Япон кишисида қуйидаги қадрият ва
сифатлар қарор топтирилади:
Меҳнатсеварлик, интизомлилик ва жамоавийлик япон миллий
характерига хос хусусиятлар саналади.
Бироқ, давлат бу билан қаноатланмай, ўз фуқароларида ушбу
сифатларни мустаҳкамлаш ва
кучайтириш вазифасини маорифга юклайди.
Натижада, мактабларда гуруҳий бирдамликни тарбиялашга алоҳида
эътибор қаратилади. Бунда жамоанинг ютуғи ҳам, мағлубияти ҳам
гуруҳнинг ҳар бир аъзосига боғлиқ эканлиги ҳақидаги ғоя сингдирилади, ўз
ролини аниқ билиш ва шунга яраша масъулиятни ҳис қилиш талаб этилади.
Бундай тарбия кўрган фуқаро жамоа муаммоларини ўзининг шахсий
муаммолари сифатида қабул қилади. Олимларнинг фикрича, айнан шундай
гуруҳий бирдамлик (япончада «айдагарасюги») туфайли мамлакат мисли
кўрилмаган иқтисодий ютуқларга эришди.
•
Меҳнат япон кишиси учун ахлоқий қадрият саналади.