13-мавзу: ижтимоий шериклик режа



Download 45,81 Kb.
bet1/5
Sana23.02.2022
Hajmi45,81 Kb.
#136581
  1   2   3   4   5
Bog'liq
13-maruza 3fb2ab6a710da9b789cddd6191761a36


13-мавзу: ИЖТИМОИЙ ШЕРИКЛИК
РЕЖА:
13.1.Ижтимоий шериклик тушунчаси ва унинг талқинлари.
13.2.Ижтимоий шерикликнинг ривожланишининг назарий-ҳуқуқий асослари.
13.3.Ижтимоий шерикликнинг турлари, мақсад ва вазифалари, субъектлари, ташкилий, ҳуқуқий механизмлари.
13.4.Ижтимоий шериклик тўғрисидаги қонуннинг қабул қилиниши ва аҳамияти.


Таянч тушунчалар: фуқаролик жамияти, ижтимоий ҳамкорлик, ижтимоий шерикчилик, ижтимоий шериклик тўғрисидаги қонун, ижтимоий шерикчиликнинг турлари, давлат, тадбиркорлик, фуқаролик институтлари.
Республикамиз биринчи Президент Ислом Каримов ўзининг 2010 йил 12 ноябрида Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик Палатасининг қўшма мажлисида баён қилган «Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш Концепцияси»да давлат ҳокимият органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлари ўртасида ижтимоий шериклик муносабатларини ўрнатиш зарурлигини кўрсатиб ўтди. Бу кўрсатма мазмун эътибори билан жуда долзарб ва сермазмундир.
Ижтимоий шериклик ғояси ижтимоий ва сиёсий соҳада инсоният кашф қилган энг буюк ихтиролардан биридир. Инсоният ижтимоий шерикликнинг зурурлигини англаб етиши учун кўп асрлар керак бўлди. Бу жараёнда узоқ давом этган конфронтацияни, муросасиз курашларни, кескин ижтимоий низоларни бошдан кечиришга тўғри келди.
13.1.Ижтимоий шериклик тушунчаси ва унинг талқинлари. «Ижтимоий шериклик» тушунчаси ижтимоий фанларга кириб келганига кўп вақт бўлгани йўқ. Бу тушунча даставвал меҳнат муносабатлари доирасида ва уларни тартибга солиш мақсадида яратилди. Капитал билан меҳнат, иш берувчилар билан ёлланма ишчилар ўртасидаги муносабатлар асрлар давомида ривожланиб келаётган бўлса ҳам, уларни тартибга соладиган ижтимоий шерикликнинг зарурлиги ва мумкинлигини XIX асрнинг охирлари- ХХ аср бошларига келибгина англай бошланди. Бу давргача ижтимоий меҳнат жараёнларидаги зиддиятлар гоҳ пасайиб, гоҳ кучайиб давом этаверди. Бу зиддиятлар ижтимоий муносабатларнинг негизини ташкил этувчи муносабатлар, яъни иш берувчилар билан ёлланма ишчилар манфаатларининг мос келмаслиги натижасида вужудга келган эди. Ижтимоий шериклик ижтимоий ва сиёсий соҳада инсоният кашф қилган энг буюк ихтиро сифатида ХХ асрда майдонга келди. Унгача ҳам одамлар орасида шериклик муносабатлари мавжуд бўлган. Бундай муносабатлар минглаб йиллардан буён давом этиб келади.
Ижтимоий шерикликнинг ХХ асргача жамиятда мавжуд бўлган шерикликдан асосий фарқи шундаки, авваллари шериклик алоҳида шахслар, нари борса, кичик гуруҳлар ўртасидаги шерикликдан иборат эди. Масалан, бир жамоада меҳнат қилаётганлар, бир касб эгалари, қўни-қўшнилар, қариндош-уруғлар, таниш-билишлар бирор юмушни бажаришда бир-бирлари билан шериклик қилар эди. Шерикликнинг бу кўриниши ҳозир ҳам давом этиб келмоқда.
Ижтимоий шериклик шерикликнинг ривожланишидаги янги юксак босқични ифодалайди. Ижтимоий шериклик алоҳида шахслар ёки кичик гуруҳлар эмас, катта ижтимоий гуруҳлар ўртасидаги шерикликни билдиради.
Ибтидоий жамоа тузуми даврида ҳали катта ижтимоий гуруҳлар вужудга келмаган эди. Жамият кичик гуруҳлар (оила ва ибтидоий гала)дан ташкил топган бўлиб уларнинг орасида тез-тез зиддиятлар пайдо бўлар эди. Бу зиддиятлар асосан ҳудуд ва тирикчилик манбаларини талашиш оқибатида юз берар эди.
Жамиятнинг манфаатлари бир-бирига зид бўлган катта ижтимоий гуруҳлар: қуллар ва қулдорлар синфига бўлиниши манфаатлар зидлигини кескинлаштириб юборди. Манфаатлар ўртасидаги зиддиятнинг кескинлашуви манфаатлари поймол этилаётган синф-қулларнинг стихияли чиқишлари исён ва қўзолонларга олиб келди. Бундай исёнларни бостириш учун қулдорлар миршаблар ва армия сингари тузилмаларни ташкил қилди. Қулдорлар мафкураси қулдорларнинг олий табақа эканини асослашга, одамлар ўртасидаги мулкий ва ҳуқуқий тенгсизликни илоҳий кучлар иродаси билан ифодалашга ҳаракат қилар эди.
Феодализмга ўтиш билан боғлиқ янги ижтимоий гуруҳлар: феодаллар ва деҳқонлар синфининг вужудга келиши улар ўртасидаги зиддиятни шаклан бироз юмшатди. Заминдорлар деҳқонларга анчагина ён босишди: уларга оила қуриш, ҳосилнинг муайян улушини олиш ҳуқуқи берилди. Бироқ заминдорлар мафкураси феодаллар, улар ичидаги табақалар: дворянлар, граф, маркиз, герцог ва ҳоказоларнинг асилзодалиги, улар олий ирқ вакиллари экани маъбудлар иродаси билан белгиланганини асослашга хизмат қилар эди. Деҳқонларнинг тўла тизим шаклига келмаган мафкурасида эса адолатли подшо, меҳрибон заминдор тўғрисидаги орзу-умидлар ифодаланар эди. Айни пайтда бу мафкура бешафқат хўжайинларни қоралар эди. Кўриниб турганидек, қулдорлар мафкураси фақат қулдорлар манфаатини, заминдорлар мафкураси феодаллар манфаатини ифода ва ҳимоя қилар эди. Бу мафкуралар эзилаётган муқобил синфлар: қуллар ва деҳқонлар манфаатини мутлақо ўйламас эди.
Капитализм даврида ишчилар капиталистлар билан шаклан тенг ҳуқуқларга эга бўлишди.Уларнинг ҳуқуқий ҳолати ва маиший турмуши деҳқонларникига қараганда шаклан анча юқори эди. Лекин улар ҳам тирикчилик қилиш учун ўзларининг куч ва қобилиятларини сармоядорларга сотишга мажбур эдилар. Капиталистик тузумнинг дастлабки босқичларида ишчилар жуда чекланган миқдордаги шахсий мулкка эга эдилар, уларнинг асосий кўпчилиги қашшоқ турмуш кечирар эди. Бундай ҳолат жамиятдаги ижтимоий ларзаларга барҳам бера олмасди.
Ишчилар ва деҳқонларнинг исёнлари янги даврда ҳам давом этаверди. Капиталистлар мафкураси сармоядорларнинг манфаатини қулдорлар ва феодаллар мафкураси сингари ниқобсиз ифодаламас эди. Бу мафкура энди ҳукмрон синф манфаатини пардали тарзда ҳимоя қила бошлади. Яъни энди капиталистларнинг бойлиги уларнинг ақли заковати, ҳаракатчанлиги, ишчанлиги, топқирлиги каби сифатлари билан изоҳлана бошланди. Ишчилар ҳам ақл-заковатини ишга солса, ишчан ва топқир бўлса бемалол бойиб кетиши мумкинлиги тарғиб қилинди.
Капитализмнинг дастлабки босқичларида шаклланиб улгурмаган ишчилар мафкураси кейинчалик тизим ҳолига кела бошлади. Ана шундай тизимлардан бири социалистик революция назарияси эди. Бу мафкура гўё ишчилар манфаатини акс эттирса ҳам, муқобил синф –капиталистларни фақатгина қоралаб қолмай, уларни бутунлай, таг-томири билан йўқ қилишга чақирар эди.
Кўриниб турибдики, ижтимоий синфларнинг мафкуралари фақат шу синф манфаатларини кўзлаб яратилган. Мафкураларнинг синфий хусусиятга эга бўлиши синфлар ўртасидаги зиддиятларни юмшатмаган, балки бу зиддиятларнинг кескинлашувига хизмат қилган. Синфий манфаатлар ўртасидаги зиддиятларнинг кескинлашуви ижтимоий ларзаларга олиб келган. Бирорта ҳам синфий мафкура муқобил синф манфаатлари тўғрисида бироз бўлса ҳам бош қотирмаган. Социалистик революция назарияси ишчилар манфаатини ифодаловчи ягона ҳақиқий назарияликка даъво қилса ҳам, аслида ишчиларнинг ҳақиқий манфаатлари капиталистларни йўқ қилишда эмас, улар билан келишувга эришишда эди. Лекин у пайтда тараққиётнинг мана шундай йўли ҳам мавжудлиги ҳали англанмаган эди.
Фан-техника ютуқларини ишлаб чиқаришга жорий этиш натижасида меҳнат унумдорлигининг ўсиши ва исёнлар капиталистларни бироз ён босишга ундади. Улар ишчи аристократияси, деб аталган қатламга бироз имтиёзлар бердилар. Лекин бу ҳолат ҳам исёнларга барҳам бера олмади. Исён ва қўзғолонлар давом этаверди. Ана шундай исёнларнинг юқори чўққиларидан бири Октябрь тўнтариши бўлди. Бу тўнтариш доҳийлари эксплуатация йўқ қилинган янги социалистик тузум қурилгани тўғрисида бонг уришса ҳам аслида эксплуатация тугатилмади. Капитализм даврида ишчиларни эксплуатация қилиш натижасида вужудга келган қўшимча қийматни капиталистлар ўзлаштирган бўлса, энди ишчилар меҳнати туфайли яратилган қўшимча қийматни марказ, давлат ва унинг амалдорлари ўзлаштира бошлади.
Социалистик тузум, деб аталган тузум аслида капиталистик муносабатларнинг янги шакли-давлат капитализми бўлиб чиқди. Бу тузум даврида ишчиларни эксплуатация қилишдан ташқари, чекка ўлкаларни хомашё базасига айлантирилди ва шу шаклда миллий эксплуатация ҳам давом этаверди. Эксплуатацияга қарши норозиликларни бостириш учун кучли репрессия аппарати ташкил этилди. Бунинг оқибатида нафақат алоҳида шахслар, балки бутун халқлар қатағонга учради. Бир қатор халқларнинг ўз ватанларидан депортация қилиниши бунга мисол бўлади. Лекин бу депортация қилинмаган халқлар эмин-эркин яшаганини англатмайди. Уларнинг депортация қилинмагани давлатнинг уларга нисбатан бағрикенглиги ва ён босиши эмас, уларнинг ўз юртларида давлатга кўпроқ манфаат келтириши мумкинлиги туфайли эди. Эксплуатацияга нисбатан норозиликлар ўтган асрнинг 80-йилларига келиб саноат ривожланган ҳудудларда забастовка ва стачкалар шаклида намоён бўлди. Саноати унчалик ривожланмаган чекка ҳудудларда эса аҳолининг норозилиги стихияли тарзда миллатлараро тўқнашувлар тарзида юз берди. Бизнинг юртимизда ана шундай зиддиятларнинг тадрижи биринчи Президент Ислом Каримовнинг «Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида» китобида жуда ишончли ва таъсирчан тарзда очиб берилган.
Иш берувчи сармоядорлар билан ёлланма ишчилар ўртасида ХХ аср бошларигача том маънодаги шериклик мавжуд бўлмаган. Уларнинг манфаатлари ўртасидаги зиддиятлар кўпинча забастовкалар, стачкаларга ва исёнларга айланиб кетган.
ХХ асргача мавжуд бўлган шериклик алоҳида шахслар ва кичик гуруҳлар ўртасидаги муносабатларни тартибга солиб келган бўлса, ижтимоий шериклик катта ижтимоий гуруҳлар ўртасидаги муносабатларни тартибга сола бошлади. Масалан, иш берувчи сармоядорлар билан ёланма ишчиларнинг манфаатлари ўртасидаги асосий зиддият шундан иборат эдики, сармоядорлар ёлланма ишчиларни кўпроқ ишлатиб камроқ ҳақ тўлашдан, ёлланма ишчилар эса камроқ ишлаб кўпроқ ҳақ олишдан манфаатдор эдилар. Бу зиддиятни таҳлил қилган Маркс уни ҳал қилишнинг йўли фақат биттасоциалистик революцияни амалга ошириш, деган хулосага келган эди. Шу хулоса асосида у социалистик революция тўғрисидаги назарияни яратди. Бу назарияга кўра ёлланма ишчилар комфирқа атрофига бирлашиб революция қилишлари, сармоядорларнинг барчасини қириб битиришлари ва мамлакатда пролетар диктатурасини ўрнатишлари керак эди. Маркснинг яна бир хулосаси социалистик революция барча мамлакатларда ғалаба қозониши ва коммунистик жамият қурилиши тўғрисидаги назария эди.
Ана шу назария асосида Россияда 1917 йил октябр ойида давлат тўнтариши амалга оширилди ва пролетар диктатураси ўрнатилди. Бу ҳодиса гўё Маркснинг социалистик революция назарияси тўғрилигини тасдиқлаётгандай туюлар эди. Аслида бу ҳол Маркс назариясининг тўғрилиги туфайли эмас, инсоният ҳали тараққиётнинг бошқа йўлиижтимоий шериклик йўли ҳам мавжудлигини кашф этиб улгурмагани туфайли вужудга келган эди.
Ўтган асрнинг 20-ва 30-йилларидаги қатағонлар, миллионлаб одамларнинг ёстиғи қуритилиши ана шу социалистик революция назариясининг меваси эди. Иккинчи жаҳон урушидан кейин собиқ иттифоқда амалга оширилган империалистик сиёсат, якка партия ва якка миллатнинг ҳукмронлиги, миллий республикаларнинг кўпчилиги марказга хомашё етказиб берадиган ўлкаларга айлантириб қўйилиши ҳам октябрдаги давлат тўнтаришининг мудҳиш акс- садоси эди.
Ижтимоий шериклик ғояси марксизмнинг муқобили сифатида майдонга чиқди. Унинг вужудга келишига кучли туртки берган ҳодисалардан бири Октябрь тўнтариши бўлди. Ўтган асрнинг 20- йиллари охири ва 30- йилларида собиқ иттифоқда юз берган қатағонлар пролетариат диктатураси қандай даҳшатли оқибатларга олиб келишини кўрсатди. Кейинчалик пролетариат диктатурасининг қандай оқибатларга олиб келиши мумкинлиги бошқа бир қатор мамлакатларда ҳам намоён бўлди. Энди Ғарб мамлакатларидаги сиёсатчилар ва жамиятшунос олимлар социалистик реолюция ва пролетариат диктатурасига муқобил бўлган ғояларни зудлик билан излашга тушди. Ана шундай ғояни топиш учун уларга мулкдорлар ва давлат ҳокимияти органлари буюртма беришди.Бу йўналишда Ғарб социалдемократлари бир қатор муваффақиятларга эришди.
ХХ асрнинг ўрталарида Т.Парсонс ва Ю.Хабермаслар томонидан яратилган консенсус назарияси ижтимоий шерикликнинг кенг миқёсда ёйилишига катта туртки берди. Бу назария ижтимоий шартнома назарияси ўрнига келиб, ижтимоий шерикликнинг назарий методологик асоси вазифасини бажара бошлади.

Download 45,81 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish