11-мавзу. Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахсларни солиқҚа тортиш


-маъруза 1.Айрим тоифадаги жисмоний шахслар томонидан ижтимоий солиқни тўловчилар



Download 4,07 Mb.
bet15/22
Sana24.11.2022
Hajmi4,07 Mb.
#871165
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   22
Bog'liq
11 мавзу. Тадбиркорлик фаолиятини соликка тортиш

3-маъруза
  • 1.Айрим тоифадаги жисмоний шахслар томонидан ижтимоий солиқни тўловчилар
  • 2.Меҳнат стажи ҳисобланиши учун ўзини ўзи банд қилган шахслар томонидан ижтимоий солиқни ҳисоблаш тартиби
  • 3.Айрим тоифадаги жисмоний шахслар томонидан ижтимоий солиқни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш муддатлари
  • 4.Ихтиёрий равишда солиқни ҳисоблаб чиқариш ва тўлашнинг ўзига хос хусусиятлари
    • 1.Айрим тоифадаги жисмоний шахслар томонидан ижтимоий солиқни тўловчилар
    • Солиқ солиқ тўловчининг календарь ойда ишлаган кунлари сонидан қатъи назар:
    • 1) якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан — ойига базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан кам бўлмаган миқдорда;
    • 2) якка тартибдаги тадбиркор билан меҳнат муносабатларида бўлган жисмоний шахслар томонидан (бундан буён матнда якка тартибдаги тадбиркорнинг ходимлари деб юритилади) — ойига базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи миқдорида;
    • 3) фаолиятни юридик шахс ташкил этмаган ҳолда, оилавий тадбиркорлик шаклида амалга оширувчи оила аъзолари томонидан:
    • якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтган оила аъзоси томонидан — ойига базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан кам бўлмаган миқдорда;
    • оиланинг бошқа аъзолари томонидан (бундан ўн саккиз ёшга тўлмаганлар мустасно) — ойига базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи миқдорида;
    • 4) қишлоқ туманларида рўйхатдан ўтган ва фаолиятини амалга ошираётган «Ҳунарманд» уюшмаси аъзоси бўлган ҳунармандчилик фаолияти субъектлари томонидан ўз фаолиятининг дастлабки икки йилида — ойига базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи миқдорида мажбурий тартибда тўланади.
    •  «2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни ижросини таъминлаш мақсадида:
    • 2021 йил 1 февралдан бошлаб бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи ҳамда стипендиялар миқдори 1,1 баробарга оширилсин.
    • 2021 йил 1 февралдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида:
    • меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори — ойига 747 300 сўм;
    • базавий ҳисоблаш миқдори — 245 000 сўм;
    • 2.Меҳнат стажи ҳисобланиши учун ўзини ўзи банд қилган шахслар томонидан ижтимоий солиқни ҳисоблаш тартиби
    • Меҳнат стажи ҳисобланиши учун ўзини ўзи банд қилган шахслар, меҳнат шартномаси асосида чет элда ишлаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан чет давлатларда ташкил этилган (очилган) савдо уйларида, ваколатхоналарда (шу жумладан юридик шахс ташкил этмасдан), ташкилотларда ишлаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари томонидан йилига базавий ҳисоблаш миқдорининг камида бир баравари миқдорида ихтиёрий тартибда, қуйидаги солиқ тўловчилар томонидан эса мажбурий тартибда тўланади:
    • «Уста-шогирд» мактаблари ўқувчилари — улар йигирма беш ёшга тўлгунига қадар ишлаган даврда;
    • деҳқон хўжаликлари, шунингдек майдони тўрт сотихдан кам бўлмаган деҳқон хўжалигида, томорқа ер участкасида банд бўлган ёки ушбу майдонда қорамол ёхуд эллик бошдан кам бўлмаган хонаки парранда парваришлаётган жисмоний шахслар. Бунда деҳқон хўжалиги раҳбари солиқни мажбурий тартибда тўлайди, бошқа аъзолари ва кўрсатилган жисмоний шахслар эса ихтиёрий асосда тўлайди.
    • Ёшга доир пенсия ва нафақа олувчи ҳунармандчилик фаолияти субъектлари бўлган «Ҳунарманд» уюшмасининг аъзолари солиқ тўлашдан озод этилади, ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлган қолган шахслар, шунингдек I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар учун эса солиқ миқдори унинг белгиланган энг кам миқдорининг камида 50 фоизини ташкил этиши керак.
    • Мазкур имтиёзлар пенсия гувоҳномаси ёки тиббий-меҳнат эксперт комиссиясининг маълумотномаси асосида берилади.
    • Имтиёзларга бўлган ҳуқуқ календарь йил давомида вужудга келган ёки тугатилган тақдирда, солиқни қайта ҳисоб-китоб қилиш ушбу ҳуқуқ юзага келган ёки тугатилган ойдан эътиборан амалга оширилади.
    • 3.Айрим тоифадаги жисмоний шахслар томонидан ижтимоий солиқни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш муддатлари
    • Солиқни тўлаш қуйидагича амалга оширилади:
    • якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан томонидан — ҳар ойда тадбиркорлик фаолияти амалга оширилган ойнинг ўн бешинчи кунидан кечиктирмай;
    • якка тартибдаги тадбиркор билан меҳнат муносабатларида бўлган жисмоний шахслар томонидан — ҳисобот йилининг 1 декабригача амалга оширилади. Бунда солиқнинг миқдори тўлов кунида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдоридан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқарилади.

    Download 4,07 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
    1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   22




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling

    kiriting | ro'yxatdan o'tish
        Bosh sahifa
    юртда тантана
    Боғда битган
    Бугун юртда
    Эшитганлар жилманглар
    Эшитмадим деманглар
    битган бодомлар
    Yangiariq tumani
    qitish marakazi
    Raqamli texnologiyalar
    ilishida muhokamadan
    tasdiqqa tavsiya
    tavsiya etilgan
    iqtisodiyot kafedrasi
    steiermarkischen landesregierung
    asarlaringizni yuboring
    o'zingizning asarlaringizni
    Iltimos faqat
    faqat o'zingizning
    steierm rkischen
    landesregierung fachabteilung
    rkischen landesregierung
    hamshira loyihasi
    loyihasi mavsum
    faolyatining oqibatlari
    asosiy adabiyotlar
    fakulteti ahborot
    ahborot havfsizligi
    havfsizligi kafedrasi
    fanidan bo’yicha
    fakulteti iqtisodiyot
    boshqaruv fakulteti
    chiqarishda boshqaruv
    ishlab chiqarishda
    iqtisodiyot fakultet
    multiservis tarmoqlari
    fanidan asosiy
    Uzbek fanidan
    mavzulari potok
    asosidagi multiservis
    'aliyyil a'ziym
    billahil 'aliyyil
    illaa billahil
    quvvata illaa
    falah' deganida
    Kompyuter savodxonligi
    bo’yicha mustaqil
    'alal falah'
    Hayya 'alal
    'alas soloh
    Hayya 'alas
    mavsum boyicha


    yuklab olish