Кристалланиш даврида цементни сув билан бирикиши ( гидратация) давом этади, хосил булган гель кристалл усимталарга айланади. Кристалларни микдори ва хосилалар билан юзаси ортиб боради, бу эса цемент тошини мустахкамлигини ортишига олиб келади. Цемент аник микдордаги сув (цемент массасидан 25-30%) билан кимёвий бирикиш хусусиятига эга. Хамма колган сув суюк холатда колади, бетонни куриши билан сув парланади, натижада цемент тоши таркибида майда-майда говаклар хосил булади, бу эса цемент тошини мустахкамлигини ва чидамлигини пасайишига олиб келади.
Портландцементни котиш жараёни, уни ташкил этувчиларни сувда эриши кийин булганлиги учун, узок муддат давом этади (ойлар ва йиллар).
Бирок вакт утиши жараёнида мустахкамликни ортиши секинлашади. Шунинг учун цементни сифатини, 28 сутка котиши натижасида олган мустахкамлиги буйича бахоланади.
Нормал ҳароратда бетоннинг қотиши Полиногларда маҳсулотларни тайёрлашда ва йиғма-монолит ва монолит конструкциялдарни тиклаш жараёнида бетон нормал шароитда 15- 20 даражада қотади. Бундай ҳолда бетон мустаҳкамлиги цемент қумининг минералогик таркиби ва нозиклиги, биринчи навбатда бетоннинг С/Ц таркиби, кимёвий қўшмчлар билан белгиланади. Тез қотувчи цементлар, қотишни тезлаштирувчи қўшимчалар, сувга кам талабчан бетонлар қўлланилса мустаҳкамликнинг ортиши тезлашади. Бошланғич даврда, айниқcа зарурий нам муқит таъминланган шароитда бетоннинг қотиши устида ишлашни ташкил этш муҳим аҳамият касб этади. Бунинг учун бетон полимер пленка билан ёпилади, унга қум сепилади, доимий равишда ҳўллаб турилади, синтетик материал қўлланилади, чўктириладиган сув бассейнлари тайёрланади ёки цементнинг гидратациялашув жараёнини секинлаштириш ва бетон мустаҳкамлигини ошириш учун бетон қуришининг олдини олишнинг бошқа усуллари қўлланилади. Дастлабки даврдаёқ бетоннинг тез қуриши қурилма шаклларининг бузилишига сабаб бўлади, майда ғоваклар пайдо бўлади. Натижада бетон таркиби ёмонлашади, унинг якуний мустаҳкамлиги камаяди. Кейинчалик яхши шароит яратиш орқали бетон таркибини қайта тиклаш мумкин эмас, шунинг учун дастлабки даврда яхши парваришлаш сифатли бетон тайёрлашнинг муҳим шартидир. Талаб даражасидаги шароитда бетон мустаҳкамлигининг ортиши узоқ давр давом этади. Ҳар қандай ёшдаги бетон мустаҳкамлигини тахминан аниқлаш учун қуйидаги формула қўлланилади:
Rn =R28(lg n / lg28) (1.1)
бу ерда: Rn – исталган ёшдаги бетонни сиқилишга синашдаги мустаҳкамлиги; R28
– 28 суткалик бетоннинг мустаҳкамлиги; lg n – бетон ёшининг ўнлик логарифми.
Бу формула n >3 дан бошлаб ўрта навдаги оддий портландцементдан
тайёрланган бетонлар учун қониқарли натижалар бера бошлайди. Ҳақиқий
мустаҳкамлик ҳисобдагидан фарқ қилиши мумкин, уни бетон
конструкцияларининг қотиш шароитидагидек муҳида тайёрланган
намуналарни текшириш натижалари ёки бевосита конструкциянинг ўзидан
олинган бетонни текшириш орқали аниқланади. Турли ёшда бетон мустаҳкамлигини аниқ баҳолаш учун цементнинг минерологик таркибини ҳисобга олиш керак.
Қотиш тезлиги бўйича цементларнинг турқумланиши
1.1-жадвал
Бунда бетоннинг дастлабки даврида мустаҳкамликни тез оширувчи
цементлар мустаҳкамликнинг кейинги муддатлардаги қотиш жараёнини
кескин пасайтириб юборади. Аксинча, бошида секин қотувчи 3-, 4-тоифа
цементларида мустаҳкамликнинг анчагина ўсиши намоён бўлади. Нормал
шароитда бу цементларда мустаҳкамлик ярим йиллик ёшида 28 суткалик
ёшидаги мустаҳкамгига нисбатан 1,5-1,8 марта ошади, шунингдек кейинги
даврлар давомида ҳам анча секин суръатда бўлса-да мустаҳкамликнинг
ортиши кузатилади. 1.1-жадвал маълумотлари бетоннинг қотиш кинетикасини ифодалаш учун қўлланилувчи формула 3-тоифа бетонларини қўллашда анча ишончли натижаларни беради. Бошқа ҳолларда бетонларни турли цементларда қотиш хусусиятларини ҳисобга олувчи коэффициентларни киритиш керак. 1.1-жадвалда келтирилган к28-90 ва к28-180 коэффициентлар катта бўлмаган намуналарни сақлашнинг номал шароитига мос келади (Т=15-20°С, W=90-100%). Ҳарорат ва намликнинг камайишида қотишув кескин пасаяди. Конструкцияларни тайёрлашда бетоннинг бутун қотиш муддати давомида намликни ҳамма вақт ҳам тутиб тура олинмайди, чунки ишлов бериш, монтаж ва бошқа ишлар нафақат бетон намлигининг пасайишини, балки унинг уст қисмининг қуришини талаб этади.
Бундай шароитда формула(1.1)ни ёки 1.1-жадвалда келтирилган коэффициент қийматларини қўллаш мумкин эмас. Тахминий таъкидлаш мумкинки, 1- ва 2-тоифали цементларнинг очиқ ҳавода қотиши учун к28-90 = 1,05; к28-180 = 1,1; 3 тоифа цементлари учун к28-90 = 1,05; к28-180 = 1,25; 4 тоифа цементлари учун к28-90 =1,1; к28-180 = 1,3. га тенг. Бетоннинг узоқ қотишидан цементни иқтисод қилиш учун фойдаланса бўлади. Айрим ҳолларда конструкция ҳисобдаги оғирликни 28 суткага нисбатан ҳам кечроқ муддатларни талаб этади. Қулай шароитда бетоннинг қотиши конструкцияга эксплуатацион оғирликни узатишда ҳам давом этади. Бундай ҳолларда бетоннинг лойиҳавий мустаҳкамлиги учун белгиланган узоқроқ муддатларда (90 ёки 180 сутка) R28 ни камайтириш ва цементни иқтисод қилиш мумкин, чунки бетоннинг камроқ мустаҳкамлиги учун анча камроқ цемент сарф қилиниши талаб этилади.
Назорат саволлар:
1.Қотиш хақида сўзлаб беринг.
2.Цементнинг қандай даврлари бўлади.
3.Кристалланиш даври.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати
1. Махмудова Н.А., Юнусов Ж.Я. Учебное пособие. Теплотехника и теплотехнические оборудование. ТАСИ. Ташкент 2005.
2. Перегудов В. В. «Теплотехника и теплотехническое оборудование» М.:Стройиздат, 1990.
3. Махмудова Н. A. Иссиклик техникаси ва иссиклик техникаси ускуналари. Укув кулланма ТАКИ. Тошкент 2012.
Do'stlaringiz bilan baham: |