Малаканинг стабиллашуви ва пластиклиги.
Ҳаракат малакаси шаклланиб бўлгандан сўнг унинг ривожланиши давом этади. Агар рационал такрорлаш давом эттирилса, унда малаканинг яна ҳам такомиллашуви содир бўлади, уни стабиллашуви давом этади. Малакани нисбатан мослашувчанроқ қилиш учун уриниш давом этади ва афзал малака деб қараладиган турғунроқ, юқори темпиратура, шовқин ваҳоказоларнинг таъсирига етарли даражада мослашувчан, керак бўлса, ўзгарувчан шароитда қайта шакиллантириш мумкин бўлган малакани яратиш имкони юзага келади.
Малака шаклланишнинг аста-секинлиги ва нотекислиги. Ҳаракат малакаси аста-секин нисбатан узоқроқ вақт ичида, қатор майда янгиланишлар орқали вужудга келади.
Малаканинг нотекис шаклланишининг тўрт тури мавжуд:
1. Малаканинг “салбий тезлик” билан шаклланиши. Таълимнинг бирламчи этапида ҳаракат фаолиятини ўзлаштириш анча тез амалга ошади, кейинчалик унинг сифатини яхшилаш нисбатан суст боради. Бу йўсиндаги малакани шаклланиши ҳаракат фаолияти техникаси эгаллаш учун характерли. Ўқувчиларнинг ҳаракат фаолиятларини асоси осон ўзлаштиради, чунки мактаб жисмоний тарбия дастурига осон ҳаракатлар киритилган, унинг деталларини ўзлаштириш эса нисбатан узоқ давом этади.
2. Малакани “ижобий ва зудлик” билан шаклланиши. Бу шуни ифодалайдики таълимнинг биринчи этапларида малаканинг сифатини ўсиши аъамиятли даражада бўлмайди. Сўнг у кескин ўсади. Малаканинг шу кўринишидаги шаклланиши нисбатан қийин ҳаракат фаолиятини ўқитиш учун характерли, маълум вақт ўтиши билан ташқаридан сезилмай тўпланаётган сифат ўзгаришлари тўплами, ўзининг ҳаракат фаолиятини юқори даражада ўзлаштирилганлиги кўринишида намаён қилади.
3. Малаканинг ривожланишини секинлашуви. Малака белгиланган маҳорат даражасига етганда, иккала кўринишдаги тезлик билан малакани шаклланиши содир бўлиши мумкин. Малака қанчалар такомиллашмаган бўлса, ўз навбатида, уни янада яхшилаш учун шунчалар катта педагогик маҳорат ва куч талаб қилади.
4. Малака ривожланишининг ушланиши («плато»). Ушланиш икки сабаб орқали вужудга келиши мумкин:
- вақт ўтиши билан малаканинг сифат ўзгаришларига олиб келувчи организмдаги сезилмас даражада бораётган мослашув жараёнининг бориши;
- таълимнинг усулиятини нотўғрилиги ёки ҳаракат сифатларини етарли даражада ривожланмаганлиги орқали келиб чиқадиган сабаблар.
Агарда малакани ушланишининг сабаби тўғри аниқланса, уни енгиш ушланишини тезроқ ўтиши учун биринчи сабаб вақт, иккинчи сабаб ўқитишнинг восита ва методлари бўлиб, лозим бўлса уларни кескин ўзгартириш керак бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |