Сиёсий партияларнинг жамиятдаги ва сиёсий муносабатлардаги функцияларини тўла
бажара олиш қобилиятини шакллантириш учун уларнинг фаолиятларини молиявий
жиҳатлардан ҳам кафолатлаш тажрибаси Ўзбекистонга ҳам кириб келди. 2004 йил 30
апрелда иккинчи чақириқ Олий Мажлиснинг XIV сессияси “Сиёсий партияларни
молиялаштириш тўғрисида”ги Қонунни қабул қилди. Хусусан, сиёсий партияларга
молиявий ёрдам бериш партияларнинг сиёсий рақобатдаги имкониятлар нотенглигини
камайтиради, уларнинг алоҳида жисмоний ёки ҳуқуқий шахслар гуруҳларига нисбатан
қарамлигини йўқотади. Натижада сиёсий партиялар коррупцияга қарши курашнинг
таъсирчан воситасига айланади. Қонуннинг 7-моддасига мувофиқ, “Сиёсий партия, агар у
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига сайлов якунлари
бўйича “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси тўғрисида”ги
Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий қонунига мувофиқ Қонунчилик палатасида
сиёсий партия фракциясини тузиш учун зарур миқдорда депутатлик ўринларини олган
бўлса, ўзининг уставда назарда тутилган фаолиятини молиялаштириш учун давлат
маблағларини олиш ҳуқуқига эга бўлади”. Шунингдек, қонунда Ўзбекистон Республикаси
Адлия вазирлиги давлат маблағларини “олиш ҳуқуқига эга бўлган сиёсий партиялар
ўртасида уларнинг Қонунчилик палатасида олган депутатлик ўринлари миқдорига
мутаносиб равишда тақсимлайди”
8
. Шу билан бирга, мазкур қонунга биноан сиёсий
партияларнинг Қонунчилик палатаси ва давлат ҳокимиятининг бошқа вакиллик
органларига сайловда иштирок этиши, шунингдек, Қонунчилик палатасидаги сиёсий
партия фракцияларининг фаолияти ҳам давлат томонидан молиялаштирилиши белгилаб
қўйилди.
2007 йилнинг 1 январидан кучга кирган ”Давлат бошқарувини янгилаш ва янада
демократлаштириш ҳамда мамлакатни модернизация қилишда сиёсий партияларнинг
ролини кучайтириш тўғрисида”ги Конституциявий Қонуннинг қабул қилиниши
мамлакатда фуқаролик жамияти институтларини янада ривожлантириш учун ҳуқуқий
асосларни мустаҳкамлаб, сиёсий партиялар демократик тамойиллар асосида фаолият
юритишлари учун имкониятлар яратади.
“Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик
жамиятини ривожлантириш концепцияси” ғояларини амалга ошириш мамлакатда
фуқаролик жамияти қуришнинг янги босқичи бошланганлигини англатади. Концепцияда
сиёсий партиялар ролини оширишга доир қонунчилик асосларини демократлаштириш ва
такомиллаштиришга доир ваифаларни бажариш натижасида давлат бошқарувини халқ
иродаси асосида амалга оширишга имкониятлар яратилади.
Концепцияда сиёсий партияларга ҳукуматни шакллантириш соҳасида муҳим давлат
аҳамиятига эга бўлган қарорлар қабул қилиш ваколати бериш таклифи илгари сурилди:
“
Ўзбeкистoн Рeспубликaси Бoш вaзири нoмзoди Ўзбeкистoн Рeспубликaси Oлий
Do'stlaringiz bilan baham: