12-боб. ҚУрилиш майдонида геодезик ишларни ташкилэтиш ва инженер-геодезик қидирув ишлари


-§. Пикетларни ва кўндаланг кесимларни жойга кўчириш



Download 483,43 Kb.
bet6/9
Sana11.04.2022
Hajmi483,43 Kb.
#543407
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
12- MA’RUZA

12.5-§. Пикетларни ва кўндаланг кесимларни жойга кўчириш

Ҳозирги вақтда қурилишда геодезик ишларни ташкил қилишнинг тўрт шакли учрайди:


1) Барча геодезик ишларни субподряд ёки қурилишда ташкил қилинган геодезик гуруҳ томонидан бажарилади. Бундай тартиб йирик иншоотлар (шаҳар гидротехник, саноат корхоналари) қури­лишида учрайди. Бундай қурилишда инженер-қурувчини вазифасига геодезик ишларни бажарилиши, план ва сметасини тасдиқлаш ҳамда унинг устидан назорат қилиб туриш киради.
2) Иншоот қуришда мураккаб геодезик ишлар махсус геодезик ташкилот, ёки қурилишдаги группа томонидан, иккинчи даражали геодезик ишлар эса инженер-қурувчи томонидан бажарилади. Инже­нер-геодезик ишни ташкил қилишни бундай тартиби шахар­ларда уй-жой қурилишида учрайди.
3) Мураккаб геодезик ишлар махсус геодезик ташкилот ёки геодезик гуруҳ иккинчи даражали геодезик ишларда эса, шу қурилишга юборилган инженер ёки техник-геодезист томонидан бажарилади. Бундай тартиб каркас-панель уй-жой қурилишида фойдаланилади.
4) Барча геодезик ишларни инженер-қурувчи бажаради. Бундай тартиб унча мураккаб бўлмаган иншоотлар, масалан, бир, икки қаватли уй-жой қуриш, қишлоқ қурилиши, жамоат ва маданият биноларини қуришда қўлланилади.
Саноат иншоотларини лойиҳалашда темир ва автомобил йўлларини, электр узатиш ва алоқа тармоқлари, сув ва иссиқлик тармоқларини трассалашга эҳтиёж туғилади. Бирламчи тадқиқот босқичида трассалаш картографик усулда бажарилиши мумкин.

12.1-шакл.
Камерал трассалаш жараёнида трассанинг бўйлама ва кўндаланг профили мавжуд картографик маълумотлар масштабида тузилади. Ишчи лойиҳани тузиш учун трассани жойда маҳкамлаш, ҳар 100 метрдан пикетларни ва кўндаланг чизиқларни ҳамда айланма ва ўтиш қайрилмаларни режалашдан иборат изланиш ишлари амалга оширилади. Трассани изланишининг якуний босқичи трасса профилларини тузишдан иборат.
Бу иш асосан танланган трасса бўйлаб бажарилади. Ишнинг бошида план ёки картографик материалларда кўрсатилган бошланғич ва бир неча оралиқ нуқталар жойда аниқланади.
Трассанинг бошланғич нуқтаси 15-20 см қозиқ билан мустаҳкамланиб ёнига узунлиги 30-35 см қоровул қозиқни ердан 10-20 см чиққан ҳолатда қоқилади. Қоровул қозиққа ПК номери ёзилади. Бошланғич нуқтани жойдаги тафсилотлар билан боғлаб, ўлчаш иши камида 3 марта қайтарилади ва бу боғланишни абрис журнали тузилади. Шу нуқта устига теодолит ўрнатилиб, оралиқ нуқталар ҳамда биринчи қайрилма учига вехалар ўрнатилиб, бу йўналишнинг магнит азимути аниқланади.
Қайрилиш бурчаги билан теодолит оралиғида трасса ўқи бўйлаб ҳар 60-100 м вехалар ўрнатилади. Шу йўналиш бўйича ҳар 100 м да қозиқлар қоқилиб, улар қоровул қозиқ билан мустаҳкамланади. Бу нуқтага пикет дейилади. Трасса бўйлаб юзада эгилиш ёки кўтарилиш участкаси ҳам қозиқ билан белгиланади[10,14].
Бошланғич нуқта ПКО бўлса, кейингилари шу номерининг ошиб бориши билан белгиланади (ПК1, ПК2 ...). Оралиқ отметкалар номери кетидаги ПК номерига, шу нуқтагача бўлган масофани қўшилиши билан белгиланади. (ПК1+20). Бундай нуқталарни плюс нуқталар дейилади. Пикетлаш журнали тузилади.

Download 483,43 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish