11-мавзу. Керамик иссиқлик изоляция маҳсулотлар
Р е ж а :
Керамик иссиқлик изоляция маҳсулотлар турлари ва хоссалари.
Керамик иссиқлик изоляцион маҳсулотларни блок, ғишт, қобиқ ва сегментлар куринишида, қолиплаш, қуритиш ва куйдириш йўли билан олинади.
Керамик иссиқлик изоляцион маҳсулотларнинг хоссалари ва ишлаб чиқариш усуллари қурилиш керамикаси хоссалари ва уни тайёрлаш усуллари билан ўхшашликларга эга. Аммо, улар орасида фарқлар ҳам бор, бу фарқлар қурилиш керамикасига қараганда бу маҳсулотларнинг юқори ғоваклигидан келиб чиқади. Масалан, девор керамик маҳсулотлари ғоваклиги 20 дан 30% гача чегарада (ҳажм бўйича), иссиқлик изоляцион керамик маҳсулотларда эса 55 дан 75% гача ва кўпроқ бўлади. Керамик иссиқлик изоляцион маҳсулотларнинг юқори ғоваклилиги кичик ҳажмий оғирликни, кичик мустаҳкамлик ва паст иссиқлик ўтказувчанликни таъминлайди.
Асосий хом ашё турига кўра керамик иссиқлик изоляцион маҳсулотлар қуйидагича бўлиши мумкин:
-диатомитли, уларни ишлаб чиқариш учун хом ашё сифатида диатомит ёки трепел хизмат қилади;
-вермикулитли, кўпчитилган вермикулит ва лойли боғловчидан олинади;
-перлитли, уларни ишлаб чиқариш учун асосий хом ашё сифатида кўпчитилган перлит ва лойли боғловчи хизмат килади;
-енгил ёнғинга чидамли, ёнғинга чидамли тупроқ ва кварцитдан олинади.
Керамик иссиқлик изоляцион маҳсулотларнинг энг тарқалган турлари – бу кўпик ҳосил қилиш ёки ёнувчи қўшимчалар усули билан олинувчи диатомит (трепел) маҳсулотларидир.
Диатомит ва трепел керамик иссиқлик изоляцион маҳсулотларининг физик – механик хоссалари кўрсаткичлари 1-жадвалда кўрсатилган.
Диатомитли керамик иссиқлик изоляцион маҳсулотларнинг физик-механик хоссалари
1- жадвал
Хоссалар
|
Маҳсулот маркаси
|
Кўпик-диатомитли
|
Ёнувчи қўшимчали
|
350
|
400
|
450
|
500
|
600
|
700
|
Қуруқ ҳолатдаги ҳажмий оғирлик, кг/м3да, ортиқ эмас
|
350
|
400
|
450
|
500
|
600
|
700
|
Сиқилгандаги мустаҳкамлик чегараси, кг/см2, кам эмас
|
6
|
8
|
10
|
6
|
8
|
10
|
Қуруқ ҳолатда иссиқлик ўтказувчанлик коэффициенти, ккал/м соат град, ортиқ эмас:
50оС да
350оС да
|
0,072
0,105
|
0,083
0,117
|
0,101
0,137
|
0,1
0,16
|
0,12
0,17
|
0,15
0,23
|
Керамик иссиқлик изоляция маҳсулотларни қўллашнинг чегаравий ҳарорати, уларни куйдириш ҳароратидан (одатда 800-9000С га тенг) ошмаслиги керак. Иссиқлик изоляцион ғишт ўлчамлари қурилиш ва печ конструкцияларини ўрнатишда чокларни мослаш қулайлиги учун, қурилиш ва ёнғинга чидамли ғиштлар ўлчамлари билан мос тушади: узунлиги 250 ва 230 мм, эни 123 ва 113 мм, қалинлиги 65 ва 40 мм. Қувурлар изоляцияси учун қобиқлар ва сегментлар 330 мм узунликка ва 50 дан 80 мм гача қалинликка эга.
Керамик иссиқлик изоляция маҳсулотларининг асосий афзалликлари – бу энергетик ускуналар ва трубопроводларнинг иссиқлик изоляцияси учун қўлланувчи бошқа материалларга кўра, ҳароратга, сувга чидамлилигининг юқори қийматларидир.
Иссиқлик изоляция керамика ишлаб чиқаришда асосий хом ашё тури бўлиб чўкма қумтупроқ жинсларни ўзида акс эттирувчи диатомит ва трепеллар хизмат қилади.
Диатомит ва трепеллар орасида кимёвий таркиби бўйича кескин фарк йўқ. Уларнинг тоза кўринишидаги кимёвий таркиби mSiO2 . nH2O формула билан ифодаланиши мумкин. Диатомит ва трепеллардаги SiO2 микдори 70 дан 95% гача, гидрат сув миқдори эса 3 дан 8 % гачани ташкил қилади. Диатомит ва трепеллардаги қумтупроқ аморф ҳолатда бўлади. Қумтупроқдан ташқари уларнинг таркибида кам миқдорда лой-тупроқли моддалар, карбонатлар, натрий, кальций ва магний сульфатлари, айрим ҳолларда эса органик моддалар аралашмалари ҳам мавжуд. Қуйидаги 2-жадвалда айрим конларнинг диатомит ва трепелларини кимёвий таркиби келтирилган.
Турли конларнинг диатомит ва трепелларини кимёвий таркиби % ларда
2-жадвал
Конлар
|
SiO2
|
Al2O3
|
Fe2O3
|
CaO
|
МgO
|
П.п.п.
|
Дабу (Калуга обл)
|
78
|
10
|
3,5
|
1
|
1,5
|
__
|
Инзен (Ульянов обл)
|
78
|
6
|
2
|
0,6
|
1
|
10
|
Камиш (Севердлов обл)
|
80
|
7
|
4
|
1,5
|
1
|
5
|
Кисатиб (Грузия)
|
94
|
1
|
0,3
|
__
|
0,1
|
__
|
Табиий ҳолатда диатомит ва трепеллар 80-85% етувчи катта ғоваккка эга. Ғоваклари майда, кўпи ёпиқ, бир текис тақсимлангандир.
Диатомитлар трепелларга қараганда, кичик ҳажмий оғирликка эга.
Улар кам қаттикликка эга, шунинг учун улардан юқори табиий ғовак ғиштларни осон кесиб ёки арралаб олиш мумкин.
Трепел ва диатомитларнинг юқори сув шимувчанлик ҳусусиятидан тўғри фойдаланиб, маҳсулотлар ғовакгини ошириш мумкин. Треппелларнинг айрим турларини сув шимувчанлигини алоҳида майда хом ашёни қўллаб, ҳамда юза-фаол қўшимчаларни киритиш билан кўпайтириш мумкин.
Кўпик ҳосил қилувчилар. Кўпикдиатомит маҳсулотларини ишлаб чиқаришда икки тур кўпик ҳосил қилувчилар: смолосапонин ва казеинканифоллар ишлатилади.
Кўпикдиатомит маҳсулотларини ишлаб чиқариш тажрибаси шуни кўрсатадики казеинканифол кўпик ҳосил қилувчи смолосапонинга қараганда катта ғовакликкни таъминлайди.
Ёнувчи моддалар. Ёнувчи қўшимчалар сифатида одатда ёгоч қириндилари, айрим холларда эса торф хизмат қилади.
Ҳажмий оғирлиги 500-700 кг/м3 бўлган яхши сифатли маҳсулотларни олиш учун қуруқ қоришмадаги қириндилар миқдори 25 дан 35% гача бўлиши (оғирлик бўйича) керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |