Корхоналарнинг инновацион йўналишлари қуйидагилар бўлиши лозим:
инновацион жараёнларни бошқаришнинг янги усуллари ва ёндошувлари асосида инновацияни жорий этиш механизмларини такомиллаштириб бориш;
иқтисодиётнинг муҳим тармоқлари ва корхоналарини ривожлантиришнинг устувор йўналишларига қаратилган лойиҳалар учун катта ҳажмдаги инвестицияларни жалб қилиш ва янги маҳсулотларни яратиш;
инновация даврининг барча босқичлари бўйича ишлаб чиқариш – тадбиркорлик фаолиятини жадаллаштириш;
корхоналарнинг барча ишлаб чиқариш тадбиркорлик фаолияти йўналишларида ахборот технологияларидан кенг миқёсда фойдаланиш.
Innovation сўзи инглизча бўлиб, янгиликнинг киритилиши деган маънони англатади. Иқтисодий адабиётларда И.А.Шумпетер томонидан берилган концепциясига асосланади:
- инновация – унинг тадбиркорлик фаолиятида илк бор қўлланилиш;
- диффузия – инновациянинг кенг тарқалиши.
Халқаро амалиётда инновация:
биринчидан илмий-техник натижаси;
иккинчидан янги усуллар, ташкилий-бошқарув шакллари, технология, техникани яратиш ва уни жорий этиш;
учинчидан, илмий-тадқиқот ва конструкторлик ишларини ташкил этиш тушунилади.
11.1-расм. Инновация фаолияти соҳалари
Техник-технологик инновация – иқтисодий кўрсаткичларни яхшилаш учун хизмат қилади:
ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш (ишлаб чиқариш харажатларини камайтириш ва маҳсулот сифатини ошириш ҳисобига);
тижорат нуқтаи назаридан анъанавий технология асосида олиш мумкин бўлмаган янги маҳсулотларни ўзлаштириш имконияти туфайли;
Инновация учта асосий фукциясини бажаради: қайта ишлаб чиқариш, инвестиция, рағбатлантириш.
Бу уч компонент инновация фаолиятининг асосини ташкил этади.
Инновация деганда кенг маънода янгиликларнинг рентабеллик (фойдалилик) даражасини ошириш учун янги технологияни қўллаш, янги маҳсулот ишлаб чиқиш ёки хизмат кўрсатиш, ташкилий-техник ва ижтимоий-иқтисодий қарорларни ишлаб чиқиш, тижорат, бошқариш ва бошқа соҳаларда қўлланишини тушунамиз.
Янгилик тўғрисидаги ғоянинг пайдо бўлиши ва яратилиши ҳаётга тадбиқ этилиб кенг тарқалиши, инновация ҳаёт даври деб аталади. Олиб бориладиган ишларнинг изчиллигини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилиши инновация жараёни деб аталади.
Маҳсулот сифатининг комплекс тизимини бошқариш методологияси, маҳсулот ҳаёт даврининг босқичини тавсия этади:
Тадқиқот ва ишлаб чиқариш;
Тайёрлаш;
Муомалага чиқариш ва сотиш;
Эксплуатация қилиш ва истеьмол.
Халқаро амалиёт (ИСО 0 004) талабларига мос равишда маҳсулотлар ҳаёт даври кичик босқичларга бўлинади:
Маркетинг, изланиш ва бозорни ўрганиш;
Лойиҳалаш ва технологик талаблар;
Маҳсулотни ишлаб чиқиш;
Моддий техника таъминоти;
Ишлаб чиқариш жараёнларини ишлаб чиқиш ва тайёрлаш;
Ишлаб чиқариш;
Назорат ва синовдан ўтказиш;
Монтаж қилиш ва эксплуатация;
Техник ёрдам ва хизмат кўрсатиш;
Фойдалангандан кейин маҳсулотни чиқиндига чиқариш.