13-маъруза: ер ости сувларининг физик хоссалари



Download 1,48 Mb.
bet4/4
Sana10.02.2023
Hajmi1,48 Mb.
#909820
1   2   3   4
Bog'liq
13-маъруза

К

арст сувлари -
сувларнинг агрессив таъсиридан ҳосил бўлган бўшлиқларда, ёриқларда ҳаракат қиладиган сувларга айтилади. Бундай сувлар осон эрийдиган жинслар (оҳактош, доломит, гипс ва шунга ўхшашлар) тарқалган жойларда кўп бўлади.

1-расм. Карстнинг кўриниши.






2-расм. Карст сувларининг ҳосил бўлиши.


Атмосфера ёғинларининг сувлари тектоник ёки литогенетик ёриқларга кириб, жинсларни эритиб ёриқларни кенгайтиради, натижада йўлаклар, яъни кўп миқдорда сув шимиш хусусиятига эга горизонтал ва вертикал йўллар ҳосил бўлади. Уларда хатто дарё сувлари ҳам батамом сингиб кетиши мумкин. Босим юқори бўлган вақтда бундай карстларда сувнинг ҳаракат тезлиги шунчалик катта бўладики, оқибатда, коррозия, эррозия процесслари авж олади ва карст ҳосил бўлиши тезлашади.
Кейинги йилларда олиб борилган илмий-тадқикот ишлари, карст бўшлиқлари яхлит сувли системадан иборат бўлиб, улардаги сув фақат унинг ўз таъсирида ҳосил бўлган ёриқлар бўйича оқмасдан, балки тектоник ёриқлар бўйлаб ҳам оқишини кўрсатади. Одатда, сарфи секундига бир неча минг литргача етадиган ер ости сувларининг катта манбалари карст сувлари билан боғлиқ.
Карст сувлари, одатда, сувнинг сатҳи ва сарфининг катта амплитудаси билан ўзгариши, унда тузнинг мавжудлиги билан ва юқори қаттиқлиги билан характерланади. Карст сувлари Қримда, Кавказда, Урал олдида, Ўрта Осиёда ва бошқа районларда тарқалган.
Тоғли районларда ер ости сувлари, асосан, тоғ жинси орасидаги ёриқларда - дарзларда учрайди. Ҳосил бўлиш сабабларига кўра ёриқлар уч хил бўлади: а) геологик структураларнинг ҳосил бўлиши билан боғлиқ ёриқлар; б) тоғ жинсларининг ҳосил бўлиши билан боғлиқ литогенетик ёриқлар; в) нураш ёриқлари.
Тектоник ёриқларни узилиш, кесилиш, ер пўстлоғининг силжиши ва синишидан ҳосил бўлган ёриқларга ажратиш мумкин. Кесилиш ёриқлари тоғ жинсларида уларнинг сиқилиши натижасида келиб чиқади. Кесилиш ёриқларининг кенглиги жуда кичик бўлади. Улар, кўпинча, микроскопик силжишлар натижасида ҳосил бўлади. Гидрогеологик жараёнларда улар деярли роль ўйнамайди, сиқилиш вақтида, шунингдек, жинсларнинг юпқа тахтачаларга ёки пластинкаларга ажралиши вақтида ажралиш ёриқлари пайдо бўлади. Бу ёриқларда, кўпинча, сув бўлса ҳам, одатда, уларда сув заҳираси бўлмайди.
Грунт сувларининг йиғилишида узилиш ёриқлари жуда катта аҳамиятга эга, чунки уларнинг кўп қисми очиқ ва деярли кенг бўлади. Силжиш ва ажралиш юз берган жойларда сувларни тобора чуқур қисмларга олиб кирадиган катта ёриқлар ҳосил бўлади. Кўпгина термал ва бошқа минерал манбалар уларга боғлиқ. Бошқа ёриқларга нисбатан силжиш ёриқлари жуда кам тарқалган.
Нураш дарзлари грунт сувларининг тўпланишида катта роль ўйнайди. Атмосфера ёғинлари ва ер усти сувлари нураш дарзларига кириб, ёриқлар деворлари бўйларидаги жинсларни эритиб, бу ёриқларни кенгайтиради. Нураш дарзларининг асосий қисми нураш пўстининг юқориги 3-4 м зонасида жойлашади.Чуқурлашган сари дарз кетиш даражаси кескин камаяди ва 100-200 м чуқурликда улар фақат оҳактошларда учрайди.
Ёриқлик ва нураш жараёнида ҳосил бўлган дарзликлар кўп қисмининг нураш пўстининг юқори қисмида жойлашиши, атмосфера ёғинлари ҳисобига таъминланадиган грунт сувлари асосий қисмининг жарликларга тез чиқишига шароит туғдиради. Фақат чуқур тектоник ёриқларда жойлашган сув узоқроқ ҳаракат қилиши мумкин. Нураш пўстидаги дарзликлардаги сувлар ўзларида эриган модда тўпламайди, шунинг учун улар чучук сувлар ҳисобланади.


Такрорлаш учун саволлар:
1. Ер ости сувлари уларнинг истеъмол қилиниши характерига кўра қандай турларга бўлинади?
2. Хўжалик–ичимлик сувлари қандай мақсадларда фойдаланиш мумкин эмас?
3. Техник сувларга қанақа сувлар киради?
4. Саноат сувларига қанақа сувлар киради?
5. Минерал сувлар чучук сувлардан нимаси билан фарқ қилади?
6. Термал сувларга қанақа сувлар киради?
7. Гейзерлар –нима?
8. Ер ости сувларининг физикавий хоссаларига қанақа кўрсаткичлар киради?
9. Ер ости сувларининг химиявий хоссаларига қанақа кўрсаткичлар киради?
10. Карст сувлари деб намага айтилади?



Download 1,48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish