13.2. Hi-End компонентлари асосида уй кинотеатри ва аудио тизимлар
(McIntosh, Wilson Audio, Devialet, JVC)
“Ақлли уй” ва “Уй кинотеатри” ларини бошқариш бўйича сенсорли панелларни ишлаб чиқариш бўйича етакчи ҳисобланган Америка компанияси Crestron Electronics, Inc. масофавий автоматлашган бошқариш бўйича тизимларни ишлаб чиқармоқда. Бу тизимлар ёруғликни, ҳаво алмашишини, иқлимни, видео кузатувни, қўриқлашни, эшик ва деразаларни, жалюзини, экранларни ва б.ларни назорат қилади.2
Бу бошқаришда хонанинг исталган еридан чўнтак пульти орқали бошқариш имконияти туғилади. Назорат ва бошқариш махсус дастурланган процессор ёрдамида амалга оширилади.
Замонавий уйларда автоматлашган тизим инсонлар ҳаётини соддалаштиришга мўлжалланган. Ишлатиладиган технология ҳимоя қилиш ва қизиқтириш билан бир қаторда қулайликлар ҳам туғдиради. Маълумки бу қулайликлар мураккаб жараёнлар билан амлага оширилган. Бутун уй бўйича ўрнатилган ускуналар ўта моҳирона тарзда ишлаб чиқилган. Ҳозирги замонда бундан ташқари инсонга янада фойда келтириши учун янанималар қилиш керак. Crestron компанияси яна оддий ва комплекс ечимларни таклиф қилади:
Crestron Home компанияси фойдаланишда енгиллик туғдириши учун янги хоналарни ёритиш, иқлимни автоматик равишда тўғрилаш, ускуналарни автоматик равишда бошқариш ёки масофадан туриб интернетга уланган ҳолда бошқариш бўйича технологияларни ишлаб чиқармоқда.3
Уй кинотеатри. Crestron компанияси кўп тугмали пультларнинг ўрнига бир неча тугмали қулай панелларни ишлаб чиқаради. Бирта тугма ёрдамида “уй кинотеатрини ёқиш” мумкин бўлади, секин босиш орқали ТВ дастурларни кузатиш мумкин бўлади. Тугмаларни тез янада секин босса ёруғлик секин ўчади ва пардалар туширилади. Шипдан проектор экрани тушади ва қўшилади. Бир пайтнинг ўзида товуш ва экарнда (Blu-Ray, TV ёки б.қ) манбалардан ижро қилинади.
Ушбу сенсорли панелдан фойдаланган ҳолда фақат хонадаги иқлимни ўзгартира қолмай бир пайтнинг ўзида кино томаша қилиш, камерадан кузатиш ва бошқаларни амалга ошириш мумкин. Бу барча ечимларни Crestron Electronics, Inc. компанияси амалга оширган.
Мультирум Crestron Home ечими орқали дунё бўйича кўп тармоқли тизим яъни аудио ва видео ахборотларни уй бўйлаб тарқатишга эришилган. Профессионал аудио тарқатиш Crestron процессори уй бўйлаб ихтиёрий нуқтадан турли хоналарга (жами 32 хонагача) тарқатиши мумкин. Видеопроцессорлар турли хил компонентли, композитли, S-Video манбани, HDTV сигналларни қабул қилади ҳамда улар уйнинг ихтиёрий нуқтасида акс эттира олади.
Шу билан бирга Crestron ягона кенг тармоқли профессионал хонанинг параметрларига боғлиқ кучайтиргичларни ҳам таклиф қилади. Ақлли кучайтиргичлар ягона бошқарув тармоғида ишлаб, тизимни ўчириш/ёқиш имкониятини беради.
Кучайтиргичларга ўрнатилган ҳарорат датчиклари ахборотлари ҳавфсизлик мақсадида барча аудио тизим марказига тўпланади.
Барча қурилмалари радио, ТВ каналларни қабул қилиш бўйича тюнерга қўшилган бўлади ҳамда уни бошқариш кичик панел ёрдамида амалга оширилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |