11-мавзу: Кредитлаш жараёнлари ва уларнинг босқичлари
Режа:
Режа:
Кредитлаш босқичлари ҳақида умумий тушунча.
Кредит ҳужжатлари пакетини ташкил қилиш ва унинг таҳлили.
Ссуда ҳисоб варағидан кредит бериш ва қайтариш тартиби.
Кредит шартномаси, унинг мазмуни ва аҳамияти.
Кредит шартномаси бажарилиши устидан назорат ва кўриладиган чоралар.
Кредит мониторингги ва унинг аҳамияти.
Банкнинг кредитлаш жараёни бу мижоз банкка ариза билан мурожаат этган кун ва улар орасида кредит шартномаси имзоланган даврдан бошлаб, то олинган ссудани сўндиришгача бўлган даврни ўз ичига оладиган жараёндир. Кредитлаш жараёнинг бошланиши мижоз ва банк ўртасида кредит муносабатларининг ўрнатилганлагини билдиради. Ушбу жараёнда банк қарз олувчидан исталган ҳужжатни талаб қилиш ҳуқуқига ва ссуда беришдан аввал, қарз олувчининг молиявий ҳолатини батафсил ўрганиб чиқилади
Иккинчи босқичда қарз олувчининг кредитни олиш қобиллигини ва ссудани бериш билан боғлиқ рискни баҳолаш
Биринчи босқичда кредит олиш учун аризаларни кўриб чиқиш ва бўлғуси қарз олувчи билан суҳбатлашиш
Тўртинчи босқичда кредит шартномасини тайёрлаш ва имзолаш
кредитлаш жараёнини ташкил этиш босқичлари
Учинчи босқичда кредит фоиз ставкасини белгилаш
Бу босқичда кркдит олиш учун банкка қуйидаги хужжатлар тақдим этилади:
Бу босқичда кркдит олиш учун банкка қуйидаги хужжатлар тақдим этилади:
- Ариза;
- Бизнес режа;
- Йиллик бухгалтерия баланси солиқдан тасдиқланган тўлиқ шаклда;
- Устав, таъсис шартномаси, гувохнома нусхаси;
- Ҳисобрақамида картатека-2 тўғрисидаги маълумот;
- Барча кредит ва мажбуриятлар ва банкдаги ҳисобрақам айланмалари тўғрисида маълумот;
Тижорат банкларини кредитлаш жараёнини самарали ташкил этиш учун, биринчи навбатда, уларнинг кредит сиёсати ишлаб чиқилиши лозим. Бозор иқтисодиёти шароитида банкларнинг фаолиятида хўжалик субъектларини кредитлаш функцияси биринчи даражали аҳамиятга эга бўлганлиги учун банклар фаолиятининг самарадорлиги ва ликвидлилигини таъминлаш учун авваламбор, банкларнинг кредит сиёсатини тўғри ишлаб чиқишга эътибор бериш зарур. Банклар оладиган даромадлар унинг актив операциялари натижасида, асосан кредит операциялари орқали вужудга келиши банклар томонидан кредит сиёсатини оқилона ташкил этиш ва амалга оширишни тақазо қилади.