.
- Кириш қурилмаси таркибида аттенюатор (кучланиш бўлувчи), кучайтиргич, паст частоталар фильтри ва қутблар қайта улагичи бўлиши мумкин.
- Рақамли вольтметрларнинг схематик ечими аналог-рақамли ўзгарткичнинг тури билан аниқланади. Кенг тарқалган бўлиб, код-, вақт-, частота-импульсли ўзгартиришли ва иккиланган интеграллаш усулидаги вольтметрлар ҳисобланади.
Рақамли вольтметрларнинг ишлаш принципи тўғрисида тасаввур қилиш учун мисол тариқасида код-импульсли ўзгартиришли (разрядлар бўйича кодлаш) рақамли вольтметрнинг ишлаш принципини характерловчи структура схемаси расмда келтирилган. - Рақамли вольтметрларнинг ишлаш принципи тўғрисида тасаввур қилиш учун мисол тариқасида код-импульсли ўзгартиришли (разрядлар бўйича кодлаш) рақамли вольтметрнинг ишлаш принципини характерловчи структура схемаси расмда келтирилган.
- ЎЎ-ўлчов ўзгарткич; СҚ- солиштириш қурилмаси;
- ДК-дискрет компенсатор; НКМ –намунавий кучланиш манбаси;
- БҚ-бошқариш қурилмаси; РСҚ-рақамли санаш қурилмаси.
-
- Код - импульсли ўзгартиришли РВ лар хатолиги асосан солиштириш қурилмаси ва намунавий кучланишлар манбаининг барқарорлигига боғлиқ бўлади. Афзаллиги бўлиб тез ишлаши ва статик, динамик хатоликлари камайиши ҳисобланади.
- Вақт - импульсли ўзгартиришли РВ помехаларга бардошлиги паст бўлиб, афзаллиги соддалигидир.
- Помехалар таъсиридаги ўлчашларда частота - импульсли ўзгартиришли РВ ва иккиланган интегралли РВ лар қўлланилади, буларнинг хатолиги 0,05% дан кам , помехаларга нисбатан бардошлиги юқори, лекин тез ишлаши нисбатан кичик.
Do'stlaringiz bilan baham: |