13 мавзу. Дастгоҳлар



Download 4,18 Mb.
bet1/6
Sana10.07.2022
Hajmi4,18 Mb.
#768137
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Маъруза 13


13 МАВЗУ. ДАСТГОҲЛАР.
13.1. Таснифи, белгиланиши.
13.2. Дастгоҳлардаги юритма ва узатмалар.
13.3.Токарлик станоклари ва уларда бажариладиган ишлар.
13.4. Пармалаш, фрезерлаш, рандалаш, жилвирлаш станоклари ва уларда
бажариладиган ишлар.
13.1. Таснифи, белгиланиши.
Конструкцион материалларни кескич билан кесиб (баъзан кесмай,
босим остида) ишлаш , уларда заготовкани чизма талабидаги шакл ва ўлчамларга келтириш учун хизмат қиладиган машиналарга станоклар
дейилади. Станокларнинг турли конструкциялари бўлишига қарамай, ҳар бир станокда двигатель, узатмалар ва ҳаҳ р хил ҳаракатларни бажарувчи механизмлар бўлиб, улар ўзаро узвий боғланган.
Гениал рус механиги ва ихтирочиси А.К. Мартов XVIII асрнинг бошларида токарлик кссиш асбоби ўрнатилган кескич тутгични механик тарзда ҳаракатга келтирадиган (суппорт) станогини ихтиро этди. Мартовнинг винтли токарлик винткесар, тиш кесар ва бошқа станоклари, соатсоз Л. Собакин ҳамда тулалик уста А. Суркин кабиларнинг бу соҳада олиб борган ишлари натижасида станокларнинг конструкциялари такомиллаша бориб,
янги -янги махсус станоклар яратилди. Станоклар ихтисослаш тирилганлик даражасига, конструкциясига, ишлов аниқлиги даражасига ва бошқа кўрсаткичларига кўра қуйидагича тавсифланади:
1. И хтисослаш тирилганлик даражасига кўра универсал ва махсус
станоклар.
2. Бажариладиган иш характерига ва фойдаланиладиган кескичлар
хилига кўра токарлик, пармалаш , рандалаш , фрезалаш , жилвирлаш ва
бошқа станоклар.
3. Конструкциясининг хусусиятига (асосий иш қисмларининг жой-
лаш иш ига) кўра вертикал, горизонтал ва универсал станоклар.
4. Аниқлик даражасига кўра нормал ва юқори аниқликда ишлайдиган станоклар.
5. Сирт юза ғадир-будирлигига қараб дағал ва текис юзалар ишлайдиган станоклар.
6. Автоматлаш тирилганлик даражасига кўра ярим автомат ва авто-
матлар.
7. Массасига кўра енгил (I тоннагача), ўртача (10 тоннагача) ва
оғир (10 тоннадан ортиқ) станоклар.
Станоксозлик саноатида ишлаб чиқарилаётган металл кесувчи станокларнинг типи кўп. Уларни гурухларга ажратишда ЭНИИМС (маши-
насозлик бўйича экспериментал илмий-текшириш институти) тавсия
этган тизимидан фойдаланилади. Бу тизим бўйича барча станокларни
9 та гуруҳга ( l -гуруҳга токарлик; 2-гуруҳга пармалаш ва тешик кенгай-
тирувчи; 3-гуруҳга жилвирлаш ва чархлаш каби станоклари) ажратил-
ган ва хар қайси гурух ўз навбатида 9 та типга бўлинган.
Масалан, 1К62, 2А135 ва ҳоказо. Бу маркалардаги шартли белгиларни
англаш учун бир мисол келтирамиз. Масалан, 1К62 маркадаги 1 раками
токарлик гуруҳини, К ҳарфи такомиллаштирилганлигини, 6 рақами
типини ва 2 рақами эса станинаси юзадан марказ учигача бўлган
оралик 200 мм лигини билдиради, 2А135 моделида ҳам худди шундай.
2-гуруҳдаги пармалаш станоги эканлиги, А — такомиллаш тирилганлигини,
I рақами биринчи типга оидлигини, яъни вертикал пармалаш
станоги эканлигини ва 35 рақами пармаланиш и мумкин бўлган энг
катта тешик диаметрини билдиради.

13.2. Дастгоҳлардаги юритма ва узатмалар.


Ҳар қандай станок ҳаракатлантирувчи, ҳаракатни иш қисмларига узатувчи ва иш бажарувчи қисмлардан иборат бўлади. Станокнинг иш бажарувчи қисмларига зарурий ҳаракат электр двигателдан узатма механизмлар
орқали узатилади. Бу механизмларнинг мажмуасига юритма дейилади.
Узатмалар. Ҳаракатни станокнинг битта элементидан (валидан)
иккинчи элементига (валига) тасма, тишли ғилдирак ва бошқа кинематик занжир орқали узатувчи ёки ҳаракатни ўзгартирувчи механизмлар узатмалар деб аталади. Ҳар қандай узатма узатиш нисбати билан характерланади.

Download 4,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish