11-МАВЗУ. ГРУНТЛАРНИНГ ТАРКИБИ, КЛАССИФИКАЦИЯСИ.
Р Е Ж А:
1.Грунтларнинг таркиби-гранулометрик таркиби, физик ва механик хоссалари.
2.Тоғ жинсларининг инженер-геологик классификацияси.
3.Ишлатилган, ташландиқ , техноген грунтлар.
Қурилиш материали ёки иморат ва иншоотлар замини, муҳити ва қурилиш хом ашёси сифатида ишлатиладиган тоғ жинслари грунтлар деб аталади.
Грунтларни ўрганадиган фан гурунтшунослик дейилиб, у грунтларнинг таркиби, ҳолати, физик ва механик хусусиятлари, ҳосил бўлиш шароитлари, қурилиш ишлари таъсиридан уларда содир бўладиган ўзгаришларни ўрганади.
Грунтларнинг гранулометрик таркиби.
Шағал, гравий, қум ва гил жинслар хилма-хил минералларнинг зарралари ва бўлакларидан иборат бўлади.
Катталиги ва хусусиятлари бир хил ёки бир-бирига яқин бўлган зарраларнинг йиғиндиси фракстиялар деб аталади.
Фракстиялар йиғиндиси ёки нисбий миқдори грунтларнинг гранулометрик таркиби дейилади.
Грунтларнинг гранулометрик таркибини ўрганиш уларнинг литологик таркибини физик ва механик хоссаларини бахолашга ёрдам беради.
Чақиқ ва гил жинсларнинг фракстиялар классификастияси.
6.2-жадва
Грунтларнинг гранулометрик таркибини аниқлаб, унинг петрографик типи ёки номини билишимиз мумкин. Грунтларнинг номини аниқлашда унинг таркибидаги гил фракциялари миқдори асосий мезон бўлади.
Грунтларнинг гранулометрик таркиби бўйича классификастияси.
6.3-жадвал.
Таркибидаги гил фракстиясининг микдори 3% дан кам бўлган жинслар қум ва чақиқ грунтлар дейилади.
Грунтларнинг физик ва механик хоссалари.
Грунтларнинг физик хоссаларига уларнинг минерал қисмларининг зичлиги, ғоваклиги, пластиклиги, кўпчиши ва ивиши киради.
1. Грунтлар минерал қисмининг зичлиги 1 см 3 ҳажмдаги жинс массасига тенг
2. Грунтларнинг зичлиги 2 хил кўринишда бўлади:
Табиий намликдаги зичлиги –табиий нам ҳолатдаги 1 см3 ҳажмдаги массага тенг.
Склетли зичлиги –грунтларнинг 105-1100С температурада қуритилгандан кейинги массаси.
3.Ғоваклик деб олинган ҳажмдаги грунт орасидаги умумий бўшлиққа айтилади:
4. Пластиклик. Грунтларнинг хамир каби юмшоқ бўлиб, ташқи куч таъсирида ҳар хил шаклга кира олиши ва куч таъсири йўқолгач бу шаклни сақлаб қолиш хоссаси уларнинг пластиклиги деб аталади. Грунтларнинг бу хоссаси гил миқдори кўп бўлган жинсларда учрайди.
Пластиклик унинг қуйидаги кўрсаткичлари билан баҳоланади;
а) Пластикликнинг қуйи чегараси –WП–грунтнинг қаттиқ ҳолатдан пластик ҳолатга ўтишдаги намлиги.
б) Пластикликнинг юқори чегараси -WТ–грунтнинг пластик ҳолатдан оқувчан ҳолатга ўтишдаги намлиги.
в) Пластиклик сон: Ж=Wт-WП;
Грунталарнинг пластиклиги, уларнинг номини аниқлашга ёрдам беради агар Жн >17 бўлса у гил бўлади
Жн =17-7 –"- суглинок
Жн = 7-1 –"- супес
Жн<1 –"- қум
5. Гил грунтларининг механик хоссалари сиқилиш ва сурилишга қаршилигидир. Бу икки параметр грунтнинг намлигига, ғоваклигига ва зарралар орасидаги боғланишларга боғлиқдир.
Грунтларнинг сиқилиши–деб уларнинг ҳажмини ташқи куч таъсирида камайишига айтилади.
Гил грунтларнинг сиқилиш даражасини ғоваклиги ва ғоваклик коеффистиенти орқали ифодалаш мумкин. Сиқилиш даражаси қуйидаги кўрсаткичлар орқали ифодаланади ва баҳоланади.
а) Сиқилиш коеффистиенти –"ар" – грунтларнинг сиқилиш қиймати.
Сиқилиш коеффистиентининг миқдорига қараб гилли грунтлар уч турга бўлинади:
1. Кўп сиқиладиган ар>0.01 МПа-1
2. Ўртача аниқланадиган ар=0,01-0,0005 МПа-1
3. Оз сиқиладиган ар<0,0005 МПа-1
б) Умумий деформастияланиш модули "Ео" – бу гил грунтларнинг ташқи куч таъсирида сиқилиши, яъни деформастияланишидир
ар –Р куч таъсиридан сиқилаётган грунтнинг умумий сиқилиш коеффистиенти.
Е0-грунтнинг бошланғич ғоваклик коеффиценти.
Ɛ0-грунтнинг ташқи куч таъсирида ён томонга кенгайиш коеффиценти ёки Пуассон коеффиценти.
Шағал ва гравий -Sh=0,27
Қум ва супес -Q=0,30
Сугленок -S=0,35
Гил -G=0,42
Грунтларнинг сурилишга қаршилиги. Грунтлар ташқи куч таъсиридан сиқилганда уринма кучланиш юзага келади ва зарралар харакатга келиб ўзаро сурилиши мумкин. Бунда зарралар орасидаги силжитувчи кучга қарши куч, ишқаланиш кучи юзага келади.
Сурилишга қаршилик қуйидаги формула орқали ифодаланади (6.6-расм).
6.6-расм
1>
Do'stlaringiz bilan baham: |