Bog'liq 11 мавзу. Тадбиркорлик фаолиятини соликка тортиш
Тадбиркорлик фаолияти субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тегишли давлат органи томонидан «бир дарча» принципи бўйича ва, қоида тариқасида, хабардор қилиш асосида, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Рўйхатдан ўтказувчи органлар ариза берувчини тадбиркорлик фаолияти субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтказишни уни ташкил этиш мақсадга мувофиқ эмас деган важлар билан рад этишга ёки унга қонун ҳужжатларида назарда тутилмаган қўшимча талабларни белгилашга ҳақли эмас.
Ариза берувчини тадбиркорлик фаолияти субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтказишни рад этганлик, шунингдек давлат рўйхатидан ўтказиш муддатларини бузганлик устидан судга шикоят қилиниши мумкин. Рўйхатдан ўтказувчи органнинг қарори, шунингдек мазкур орган мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) суд томонидан қонунга хилоф деб топилган тақдирда, улар ариза берувчига рўйхатдан ўтказишни рад этганлик ёки рўйхатдан ўтказиш муддатини бузганлик туфайли етказилган зарарнинг ўрнини қоплайди ва маънавий зарар учун компенсация тўлайди.
Солиқларни юридик шахслар учун назарда тутилган тартибда тўлайдиган якка тартибдаги тадбиркорлар фаолиятини ихтиёрий тўхтатиш юридик шахслар учун белгиланган тартибда амалга оширилади.
Қатъий белгиланган солиқни (декларация асосидаги даромад солиғини) тўловчи якка тартибдаги тадбиркорлар фаолиятини ихтиёрий тўхтатиш унинг рўйхатдан ўтказувчи органга тақдим этган аризаси асосида амалга оширилади.
Aризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
муҳр ва штамплар (агар мавжуд бўлса);
барча лицензиялар (рухсатномалар)нинг асл нусхалари (агар мавжуд бўлса);
агар мавжуд бўлса, асосий ҳисобварағи ёпилганлиги тўғрисидаги тижорат банкининг маълумотномаси.
Рўйхатдан ўтказувчи органнинг тадбиркорлик субъекти ― жисмоний шахс фаолиятини тўхтатиш ҳақидаги қарори қабул қилингандан сўнг 1 иш кунида тадбиркорлик субъекти ― жисмоний шахсга (вакилига) берилади ёки почта орқали жўнатилади.
Тадбиркорлик субъекти сифатида фаолиятининг тўхтатилиши жисмоний шахсни кредиторлар олдидаги унинг тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ мажбуриятларидан озод қилмайди.
Тадбиркорлик фаолиятининг лицензияланиши лозим бўлган турлари қонунлар билан белгиланади.
Тадбиркорлик фаолиятининг айрим турларини лицензиялаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади, қонунда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.