122 – модда.
Армения 174 – модда. Қасддан фарзандлар меҳнатга лаёқатсиз ота-онани моддий таъминлашдан бўйин товлаш
Қасддан фарзандлар меҳнатга лаёқатсиз ота-онани моддий таъминлашдан уч ойдан ортиқ муддат мобайнида бўйин товлаши, уларни моддий жиҳатдан таъминлаш учун суднинг ҳал қилув қарорига биноан ундирилиши лозим бўлган маблағ уларни моддий эҳтиёжи учун зарур бўлган ёрдам кўрсатмаслик, -
энг кам ойлик иш ҳақининг юз бараваридан икки юз бараваригача миқдорда жарима ёки бир йилдан кўп бўлмаган ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.
Қозоқистон 136 – модда. Қасддан фарзанд ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсларни моддий таъминлашдан бўйин товлаш
Қасддан ота-онани фарзанд ёки ўн саккиз ёшга тўлган меҳнатга лаёқатсиз фарзандларни таъминлаш учун суднинг ҳал қилув қарорига биноан моддий таъминлашдан уч ойдан ортиқ муддат мобайнида бўйин товлаши, -
Ойлик ҳисобини икки юздан беш юз бараваригача миқдорда жарима ёки икки ойдан беш ойгача ойлик иш ҳақи миқдорида, ёки бир юз йигирмадан бир юз сакксон соатгача жамоат иши, ёки икки йилгача аҳлоқ тузатиш ишлари, икки йилгача озодликни чеклаш, ёки олти ойгача қаммоқ, ёки икки йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Қасддан вояга етган меҳнатга лаёқатли фарзанд меҳнатга лаёқатсиз ота-онасини суднинг ҳал қилув қарорига биноан моддий таъминлашдан уч ойдан ортиқ муддат мобайнида бўйин товлаши, -
Ойлик ҳисобини икки юздан беш юз бараваригача миқдорда жарима ёки икки ойдан беш ойгача ойлик иш ҳақи миқдорида, ёки бир юз йигирмадан бир юз сакксон соатгача жамоат иши, ёки икки йилгача аҳлоқ тузатиш ишлари, икки йилгача озодликни чеклаш, ёки олти ойгача қаммоқ, ёки икки йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Россия 157 – модда. Қасддан фарзанд ёки меҳнатга лаёқатсиз ота-оналарни моддий таъминлашдан бўйин товлаш
1. Қасддан ота-онани вояга етмаган фарзанд ёки ўн саккиз ёшга тўлган меҳнатга лаёқатсиз фарзандларни таъминлаш учун суднинг ҳал қилув қарорига биноан моддий таъминлашдан бўйин товлаши, -
бир юз йигирмадан бир юз сакксон соатгача мажбурий иш, ёки бир йилгача аҳлоқ тузатиш ишлари, ёки уч ойгача қаммоқ билан жазоланади.
2. Қасддан вояга етган меҳнатга лаёқатли фарзанд меҳнатга лаёқатсиз ота-онасини суднинг ҳал қилув қарорига биноан моддий таъминлашдан бўйин товлаши, -
бир юз йигирмадан бир юз сакксон соатгача мажбурий иш, ёки бир йилгача аҳлоқ тузатиш ишлари, ёки уч ойгача қаммоқ билан жазоланади.
Тожикистон 178 – модда. Қасддан фарзандларни меҳнатга лаёқатсиз ота-онасини моддий таъминлашдан бўйин товлаши
Қасддан, яъни узрли сабабларсиз фарзандларни меҳнатга лаёқатсиз ота-онасини суднинг ҳал қилув қарорига биноан моддий таъминлашдан ёки моддий ёрдамдан бўйин товлаши, - (Қонун №35 17.05.04й дан.)
бир юз йигирмадан бир юз сакксон соатгача мажбурий иш, ёки икки йилгача аҳлоқ тузатиш ишлари, ёки шу муддатга озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. (Қонун №35 17.05.04й дан.)
Do'stlaringiz bilan baham: |