111государственная статистическая отчетность


II. “Номолиявий активларга инвестициялар”



Download 459 Kb.
bet13/25
Sana06.07.2022
Hajmi459 Kb.
#749949
TuriОтчет
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   25
Bog'liq
102) 1-notijorat

II. “Номолиявий активларга инвестициялар” бўлимида асосий капиталга инвестициялар, асосий воситаларни капитал таъмирлашга харажатлар, интеллектуал мулк объектларига ва ишлаб чиқарилмаган номолиявий активларга инвестициялар акс эттирилади. Олий ўқув юртлари, профессионал коллежлар, академик ва бошқа ихтисослаштирилган лицейлар, умумтаълим мактаблари, болалар мусиқа ва санъат мактаблари, касалхоналар, амбулатор поликлиника муассасалари, болалар спорти объектлари ва бошқа ижтимоий объектлар инжиниринг компанияси томонидан бўлган қурилиш, реконструкция, бинони капитал таъмирлашга кетган харажатларни, ўзининг юқори турувчи ташкилотидан қабул қилган асосий воситалар қийматини ушбу бўлимда акс эттирмайдилар. Фақатгина умумтаълим мактаблари, белгиланган тартибда қабул қилган ва кирим қилган ўқув дарсликларининг (объектларни таъминлаш) қийматини ушбу бўлимнинг асосий капиталга инвестициялар сатрида акс эттиришлари керак.
Қурилиш ва лойиҳа-қидирув ишлари харажатлари (тўлов муддатидан қатъий назар) ҳақиқатда бажарилган (ишлаб чиқарилган) ҳажмда киритилади. Машина ва ускуналар, транспорт воситаларини харид қилишга кетган харажатлар ҳақиқатда сотиб олинган қийматда (божхона тўловлари ва йиғимлари, воситачи корхоналар хизмати, транспорт ва тайёрлаш-омбор харажатларини қўшган ҳолда) белгиланган манзилга тушгандан сўнг ва асосий воситаларни олди-сотди далолатномасига асосланиб буюртмачи (қабул қилувчи) томонидан кирим қилингандан сўнг кўрсатилади.
Чет эл валютасига олинган импорт ускуналарининг нархи Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган ва божхона декларациясини расмийлаштириш ёки мулкдор ўзгариши вақтига (шартномага асосан) белгиланган курсда ҳисобланади.
Ҳисобот давридаги қурилиш-монтаж ишларининг олдиндан тўловларига, йўлдаги ва тайёрланаётган ускуналарнинг тўловларига ва бошқа аванс тўловларига харажатлар ўзлаштирилган инвестицияларга қўшилмайди.
201-сатрда 223-228-сатр маълумотлари кўрсатилмайди.
202-сатрда бино ва иншоотлар (турар жойдан ташқари) қурилишига харажатлар акс эттирилади: бино(иншоот)ларни ишга туширишда унинг инвентар қийматига киритилувчи қурилиш-монтаж ва унга қарашли капитал харажатлар (лойиҳа-қидирув ишлари, қурилишда ер участкаларини ажратиш ишлари, қурилиш хавф-хатарларини мажбурий суғурталаш харажатлари ва бошқалар).
203-сатрда машиналар, транспорт воситалари, ускуна, мебеллар, асбоб ва жиҳозни сотиб олишга харажатлар (қурилиш сметасига кирадиган ва кирмайдиган), шунингдек, асбоб-ускуна, мебель, жиҳоз, инвентарь харажатларига қуйидагилар ҳам киради: қурилиш сметасига киритилмаган машина ва ускуналар қиймати, шунингдек, йиғма – қисмларга бўлинадиган ва кўчма инвентар бинолар ҳамда устахоналар; корхоналар учун харид қилинадиган автомобиллар, компьютерлар, ҳисоблаш ускуналари, касса аппаратлари ва бошқа асбоб-ускуналар қиймати. Бу сатрда шунингдек 07 “Қурилма ускуналари” ҳисоб варағида кўрсатилган машина ва ускуналар қиймати ҳам акс этади.
229-сатрда 203-сатрдан транспорт воситаларига инвестициялар ажратиб кўрсатилади. Транспорт воситаларига одамлар ва юкларни ташишга мўлжалланган воситалар (эҳтиёт қисмлардан ташқари) киради: автомашина, трактор, сайрга мўлжалланган ва спорт қайиқлари, прицеплар ва яримприцеплар (юк ташишга мўлжалланганларини ҳам қўшган холда ва қишлоқ хўжалигида фойдаланишга мўлжалланган ўзи юкловчи ва ўзи тушурувчи прицеп ва яримприцеплардан ташқари), кема, темирйўл ва трамвай локомотивлари, самолёт, мотоцикл, велосипед, ногиронлар аравалари ва ҳ.к.
230-сатрда 203-сатрдан АКТ (ахборот, компьютер ва телекоммуникация) воситаларига инвестициялар ажратиб кўрсатилади. АКТ воситаларига электрон бошқарув воситаларида фойдаланилувчи қурилмалар, шунингдек ушбу қурилмаларнинг электрон компонентлари киради: компьютер, клавиатура, жойстик, ноутбук ва субноутбук каби маълумотларни қайта ишловчи кўчма машиналар, шахсий чўнтак компьютерлари ва шунга ўхшаш компьютерлар, нашр қилиш, сканер қилиш, нусха олиш, факс жўнатиш каби вазифалардан икки ёки ундан ортиғини бажарувчи қурилмалар (сканер, принтер ва ҳ.к.), ташиладиган ва ташилмайдиган хотирали сақловчи қурилмалар, қабул қилувчи, овоз ёзувчи, қайта ишловчи қурилмаларни ичига оладиган ва олмайдиган радио ва телевидения узатиш мосламалари, телевизион камералар, рақамли камералар ва ёзувчи видеокамералар, телефонлар, уяли тармоқ ва бошқа симсиз алоқа тармоқларига мўлжалланган телефон мосламалари, симли ва симсиз тармоқ (маҳаллий ёки глобал тармоқ) воситасида алоқага мўлжалланган қурилмаларни қўшган холда овоз, расм ва бошқа маълумотларни қабул қилиш ёки узатишга мўлжалланган бошқа қурилмалар ва ҳ.к.
204-сатрда бошқа асосий капиталга инвестициялар кўрсатилади: кўп йиллик ўсимликлар (мевали дарахтлар, кўкаламзорлаштириш учун мўлжалланган ва манзарали ўсимликлар, ботаника боғлари ва бошқа илмий-текшириш корхоналари сунъий ўсимликлари ва б.)ни экиш ва ўстириш ишлари харажатлари; ишчи, зотли ва наслдор чорва шакллантиришга харажатлар: етилган, насл учун боқиладиган қора мол баҳоси, уни етказиб бериш учун кетган харажатлар; хўжаликда асосий подага ўтказиладиган озуқавий ва ишчи ёш чорва молларини парвариш қилиш, кўпайтириш учун кетган харажатлар; кутубхоналар, фан-техника ахборотларига мослаштирилган махсус ташкилотлар, архив, музейлар ва шу каби ташкилотлар фондларини шакллантиришга харажатлар; номулкий характерга эга бўлган (бино яралишига боғлиқ бўлмаган) ерни қайта ишлаш учун капитал харажатлар, қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг таннархига алоқадор бўлмаган харажатлардан ташқари; бошқа, асосий воситаларга юқорида айтиб ўтилмаган харажат ва маблағлар кўрсатилади. 204-сатрда турар-жой учун харажатлар кўрсатилмайди.
231-сатрда 204-сатрдан интеллектуал мулк объектларига ва интеллектуал фаолият маҳсулотларига инвестициялар кўрсатилади. Интеллектуал мулк объектлари асосан интеллектуал мулк шаклидаги ишлаб чиқариш натижаси, яъни сотилиши, ўз ишлаб чиқувчилари ва фойдаланувчиларига даромад келтириши мумкин бўлган тадқиқотлар, ишланмалар, инновациялар натижасидир.
205-сатрда 201-сатрдан (ШНК 4.01.16-09нинг 2.7, 2.8 бўлимига мос ҳолда) бино ва иншоотлар қуришдаги ишлаб чиқилган қурилиш-монтаж ишлари ва ускуналарни монтаж қилиш ишлари ажратиб берилади.
207-сатрда 205-сатрдан ўз эҳтиёжлари учун ўз кучлари билан амалга оширган хўжалик усулидаги, шунингдек, қурилишни амалга ошириш учун ташкилот томонидан асосий фаолиятдаги ишчилар жалб қилиниб, уларга қурилиш наряди бўйича иш ҳақлари тўланадиган қурилиш-монтаж ишлари олиб кўрсатилади. Агар хўжалик усулидаги қурилишнинг алоҳида ишларини пудратчи ташкилотлар амалга оширса, бундай ишлар 207-сатрда кўрсатилмайди.
208-сатрда 201-сатрдан бино ва иншоотларнинг қурилиши, шунингдек, қурилиш (янги қурилиш) сметасига киритилган машиналар, ускуналар, инвентарлар, транспорт воситаларини сотиб олиш учун киритилган инвестициялар акс эттирилади. 209-сатрда корхонани кенгайтириш, асосий воситалар объектларини реконструкция қилиш, техник қайта қуроллантириш ҳамда модернизациялашда уларнинг бошланғич қийматини ошишига олиб келадиган харажатлар кўрсатилади. Асосий воситалар объектларини модернизациялаш ва реконструкция қилиш билан боғлиқ харажатлар бўйича ҳисоб-китоб ишлари капитал қўйилмаларни ҳисоблаш тартибига мувофиқ олиб борилади. 210-сатрда келгуси йиллар қурилиши учун лойиҳа-қидирув ишлари, қурилиш билан боғлиқ бўлмаган ва қурилиш (янги қурилиш, кенгайтириш, реконструкция қилиш, техник қайта қуроллантириш, модернизациялаш) сметасига киритилмаган машиналар, асбоб-ускуналар, инвентарларни сотиб олишга кетган харажатлар акс эттирилади. 201-сатр 208, 209, 210-сатрлар йиғиндисига тенг.
211-сатрда Республика бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган инвестициялар акс эттирилади: Давлат Инвестиция дастурига киритилган объектлар; бюджетдан ажратилган маблағ ҳисобига бюджет ташкилотлари ва муассасалари томонидан ускуна ва инвентарлар харид қилишга харажатлар.
213-сатрда “Ташкилотнинг ўз маблағлари” асосий воситаларни инвестициялашга қаратилган маблағлар кўрсатилади. (фойда; асосий воситаларни тўлиқ тиклаш учун кетган амортизация харажатлари; резерв (қўшимча) фонд маблағлари; корхона зиммасидаги солиқлар; ўзбек таъсисчиларининг устав фондга қўйилмалари ташкилот қурилишида қўшган улушидан келган маблағлар;)
215-сатрда резидент банклар кредитларини ўзлаштирилиши ҳисобидан бўлган инвестициялар, улар билан лизинг битимларини қўшган ҳолда кўрсатилади.
216-сатрда беғараз мақсадларда олинган техник, молиявий ёрдам маблағлар; халқаро ва чет эл ташкилотлари грантлари акс эттирилади.
217-сатрда хорижий кредитлар кўрсатилади: банклардан (чет эл банкларидан) олинган кредитлар, тижорат, норезидент ташкилотлар билан лизинг шартномалари ва бошқалар.
218-сатрда бошқа корхоналар (банкдан ташқари) қарз маблағлари, шунингдек қайтариб бериш шарти билан олинган марказлашмаган инвестиция фондлари, Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлган лизинг компаниялари ва бошқа ташкилотлар билан лизинг шартномалари ҳисобига амалга оширилган инвестициялар кўрсатилди. 201-сатр 211, 212, 213, 214, 215, 216, 217, 218, 220, 221сатрлар йиғиндисига тенг.
222-сатрда 201-сатрдан сув ва ўрмон ресурслари, ер ости бойликлари ва минерал ресурсларни қўриқлаш ҳамда улардан оқилона фойдаланиш; иншоотлар қурилиши ҳамда атмосфера, ер, қўриқхона, питомниклар ва ёввойи жонзотларни (ҳайвон ва қушларни) кўпайтириш бўйича фермаларни қўриқлашга инвестициялар кўрсатилади. Сув ресурсларини қўриқлаш ва улардан оқилона фойдаланиш чора- тадбирларига ишлаб чиқариш ва коммунал оқова сувларини тозалаш станциялари, оқова сувларини тозалашни бошланғич даврининг бошқа иншоотлари, сув таъминотининг айланма тизими киради. Атмосферани ифлосланишдан муҳофаза қилиш бўйича инвестицияларга газ-чанг йиғиб олувчи қурилмалар, автомобиллардан чиқадиган газларни текшириш ва уларни заҳарлилигини пасайтириш назорат-созлаш пунктлари, ҳаво ҳавзасини муҳофаза қилишнинг бошқа иншоотларини қуриш харажатлари киритилади. Ерларни муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш чора-тадбирларига гидротехник ва сел, ўпирилиш, шунингдек, қирғоқлардаги кўчкиларни олдини олиш иншоотларини (мелиоратив суғориш тизимларидан ташқари) қурилиши; ҳимояланган ва ўрмон қаторларини яратишга, далаларни муҳофаза қилувчи ўрмон қаторларини қўшган ҳолда (барпо этиш ва парваришлаш) киритилади.
223-сатрда қуйидагиларни сотиб олиш харажатлари кўрсатилади: бошқа юридик ва жисмоний шахсларни асосий воситалари ҳисобида бўлган бино ва иншоотлар; бошқа юридик шахсларни асосий воситалари ҳисобида бўлган машина, асбоб-ускуналар, транспорт воситалари; бошқа юридик шахсларни асосий воситалари ҳисобида бўлган ишлаб чиқариш ва хўжалик жиҳозлари (импортдан ташқари); харид қилинган нархи бўйича тугалланмаган қурилиш объектлари (транспорт, монтаж харажатлари ва мулкчилик ҳуқуқини ўтказиш билан боғлиқ бошқа чиқимларни қўшган ҳолда). Бу сатрда шунингдек чет эл инвесторлари томонидан қилинган харажатлар ҳам акс эттирилади. Шунингдек, бу сатрда буюртмачидан (юридик ёки жисмоний шахс) сотиб олинган янги қурилган асосий воситаларнинг қиймати ҳам кўрсатилади.
224-сатрда бепул олинган: бошқа юридик ва жисмоний шахсларни асосий воситалари ҳисобида бўлган бино ва иншоотлар; бошқа юридик шахсларни асосий воситалари ҳисобида бўлган машина, асбоб-ускуналар, транспорт воситалари, ишлаб чиқариш ва хўжалик жиҳозлари, тугалланмаган қурилиш объектлари қиймати акс эттирилади. Шунингдек, бу сатрда буюртмачидан (юридик ёки жисмоний шахс) бепул олинган янги қурилган асосий воситаларнинг қиймати ҳам кўрсатилади.
225-сатрда ташкилот балансида бўлган сотиб юборилган асосий воситалар ва тугалланмаган қурилиш объектлари қиймати сотиш ва сотиб олиш шартномасидаги нарх бўйича кўрсатилади. 226-сатрда ташкилот балансида бўлган бепул бериб юборилган асосий воситалар ва тугалланмаган қурилиш объектлари қиймати кўрсатилади.
227-сатрда ишларни амалга оширувчилар, яъни ташкилот буюртмачилари томонидан тасдиқланган ишларни бажарилганлик қиймати тўғрисидаги маълумот асосида ўзларининг асосий воситаларини капитал таъмирлашга сарфланган корхона харажатлари кўрсатилади. Қоидага кўра, капитал таъмирлаш харажатлари асосий воситаларнинг бошланғич қийматини оширмайди, балки маҳсулот, ишлар ҳамда хизмат (ишлаб чиқариш объектлари бўйича)ларнинг ишлаб чиқариш таннархига ёки давр харажатлар(ноишлаб чиқариш объектлари бўйича)ининг таркибига киради.
228-сатрда қуйидаги ишлаб чиқарилмаган номолиявий активларга инвестициялар кўрсатилади: юридик шахслар томонидан ўз эгалигига ер участкалари, табиатдан фойдаланиш объектларини сотиб олиш харажатлари; контрактлар, ижара шартномалари, лицензиялар (шу жумладан, табиат объектларидан фойдаланиш ҳуқуқи), корхона обрў-эътибори (“гудвилл”) ва хизмат алоқалари (маркетинг активлари) харажатлари. Бу сатрда ер участкаларини сотиб олиш харажатлари қурилиш учун ер участкаларини сотиб олиш, мусодара қилиш (қайтариб олиш) даги ер учун тўлов, шунингдек, табиатдан фойдаланиш объектлари ва қурилиш даврида ер солиғи (ижара ҳақи) тўловларини қўшган ҳолда акс эттирилади. Ер участкалари ва табиатдан фойдаланиш объектларини сотиб олиш харажатлари ер ресурслари ва кадастр бўйича давлат органлари томонидан берилган ҳужжатлар асосида тўланган ёки тўлов учун қабул қилинган ҳисобларга мос ҳолда келтирилади.
Контрактлар, аренда шартномалари, лицензиялар(табиат объектларидан фойдаланиш ҳуқуқини қўшган ҳолда), ишбилармонлик обрў-эътибори (“гудвилл”) ва хизмат алоқалари(маркетинг активлари) бухгалтерия ҳисобида номоддий активлар сифатида акс эттирилади. Улар интеллектуал фаолият натижаси бўлмайдилар ва юридик ёки ҳисобга олиш операциялари натижаларига тегишли бўлганлиги сабаб ишлаб чиқарилган активлар ҳисобланмайди.
Шартномалар, ижара шартномалари, лицензияларга операцион лизинг шартномалари, табиий ресурслардан фойдаланиш, маълум фаолият тури билан шуғулланишга рухсатномалар, келажакда истисно тариқасида маҳсулот ва хизматлар олиш ҳуқуқи киради.
Корхонанинг сотиб олинган обрў-эътибори (“гудвилл”) қиймати корхонани мулк мажмуаси (бутунлай ёки маълум бир қисми) сифатида сотиб олинаётганда сотувчига тўланадиган сотиб олинадиган нархи билан корхонани сотилишдан аввалги бухгалтерия ҳисобида акс эттирилган барча активлари ва мажбуриятлари йиғиндиси ўртасидаги фарқдан иборат.
Хизмат алоқалари деганда ташкилотнинг мижозлар, етказиб берувчилар, пудратчилар, инновацион фаолият бўйича ҳамкорлар билан ўзаро муносабатлари натижасида юзага келадиган активлар, ҳамда потенциал ходимлар, инвесторлар ва мижозларга таъсир ўтказадиган ресурслар тушунилади.
Хизмат алоқаларига (маркетинг активларига) фирмага оид номлар, савдо маркалари, савдо белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари, маҳсулотларни келиб чиқиш жойлари номлари, тижорат белгилари, брендлар, Интернет тармоғидаги домен номлари ва ҳ.к. киради.

Download 459 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish