12-маъруза. Гидравлик боғловчи моддалар. Гидравлик оҳак ва раманцемент Режа



Download 81 Kb.
bet1/2
Sana09.06.2022
Hajmi81 Kb.
#647833
  1   2
Bog'liq
12-Маъруза Курилиш материал


12-маъруза. Гидравлик боғловчи моддалар. Гидравлик оҳак ва раманцемент
Режа:
1. Гидравлик оҳак, хом ашёси, ишлаб чиқариш технологияси.
2. Гидравлик оҳак хоссалари ва ишлатилиши.
3. Портладцемент Портландцемент клинкерининг минерологик таркиби, хоссалари.
4. Романцемент ишлаб чиқариш.
5. Романцемент асосий хоссалари:.
Сув, нам ва қуруқ шароитда қотиш хусусиятига эга бўлган гидравлик боғловчиларга гидравлик оҳак, портландцемент ва унинг турлари ҳамда махсус тампонаж, кенгаювчан, киришмайдиган, рангли, глинозем цементлар киради. Бундай цементларни гидравлик шароитда қотиш даражасини ифодаловчи кўрсаткич уларнинг гидравлик модулидир. У боғловчиларнинг кимёвий-минерологик таркибига ҳамда хоссаларига боғлиқ. Гидравлик модул (m) боғловчи таркибидаги асосий оксид (СаО) нинг ундаги нордон оксидлар йиғиндисига бўлган нисбати орқали топилади (%):

Ҳар бир гидравлик боғловчи моддалар ўзининг модулига эга. Аксарият ҳавойи боғловчиларнинг гидравлик модули гидравлик боғловчилардан анча катта бўлади.


Гидравлик оҳак
6-25% тупроқ ва бошқа қумли қўшимчали ёки мергелли оҳактошни ёпишқоқлик ҳароратидан паст ҳароратда пиширилган маҳсулотга гидравлик оҳак дейилади.
Гидравлик оҳакка бўлган талаблар ГОСТ 9179-77 да келтирилган бўлиб гидравлик оҳак кукунининг майинлик даражаси №02 ва 008 элаклардаги қолдиқ 1 ва 15% ошмаслиги керак.
Гидравлик оҳак хом ашёси бўлган мергелли оҳактошда қўшимчалар бир хил тарқалган бўлиши керак, чунки гидравлик оҳак олишда хом ашё тайёрланмасдан бирданига пиширилади.
Гидравлик оҳакнинг асосий гидравликлиги асос модули орқали белгиланади:
Ма=СаО/ ( SiO2+Al2O3+Fe2O3).
Гидравлик оҳакда Ма =1,7-9 бўлиб 1,7÷4,5гача кучли гидравлик, 4,5÷9гача- паст гидравлик турларга бўлинади. Агар Ма<1,7 бўлса романцемент, Ма>9 бўлса ҳавойи оҳак олинади.
Гидравлик оҳак ишлаб чиқариш қуйидаги жараёнлардан иборат:
-хом ашёни қазиб олиш ва тайёрлаш; -пишириш; -туйиш.
Хом ашёни қазиб олиш ва ташиш худди ҳаво оҳагини ищлаб чиқаришдагидек. Хом ашё шахтали ёки айланма хумдонларда 900-11000Сда пиширилади, натижада кальций оксиди (СаО), кальций карбонати (СаСО3), кальцийнинг паст асосли силикатлари, алюминатлари ва ферритлари (β-С2S, CA, СF) ҳосил бўлади. Бунда ёқилғининг миқдори ҳаво оҳагига нисбатан бирмунча кам талаб қилинади ва 12-14%ни ташкил қилади.
Қотишда олдин СаО Са(ОН)2га айланади ва вақт ўтиши билан кальцийнинг гидросиликатлари, гидроалюминатлари ва гидроферритлари ҳосил бўлиб гидравликлик хусусиятини беради ва мустаҳкамликни оширади.
Гидравлик оҳакнинг ҳақиқий зичлиги 2,6-3,0 г/см3, уйма зичлиги эса 700-800кг/м3, зичлаштирилганда 1000-1100 кг/м3. Гидравлик оҳак нисбатан секин қотади. Қотишнинг бошланиши 0,5÷2с, охири эса 8-16с.
Паст ва юқори гидравлик оҳакнинг кимёвий таркиби.

Кўрсатгичлар

Оҳак

Паст гидравлик

Юқори гидравлик

Фаол СаО+MgO миқдори, %:
-кам бўлмаслиги керак
-кўп бўлмаслиги керак

40
65



5
40



Фаол MgO миқдори, %, кўп бўлмаслиги керак

6

6

СО2 миқдори, %, кўп бўлмаслиги керак

6

5

ГОСТ 22688-77 бўйича гидравлик оҳакнинг мустаҳкамлиги куб шаклидаги 70,7х70,7х70,7 мм ўлчамли 3-та намунани 28 кундан кейин синаб аниқланади. Бу намуналар қум билан гидравлик оҳак 1:3 нисбатда тайёрланади. Намуналар олдин 7 кун ҳавода сўнг эса 21 кун сув устида сақланиши керак. Юқори гидравликли оҳакнинг мустаҳкамлиги 5 МПа, паст гидравлик оҳакники эса 1,7 МПа атрофида.





Download 81 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish