13. 1§. Лойиҳани жойга кўчириш элементларини ҳисоблаш усуллари



Download 489,97 Kb.
bet3/14
Sana11.04.2022
Hajmi489,97 Kb.
#543402
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
13- MA’RUZA

13.3-шакл.


Иншоот лойиҳаси. Инженерлик иншоотлари қурилиши ҳар томонлама қидирувлар асосида ишлаб чиқилган ишчи чизмалари лойиҳаси асосида амалга оширилади[6]. Лойиҳани жойга кўчириш учун зарур бўлган асосий ҳужжатлар қуйидагилардан иборат:
Иншоотнинг бош плани 1:500- 1:2000 масштабда тузилган бўлиб, топографик асосда барча лойиҳавий иморатлар, бош нуқта­ларнинг лойиҳавий координаталари ва характерли текисликларнинг отметкалари кўрсатилади;
Ишчи чизмалар– йирик масштабларда иншоотнинг барча қисм­лари планлари, қирқимлари ва профиллари берилади;
Вертикал текислаш лойиҳаси –1:1000-1:2000 масштабда тузилг­ан бўлиб, жойнинг табиий рельефини лойиҳавий юзага ўзгартириш лойиҳаси ҳисобланади, унда:
Квадрат ёки тўртбурчак учларининг лойиҳавий ва ишчи отметкалари берилади. Ер ишлар картограммасида ўйилма ва кўтарма ҳажмлари келтирилади;
Чизиқли иншоотларнинг бўйлама ва кўндаланг профиллари- 1:2000- 1:5000 горизонтал масштабда ва 1:200- 1:500 вертикал масштабда берилади;
Қурилиш майдонининг геодезик асослаш схемаси, геодезик белгилар схемалари, координата ва отметкалар ведомостлари келтирилади.
Лойиҳани жойга кўчириш учун қуйидаги тартибда геодезик ишлар амалга оширилади:
а) лойиҳани аналитик ҳисоблаш;
б) ишчи чизмаларни тузиш;
в) геодезик ишларни бажариш лойиҳасини ишлаб чиқиш.
Лойиҳани жойга кўчириш, иншоотни лойиҳалаш усулига боғлиқ бўлиб, бу усуллар қуйидагилардан иборат: аналитик, график-аналитик ва график.
Аналитик усулда барча лойиҳавий маълумотлар математик ҳисоблашлар орқали топилади.
Кўпчилик ҳолатда график-аналитик усул қўлланилади. Бунда бошланғич маълумотларнинг бир қисми график усулда, қолган маълумотлар эса аналитик усулда аниқланади.
Агарда иншоот лойиҳаси жойда мавжуд бинолар билан боғланмаган бўлса, у ҳолда барча лойиҳавий масалалар график усулда ечилади.
Лойиҳани аналитик ҳисоблаш.Лойиҳани жойга кўчириш учун барча геометрик элементлар ўзаро ва жойдаги мавжуд бинолар билан математик боғланган бўлиши керак.
Аналитик ҳисоблашда лойиҳавий ўлчамлар ва бурчаклар ёрдамида бино ўқлари ва қизил чизиқлар кесишиш нуқталарининг координаталари ёки бошланғич координаталар ёрдамида томонлар узунликлари ва қайрилиш бурчаклари ҳисобланади. Трассада тўғри ва эгри чизиқ элементлари, лойиҳавий баландликлар ва нишаб­ликлар аниқланади.
Тўғри ва тескари геодезик масалалар, иккита чизиқ кесишиш нуқтасини аниқлаш, қайрилмаларни асосий элементларини ҳисоблашлар лойиҳани аналитик ҳисоблашда ечиладиган андазавий (типик) геодезик масалалар ҳисобланади.
Лойиҳани геодезик боғлаш.Лойиҳани геодезик боғлаш деб, бинонинг бош ўқини жойда режалаш учун зарур бўлган геодезик маълумотларни ҳисоблаб топишга айтилади.
Бино ва иншоотларни таъмирлаш ва кенгайтиришда бу бино ўқларидан мавжуд биноларгача бўлган масофалар боғлаш элемент­лари ҳисобланади (13.4а -шакл). Режалашни текшириш учун ҳеч бўлмаганда битта асосий нуқта майдонда мавжуд бўлган геодезик пунктга боғланади.
Қурилган бинолар мавжуд бўлмаган майдонларда режалаш элементлари сифатида геодезик асос пунктларидан фойдаланилади (13.4 б-шакл).
Геодезик ишларни амалга ошириш лойиҳаси.Геодезик ишларни амалга ошириш лойиҳаси қурилиш ва монтаж ишларини ўз вақтида геодезик маълумотлар билан таъминлаш учун тузилади.






Download 489,97 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish