4.Ўқувчилар ўзлаштириши лозим бўлган биологик билимлар
минимуми.
Умумий ўрта таълим мактаблари ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими
муассасаларида ўқувчилар биология ўқув фанини ўқиши натижасида
қуйидаги билимларни ўзлаштириши лозим.
Ўсимлик организмининг тузилиши, ҳужайра, тўқималар, органлар.
Ўсимликларнинг ҳаѐт фаолияти: илдиз ва барг орқали озиқланиши, нафас
олиши, ўсиши ва ривожланиши. Кўпайиш. Ўсимликларнинг турли
туманлиги: сув ўтлар, йўсинлар, қирқбўғимлар, қирққулоқлар, очиқ
уруғлилар, ѐпиқуруғлилар, ѐпиқ уруғлиларнинг синфлари, оилалари,
ўсимликлар қоплами. Ўсимликларнинг табиат ва инсон ҳаѐтидаги аҳамияти.
Ўсимликларни муҳофаза қилиш.
Хайвон организмининг тузилиши. Ҳужайра, тўқималари, органлар
системаси. Ҳаѐт фаолиятининг жараѐнлари: озиқланиш, нафас олиш,
моддалар харакатланиши, айириш, ўсиш, ривожланиш ва уларни бошқариш.
Кўпайиш. Хайвонларнинг ҳатти ҳаракати - рефлекслар, инстинктлар.
Хайвонларнинг
турли
туманлиги.
Уларнинг
систематикаси:
бир
ҳужайралилар, кўп ҳужайралилар (ковак ичлилар, ясси, юмалоқ, халқали
чувалчанглар, моллюскалар, бўғимоѐқлилар, хордалилар). Бўғимоѐқлилар ва
хордали хайвонларнинг синфлари, туркумлари, уларнинг табиат ва инсон
ҳаѐтида тутган ўрни. Хайвонларни муҳофаза қилиш. Табиий ресурслардан
оқилона фойдаланиш. Одамнинг хайвонот системасидаги тутган ўрни.
Одам ва хайвонлар тана тузилишидаги ўхшашлик ва тафовутлар. Одам
ва унинг пайдо бўлиши. Ижтимоий ва табиий муҳитга одамнинг мосланиши.
Одамдаги органлар системаси, уларнинг тузилиши ва функцияси. Одам ҳаѐт
фаолиятини нейро-гуморал бошқарилиши. Одамнинг олий нерв фаолияти.
Одамдаги юқумли касалликлар, улардан сақланиш йўллари. Спид ва ундан
сақланиш. Нормал турмуш кечиришга ѐрдам берувчи омиллар.
Ҳаѐтнинг тузилиш даражалари: молекула, ҳужайра, организм популяция
– тур биогеоценоз, биосфера. Ҳаѐтнинг хужайрасиз шакллари.
Прокариот ва эукариот ҳужайралар. Ҳужайра - тирикликнинг тузилиш,
функционал, генетик бирлиги. Ҳужайранинг кимѐвий таркиби. Анорганик ва
органик моддалар, уларнинг ҳужайрадаги роли. Ҳужайра тузилиши. Ядро.
Хромосомалар. ДНК ирсий ахборотни ташувчи эканлиги. Ҳужайра
органоидларининг тузилиши ва функцияси. Оқсиллар биосинтези. Ҳужайра.
Моддалар ва энергиянинг алмашинуви. Фотосинтез унинг табиатдаги роли.
Ҳужайранинг бўлиниши. Жинссиз ва жинсий кўпайиш. Уруғланиш.
Организмларнинг индивидуал ривожланиши. Ирсият ва ўзгарувчанлик.
Генлар ва белгилар. Генетик атамалар ва символлар. Генетик методлари.
Мендель,
Морганларнинг
ирсият
қонунлари.
Ўзгарувчанлик.
Ирсийланмайдиган ва ирсийланадиган ўзгарувчанлик. Мутагенлар ва
уларнинг организмларга таъсири. Генетиканинг тиббиѐт ва селекциядаги
аҳамияти. Одамлардаги ирсий касалликлар уларнинг олдини олиш. Селекция
методлари. Генетик инженерия ва унинг методлари. Генетик инженерияга
асосланган биотехнология.
Эволюцион ғояларнинг пайдо бўлиш тарихи. Эволюцион таълимот.
Эволюцияни исботловчи фан далиллари. Микро ва макро эволюция.
Эволюциянинг бошланиш бирлиги ва омиллари. Табиий танланиш -
эволюциянинг йўналтирувчи омили эканлиги. Биологик прогресс ва
биологик регрес. Организмларнинг муҳитга мосланиши ва унинг хиллари.
Тирик табиатга хос белгилар. Ҳаѐтнинг пайдо бўлиши тўғрисидаги фаразлар.
Ерда органик оламнинг ривожланишини асосий босқичлари. Экологик
омиллар. Экосистемалар. Экосистемалардаги модда ва энергиянинг
айланиши. Экосистема динамикаси. Агроэкосистемалар. Биосфера. Биомасса.
Do'stlaringiz bilan baham: |