12-мавзу: инвестиция рискларини бошқариш



Download 127,5 Kb.
bet3/4
Sana29.11.2022
Hajmi127,5 Kb.
#874389
1   2   3   4
Bog'liq
мавзу Инвестиция рискларини бошқариш (1)

3. Инвестицион кредит олувчиларнинг тўловга қобиллигини молиявий коэффицентлар асосида баҳолаш тизимининг такомиллашганлиги.
Ривожланган саноат мамлакатларида инвестицион кредит олувчиларнинг тўловга қобиллигини молиявий коэффицентлар асосида баҳолаш тизими ўз ичига қуйидагиларни олади:

  1. Дебитор қарздорликни қоплашнинг ўртача муддати (ДҚҚЎМ). Ушбу кўрсаткич қуйидаги формула орқали ҳисобланади:




ДҚҚЎМ

=

Дебитор қарздорлик * йилдаги кунлар сони




Товарларни кредитга сотишнинг ўртача йиллик миқдори

Ушбу кўрсаткич дебиторлар тўланмайдиган ўртача кунлар сонини кўрсатади.

  1. Дебитор қарздорликни айланиш коэффиценти (ДҚАК). Бу кўрсаткич қуйидаги формула ёрдамида ҳисобланади:




ДҚАК

=

Йил давомида товарларни кредитга сотиш ҳажми

(


Дебитор қарздорлик

Ушбу коэффицентлар бир-бирига тескари ҳисобланади. Шу сабабли мазкур иккала коэффицентлардан бирини қўллаш ҳам кифоя қилади. Агар таҳлил қилинаётган давр мобайнида кредитга сотилган товарлар миқдори маълум бўлмаса, унда сотилган товарлар умумий миқдорини ишлатиш мумкин. Одатда, ҳисоб-китобларда дебитор қарздорликнинг йил охиридаги суммаси олинади. Лекин, шундай корхоналар борки, уларда дебитор қарздорликнинг ўсиши молиявий йилнинг маълум даврида кузатилади. Бундай шароитда дебитор қарздорликни йил охирига олиш нотўғридир, балки, унинг ўртача миқдорини ҳар ойнинг охирги кунига олиш лозим. Агар йил давомида товарларни сотишнинг сезиларли даражада ўсиши кузатилса, дебитор қарздорликнинг йил охиридаги қолдиғи сотиш ҳажмига нисбатан нореал тарзда катта бўлади. Бунинг натижасида дебитор қарздорликни қоплашнинг ўртача даври сохта тасаввур беради, бундай шароитда дебитор қарздорликнинг йил бошидаги ва йил охиридаги қолдиғини ўртача миқдорини олиш мақсадга мувофиқдир.


3. Кредитор қарздорликнинг қоплаш муддати (КҚҚМ):



КҚҚМ

=

Қисқа муддатли кредитор қарздорлик*365




Харид бўйича харажатлар

Агар харид тўғрисида маълумот олишнинг имкони бўлмаса, у ҳолда бир йил давомида сотилган товарларнинг таннархини олиш мумкин. Масалан, савдо шаҳобчаларида сотилган товарларнинг таннархи харид харажатлари миқдорига тўғри келади. Товар ишлаб чиқарувчиларда эса, таннархга янги қиймат қўшилади, шу боисдан сотилган махсулот таннархини харид харажатлари билан тенглаштириб бўлмайди. Шунинг учун ҳам мазкур коэффицентни ҳисоблаганда имкон қадар харид харажатлари тўғрисида тўлиқ маълумот олиш зарур. Агар корхонада мазкур коэффицент ўртача тармоқ кўрсаткичидан юқори бўлса, мижознинг ўз мажбуриятини вақтида бажармаслик эҳтимоли юқори ҳисобланади.



  1. Захираларнинг айланиш коэффиценти (ЗАК). Мазкур коэффицент қуйидаги тартибда ҳисобланади:




ЗАК

=

Сотилган маҳсулотнинг таннархи




Заҳираларнинг ўртача қиймати

Касрнинг суръатидаги миқдор, одатда, бир йил учун олинади. Касрнинг махражидаги миқдор эса, заҳираларнинг йил бошидаги ва йил охиридаги қолдиғининг ўртачаси сифатида олинади. Агар корхоналарнинг фаолияти мавсумий характерга эга бўлса, у ҳолда захираларнинг ўртача қийматини ҳисоблашнинг мураккаб усулидан фойдаланилади. Захираларнинг айланиш коэффиценти товарларни сотилиш натижасида захиранинг дебитор қарздорликка айланиш тезлигини кўрсатади. Бу коэффицентни баҳолаш учун уни ўртача тармоқ кўрсаткичи билан таққослаш, шунингдек, унинг олдинги давридаги даражалари билан таққослаш зарур.


Одатда, захиралар қанчалик тез айланса, уларни бошқариш самарадорлиги шунчалик юқори баҳоланади. Лекин бу кўрсаткичдан фойдаланишда эхтиёткорроқ бўлмоқ лозим. Чунки бу кўрсаткичнинг паст даражаси захираларни секин айланиши ёки уларнинг маълум қисмини эскириши оқибати бўлиши мумкин. Эскиришни чиқариб ташлаш омбордаги махсулотларни қайта баҳолашга олиб келиши мумкин, бу эса, ўз навбатида, захираларга ликвидли актив сифатида қараш имконини бермайди. Шунинг учун ҳам айланиш коэффицентини захираларнинг айрим элементларига нисбатан қўллаш орқали ундан фойдаланиш самарадорлигини ошириш мумкин.

  1. Узоқ муддатли қарздорлик коэффиценти (УМҚК). Ушбу коэффицент қуйидаги формула асосида ҳисобланади:




УМҚК

=

Узоқ муддатли кредитор қарздорлик




Капиталлашган маблағларнинг умумий ҳажми

Капиталлашган маблағларнинг умумий ҳажми деганда узоқ муддатли кредитор қарздорлик билан ўз капиталининг йиғиндиси тушунилади. Ушбу кўрсаткич корхона капиталининг таркибида узоқ муддатли мажбуриятларнинг салмоғи тўғрисида маълумот беради. Агар корхонада номоддий активларнинг қиймати сезиларли даражада катта бўлса уларнинг миқдори капитал қийматидан чегириб ташланади. Айрим ҳолларда имтиёзли акциялар капиталнинг элементи сифатида эмас, балки қарз мажбурияти сифатида қаралади. Чунки бу акциялар бошқа акцияларага нисбатан устувор талаб қилиш ҳуқуқини беради.



  1. Пул оқими даражаси кўрсаткичи (ПОДК). Ушбу кўрсаткич қуйидаги тартибда ҳисобланади:




ПОДК

=

Пул оқими




Кредитор қарздорликнинг умумий миқдори

Мазкур кўрсаткич корхонанинг ўз қарзларини тўлай олиш мезони ҳисобланади. Пул оқимининг миқдори корхонанинг хўжалик фаолияти натижасида олган пул маблағлари сифатида аниқланади. Агар корхона рентабелли бўлса, у ҳолда пул оқими соф фойда ва амортизация миқдоридан иборат бўлади. Мазкур коэффицент корхонанинг облигацияларини ўрганишда жуда қўл келади, лекин республикамизда корхоналарнинг облигациялари мавжуд эмас.


7. Таъминланганлик коэффиценти (ТК). Ушбу коэффицент қуйидагича ҳисобланади:

ТК

=

Солиқлар ва фоизларни тўлашгача бўлган соф фойда+амортизация




Фоизли тўловлар+асосий қарз суммасини тўлаш

Мазкур кўрсаткич корхонанинг кредит тўловлари бўйича ўз мажбуриятларини бажариш имкониятини объектив тарзда кўрсатади. Бунда солиқ ставкаларининг ўзгариши корхонанинг ликвидлилигини ўзгаришига сабаб бўлиши мумкин.



  1. Ялпи фойда коэффиценти (ЯФК). Бу коэффицент қуйидаги формула асосида ҳисобланади:




ЯФК

=

Сотишдан олинган тушум – сотилган махсулот таннархи




Сотишдан олинган тушум

Мазкур коэффицент корхона хўжалик фаолиятининг самарадорлиги тўғрисида, баҳонинг шаклланиш жараёни тўғрисида хулоса чиқариш имконини беради.



  1. Соф фойда коэффиценти (СФК). Бу коэффицент қуйидагича ҳисобланади:

СФК

=

Солиқларни тўлашдан кейинги соф фойда




Сотишдан олинган тушум

Мазкур коэффицент корхона хўжалик фаолиятини нисбий самарадорлиги хусусида хулоса чиқариш имконини беради. Уни баҳолаш учун ўртача тармоқ кўрсаткичи билан солиштириш лозим. Агар бу кўрсаткичдан юқори бўлса, корхонанинг рентабеллик даражаси юқори ҳисобланади.



  1. Активларнинг айланиш коэффиценти (ААК):

ААК

=

Сотишдан олинган тушум




Моддий активларнинг умумий миқдори

Мазкур коэффицент корхонани ўз ресурсларидан самарали фойдаланиш даражасини кўрсатади. Уни баҳолаш учун ўртача тармоқ кўрсаткичи билан солиштириш лозим.


Ривожланган давлатларда инвестицион рисклар даражасини пасайтиришнинг муҳим воситаси сифатида компанияларни ISO 9000 стандарти бўйича ҳалқаро сертификатлаштиришдан фойдаланилмоқда. Бундай сертификатларни берувчи нуфузли халқаро компанияларга қуйидагилар киради: ABC Quality Evaluations (Буюк Британия); Veritas Quality International (Франция); Det Norske Veritas (Норвегия); Germanischer Lloyd (Германия); Lloyds Register Quality Assurance (Буюк Британия); SGS International Certification Services (Швейцария); NUV Zeertifizierungsgeminscahft (Германия).
Германия, Австрия ва Швейцария мамлакатларининг тижорат банклари томонидан Шарқий Европа мамлакатларида XX асрнинг 90-йилларида амалга оширилган инвестицион лойиҳаларни кредитлашда инвестицион рисклардан ҳимояланиш мақсадида қуйидаги икки усулдан кенг кўламда фойдаланилди:
- берилган инвестицион кредитлар бўйича кредит рискининг даражасини пасайтириш мақсадида Шарқий Европа мамлакатлари ҳукуматларининг кафолатлари;
- берилган инвестицион кредитлар бўйича валюта рискининг ҳаражатини пасайтириш мақсадида форвард валюта шартномалари тузиш усулидан фойдаланиш.
Халқаро кредитлар берган тижорат банклари қайтариладиган ва унга ҳисобланган фоиз суммасига бошқа тижорат банклари билан форвард шартномалари тузилди. Форвард шартномаси тузилаётган пайтда валюта курси белгилаб қўйилди ва бу курс шартнома ижро этилгунга қадар ўзгармасдан қолди.



Download 127,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish