3. Кредит баҳоси, кредитни ва унга ҳисобланган фоизларни сўндириш
Кредитлар бўйича фоиз ставкалари миқдори турли омилларга боғлиқ бўлади. Жумладан:
мамлакатдаги инфляция даражаси;
Марказий банкнинг қайта молиялаштириш ставкаси;
банклараро кредит бўйича ўртача фоиз ставкаси;
ЛИБОР ставкаси (валютадаги кредитлар учун);
депозитлар бўйича банкнинг ўртача фоиз ставкаси;
• банк кредит ресурсларининг тузилиши: банк пассивида "баланд нарх" ресурсларининг салмоғи қанча юқори бўлса, шунча бериладиган кредит қиммат бўлади;
• кредитнинг мақсади ва шартлари ҳамда бошқалар.
Шу муносабат билан сузиб юрувчи ставкаларда фоиз тўланадиган депозитларни жалб қилиш ва улар ҳисобидан сузиб юрувчи ставкаларда кредитлар беришни ташкил қилиш мақсадга мувофиқдир. Бундай шароитда банк спрэд ёки маржани барқарор тарзда сақлаб қола олади. Аммо республикамиз шароитида маржа миқдорини белгилаш ўзига хос хусусиятга эга бўлади. Бунинг сабаби шундаки банк кредитларнинг юқори фоиз ставкаси лимитлаштирилган шароитда кредитларнинг бозор баҳоси тўлиқ шакллана олмайди. Шу сабабли, маржа миқдори аниқ белгиланиб, у орқали депозитларга тўланадиган фоиз миқдори аниқланиши керак.

Назарий жиҳатдан кредитнинг баҳосини қуйидагича аниқлаш мумкин:
Назарий жиҳатдан кредитнинг баҳосини қуйидагича аниқлаш мумкин:
Бу ерда,
Кб – кредитнинг баҳоси;
Кбб – кредитнинг бозор баҳоси;
Ох – операцияни амалга ошириш билан боғлиқ ҳаражатлар;
Крд – кредитлар бўйича риск даражаси;
Кф – банкнинг ўз капиталига фоиз ставкаси.
Узоқ муддатли кредитлардан фойдаланганлик учун фоизлар банклар томонидан кредитлаш муддатининг давомийлиги, қарз олувчилар томонидан берилган кредитнинг ўз вақтида қайтарилиши кафолатлари, кредит ресурслари талаб ва таклифи ва улар баҳоси, шунингдек, шартнома асосидаги кредит хатарининг мавжудлиги ҳисобга олинган ҳолда белгиланади