S
Р
б). Муносабатга доир мушоҳада.
Муносабатга доир мушоҳада предмет ва ҳодисалар ўртасидаги мавжуд алоқа ва муносабатларни ифодалайди. Бундай мушоҳадаларда тенглик, катта ёки кичиклик, қариндошлик, фазо, вақт, сабаб ва оқибат муносабатлари акс этиши мумкин. Масалан: Алкоголизм (S) — кўп жиноятларнинг (Р) бош сабабчиси. Термиз (S) Тошкентдан жанубда жойлашган (Р).
в). Мавжудликка доир мушоҳада.
Мавжудликка доир мушоҳада мантиқда экзистенциал мушоҳада, деб юритилади. Унда предмет, ҳодисанинг мавжудлик ёки мавжуд эмаслик фактининг ўзи ифодаланади. Масалан: Тафаккур (S). тилсиз мавжуд бўлиши мумкин эмас (Р). Формуласи: S-Р эмасдир.
Содда мушоҳадаларнинг кўрсатилган туркумлари (атрибутив, муносабатга доир, мавжудликка доир)дан ташқари ажратиб кўрсатилган (выделяющие) ва чиқарилган туркумлари ҳам учрайди.
Ажратиб кўрсатилган мушоҳадаларда белгининг муайян предметгагина тааллуғли эканлиги ифодаланади. Ажратиб кўрсатилган мушоҳадалар ҳам якка, жузъий, умумий бўлиши мумкин. Масалан: Ёлғиз Мунисгина (S) бу ҳодисанинг гувоҳи бўлди (Р). Ёлғиз S гина — Рдир формуласи билан ифодаланади.
Ташқарига чиқарилганлик ифодаланган мушоҳада: Василани ҳисобга олмаганда, барча қизлар бу фикрни маъқуллашди.
Ажратиб кўрсатилган ва ташқарига чиқарилган мушоҳадалар улар мазмунидаги яширинган фикрнинг мураккаблигидан далолат беради.
Айрим илмий қарашлар, давлат қонунлари, жиноят-процессуал кодекс моддалари ажратиб кўрсатилган ва чиқарилган мушоҳадаларга мисол бўла олади.
Мушоҳадалар англатган мазмунларига кўра икки хил бўлади: а) тасдиқ мушоҳада; б) инкор мушоҳада.
Мушоҳададаги тасдиқ маъноси «-дир», «бўлади» каби боғловчилар, инкор маъноси «эмасдир», «бўлмайди» каби боғловчилар ёрдамида ифодаланади. Масалан: Ўзбекистон (S) — мустақил давлат (Р) — тасдиқ мушоҳада, S-Рдир формуласи билан ифодаланади. Олма дарахти (S) игнабаргли эмас (Р эмас) — инкор мушоҳада; формуласи: S-Р эмасдир.
Бирон-бир предмет, предметлар туркуми ҳақидаги тасдиқ ёки инкор маъносидаги фикр алоҳида предметга, туркумга, бутун синфга тааллуғли бўлиши мумкин. Шунга кўра мушоҳадалар: а) якка; б) жузъий; в) умумий бўлиши мумкин.
Алоҳида предмет, ҳодиса ҳақидаги тасдиқ ёки инкор маъносини ифодалаган мушоҳада, якка мушоҳада деб юритилади. Масалан: Абдулла Орипов (S) — Ўзбекистон қаҳрамони (P). Формуласи: S-Р дир. Орол денгизи (S) — дарё эмас (Р эмас) . Формуласи: S-Р эмасдир.
Белги, хусусиятнинг бирор синф, ҳодисаларнинг қисми, бўлагига танлаш эканлиги ҳақидаги фикр шакли жузъий мушоҳада, деб юритилади. Жузъий мушоҳада тасдиқ ёки инкор шакллари учрайди. Масалан: Айрим талабалар (S) илмий анжуманга қатнашдилар (Р). Формуласи: Баъзи S-Р дир. Айрим дарахтлар (S) мевали дарахтлар туркумига кирмайди (Р эмас). Формуласи: Баъзи S-Р эмас.
Жузъий мушоҳадаги жудъийлик икки шаклда ифодаланади.
- а) Ноаниқ жузъий. Бунда субъект (S) ни ифодалаган тушунчанинг чегараси ноаниқлигича қолаверади. Масалан: Айрим шаҳарлар (S) — миллионер шаҳарлар ҳисобланади (Р). Формуласи: Айрим S-Рдир.
- б) Аниқ жузъий мушоҳада. Бунда «айрим», «баъзи» квантор сўзлар «фақат айрим», «фақат баъзи» маъноларини ифодалайди. Масалан: Университетимизнинг фақат айрим талабаларигина (S) «Ниҳол» мукофотининг совриндори. Формуласи: Фақат айрим S-Р дир.
Бирон-бир белги, хусусият, муносабатнинг туркумга, умумга хослиги тасдиқланган ёки инкор этилган мушоҳада умумий мушоҳада деб юритилади. Умумий мушоҳадалар инкор ва тасдиқ шаклида қўлланилади. Масалан: Ўамма капалаклар (S) — ҳашаротлар (Р). Формуласи: Барча S-Рдир. Ёки, ҳеч бир жиноят (S) жазосиз қолмайди (Р эмас). Формуласи: ҳеч бир S-Р эмас.
Мушоҳадалар миқдорий ва сифат кўрсаткичларига кўра умумлашган туркумларига қуйидагилар киради:
1)Якка тасдиқ ва якка инкор мушоҳадалар: S-Рдир; S-Р эмасдир.
2)Жузъий тасдиқ ва жузъий инкор; У баъзи S-Р дир, О баъзи S-Р дир.
3)Умумий тасдиқ ва умумий инкор мушоҳадалар: А Барча S-Рдир; Е ҳеч бир S-Р эмасдир.
Умумий тасдиқ мушоҳадасининг формуласи олдига А ҳарфи, жузъий тасдиқ мушоҳада олдига J ҳарфи қўйилади. А ва I ҳарфлари «тасдиқлайман» маъносини ифодаловчи «affirmo» сўзининг I ва II унлиларидан олинган. Умумий инкор мушоҳада Е ҳарфи билан, жузъий инкор мушоҳада О ҳарфи билан ифодаланади. Бунда Е ва О ҳарфлари «инкор этаман» маъносидаги «nego» сўзининг I ва II унлиларидан олинган. Шундай қилиб, сифат ва миқдор жиҳатдан мушоҳадаларни бирлашган классификацясини куйидагича ифодалаш мумкин:
Z барча S-Рдир: умумий тасдиқ мушоҳада;
J баъзи S-Рдир: якка ёки жузъий тасдиқ, мушоҳада;
Z ҳеч бир S-Р эмас: умумий инкор мушоҳада; О баъзи S-Р эмас: жузъий инкор мушоҳада.
Do'stlaringiz bilan baham: |