13. 1§. Лойиҳани жойга кўчириш элементларини ҳисоблаш усуллари


-§. Қурилиш тўрини лойиҳалаш ва жойда уни режалаш



Download 489,97 Kb.
bet7/14
Sana11.04.2022
Hajmi489,97 Kb.
#543402
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   14
Bog'liq
13- MA’RUZA

13.5-§. Қурилиш тўрини лойиҳалаш ва жойда уни режалаш


Геодезик қурилиш тўри – бино ва иншоотларини қуришда режалаш асословининг энг самарали тури ҳисобланади. У квадрат ёки тўртбурчак учларида жойлашган асослов пунктларидан иборат координаталар системаси кўринишида бўлади.
Қурилиш тури иншоотнинг асосий ўқларини жойга кўчиришда ва ижроий план олишда асос ҳамда баландлик асослови вазифасини бажаради.
Қурилиш тўри геодезик ишларни енгиллаштириш мақсадида тузилади; у бино ва инженерлик тармоқларини ўқларини тез ва юқори аниқликда қурилиш майдонига кўчиришда ёрдам беради.
Қурилиш тўри барпо қилиш ишлари бўйича тўпланган тажрибаларга асосан, унинг аниқлиги қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:
а) қурилиш тўрининг ёнма-ён жойлашган пунктларининг ўзаро ҳолати хатолиги 1:10000 дан ошмаслиги керак, яъни тўр узунлиги 200 м бўлганда, ўзаро ҳолат хатолиги 2 см. дан катта бўлмаслиги керак;
б) тўрнинг тўғри бурчаклари 20'' аниқликда тузилиши керак;
в) тўрнинг энг заиф жойдаги пункти ҳолатининг хатолиги бош таянч пунктга нисбатан 1:500 план масштабида 0,2 мм дан ошмаслиги, яъни 10 см бўлиши керак.
Қурилиш тўрини лойиҳалаш. Қурилиш тўрини тегишли аниқликда лойиҳалаш учун бир қанча талаблар қўйилади.
Қурилиш тўрини лойиҳалаш даврида тўр учлари ер ишлари бажариладиган жойларга тўғри келиб қолмаслигига аҳамият берилади.
Қурилиш тўрининг ўлчамлари, унинг аниқлиги ва жойнинг шароитига боғлиқ равишда 2 ёки 3 босқичда тузилиши мумкин.
Тўр 3 босқичда тузилган ҳолатда, унинг биринчи босқичи триангуляция, 2-чи босқичини 1-разрядли полигонометрия ташкил этади. Бундай тўрдаги асосни катта майдонларда тузиш мақсадга мувофиқдир.
Нисбатан кичик майдонларда қурилиш тўри 2-босқичда тузилади.
Қурилиш тўрининг бирор бир учи координата боши этиб бел­гиланади ва мумкин қадар триангуляция пункти билан боғланади. Бу ҳолда тўрни режалаш ишлари осонлашади.
Инженерлик иншоотлари қурилиши ҳар томонлама қидирувлар асосида ишлаб чиқилган ишчи чизмалари лойиҳаси асосида амалга оширилади. Лойиҳани жойга кўчириш учун зарур бўлган асосий ҳужжатлар қуйидагилардан иборат:
Иншоотнинг бош плани 1:500- 1:2000 масштабда тузилган бўлиб, топографик асосда барча лойиҳавий иморатлар, бош нуқталарнинг лойиҳавий координаталари ва характерли текислик­ларнинг отметкалари кўрсатилади;
Ишчи чизмалар – йирик масштабларда иншоотнинг барча қисм­лари планлари, қирқимлари ва профиллари берилади;
Вертикал текислаш лойиҳаси – 1:1000-1:2000 масштабда тузил­ган бўлиб, жойнинг табиий рельефини лойиҳавий юзага ўзгартириш лойиҳаси ҳисобланади, унда:
Квадрат ёки тўртбурчак учларининг лойиҳавий ва ишчи отметкалари берилади. Ер ишлар картограммасида ўйилма ва кўтарма ҳажмлари келтирилади;
Чизиқли иншоотларнинг бўйлама ва кўндаланг профиллари- 1:2000- 1:5000 горизонтал масштабда ва 1:200- 1:500 вертикал масштабда берилади;
Қурилиш майдонининг геодезик асослаш схемаси, геодезик белгилар схемалари, координата ва отметкалар ведомостлари келтирилади.
Лойиҳани жойга кўчириш учун қуйидаги тартибда геодезик ишлар амалга оширилади:
а) лойиҳани аналитик ҳисоблаш;
б) ишчи чизмаларни тузиш;
в) геодезик ишларни бажариш лойиҳасини ишлаб чиқиш.
Лойиҳани жойга кўчириш, иншоотни лойиҳалаш усулига боғлиқ бўлиб, бу усуллар қуйидагилардан иборат: аналитик, график-аналитик ва график.
Аналитик усулда барча лойиҳавий маълумотлар математик ҳисоблашлар орқали топилади.
Кўпчилик ҳолатда график-аналитик усул қўлланилади. Бунда бошланғич маълумотларнинг бир қисми график усулда, қолган маълумотлар эса аналитик усулда аниқланади.
Агарда иншоот лойиҳаси жойда мавжуд бинолар билан боғланмаган бўлса, у ҳолда барча лойиҳавий масалалар график усулда ечилади.
Қурилиш тўрини режалаш.
Бинони режалаш ёки унинг лойиҳасини жойга кўчириш деб, нуқтанинг планли ва баландлик ўрнини аниқлашдаги жойда бажариладиган геодезик ишларга айтилади.
Ўзининг мазмунига биноан режалаш ишлари план олиш ишларига қарама-қаршидир. Агарда планга олишда жойдаги ўлчашларга асосан план ва профиллар тузилса ва бу ўлчашлар аниқлиги план масштабига боғлиқ бўлса, режалашда тескари, иншоотларнинг нуқталари ва ўқларининг жойдаги ҳолати план ва профиль бўйича аниқланади. Шунинг учун режалаш ишларидаги ўлчаш усуллари план олиш усулларидан аниқликда фарқ қилади, уларнинг аниқлиги анча юқоридир.
Одатда, инженерлик иншоотларини режалашда жойда фақат битта йўналиш ёки битта нуқта берилади, иккинчи йўналиш, ло­йи­­ҳавий бурчак ёки лойиҳавий масофа ясаш орқали аниқ­ланади.
Лойиҳани жойга кўчиришда иншоотнинг бўйлама ва кўнда­ланг ўқлари унинг геометрик асоси ҳисобланади.
Бош режалаш ўқлари геодезик асослаш пунктларига боғла­нади.
Чизиқли иншоотлар (плотина, кўприклар, йўл, каналлар,тунел­лар ва ҳоказо) нинг бош ўқлари сифатида, бўйлама ўқлар хизмат қилади.
Бош режалаш ўқларидан ташқари бино қисмларининг асосий ўқлари мавжуд ва улар юқори аниқликда режаланади.
Бино лойиҳасини жойга кўчириш учун, жойда планли ва баландлик геодезик асос барпо этилади ва қабул қилинган тизимда бу асос пунктларининг координаталари ва отметкалари аниқланади.
Лойиҳадаги юзалар ва алоҳида нуқталар баландликлари шарт­ли юзага нисбатан (биноларда биринчи қават поли сатҳидан) юқо­рига мусбат белги билан, пастга манфий белги билан бери­лади.Бино ва иншоотларни режалаш уч босқичда амалга оширилади.
Биринчи босқичда асосий режалаш ишлари бажарилади. Геодезик асос пунктларига биноан жойда бош ўқларининг ҳолати аниқланади ва белгиланади.
Бош ўқларга таяниб бинонинг асосий ўқлари режаланади.
Иккинчи босқичда мукаммал режалаш ишлари амалга оши­рилади. Жойда маҳкамланган бош ва асосий ўқларга асосан бино­нинг алоҳида қурилиш блоклари ва қисмлари лойиҳавий баланд­ликларга келтирилган ҳолда режаланади. Бино элементларини ўзаро жойлашишини аниқловчи мукаммал режалаш, бош ўқларни режалашга кўра аниқроқ бажарилади. Агарда бош ўқлар жойда 3-5см аниқликда режаланса, асосий ва оралиқ ўқлар 2-3 мм аниқликда режаланади.
Учинчи босқич, технологик ўқларни режалашдан иборат. Пойдевор ишлари тугатилгандан кейин конструкциялар ва технологик қурилмаларни лойиҳавий ҳолатда ўрнатиш учун монтаж ўқлари режаланади. Бу босқич геодезик ишларни юқори аниқликда (1-0,1мм) бажаришни талаб этади.
Шундай қилиб, биноларни режалашда геодезик ишлар аниқлиги биринчи босқичдан учунчи босқичга ортиб боради.



Download 489,97 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish