11-мавзу. Грунтларнинг таркиби, классификацияси


Ишлатилган, ташландиқ ва техноген грунтлар



Download 183,11 Kb.
bet3/4
Sana30.11.2022
Hajmi183,11 Kb.
#875442
1   2   3   4
Bog'liq
11-mavzu

Ишлатилган, ташландиқ ва техноген грунтлар.
Ишлатилган, ташландиқ табиий қурилиш хом ашё ва инсон фаолияти натижасида ўзгарган, грунтлар биргаликда техноген-сунъий грунтларни ташкил этади.
Иморат ва иншоотларнинг мустахкамлиги уларнинг замини-ер қатламларининг тузилиши ва инженер-геологик хоссаларига боғлиқдир. Айрим қатламлар иншоот оғирлигидан бўладиган босим таъсиридан сиқилиб чўкиши мумкин. Шунинг учун ҳам жинсларнинг сиқилиш қийматини аниқлашда уларнинг структурасини бузилган ёки бузилмаганлигини билишимиз керак.
Табиий холатдаги ер қатламларининг структураси бузилмаган жинсларга киради. Агар одамларнинг инженерлик фаолияти таъсиридан тоғ жинслари бир жойдан иккинчи бошқа жойга олиб бориб ётқизилиб, жинсларнинг мустахкамлиги, турғунлиги ва зичлигини ошириш учун шиббаланган бўлса, уларнинг структураси ўзгаради. Бундай жинслар сунъий- техноген жинслар деб аталади. Сунъий грунтлар 2 турга бўлинади:
1. Кўтарма грунтлар.
2. Сифати яхшиланган грунтлар.
1. Кўтарма грунтлар қурилиш майдонларида, дамба, тўғон, сел сувларини тўхтатадиган кўтарма ва бошқаларни бунёд этишда ишлатиладиган грунтлар, ҳамда кишиларнинг саноат ва ишлаб чиқариш, маданий ва маиший фаолияти натижасида чиқарган чиқиндилардан иборат. Қуйидаги жадвалда кўтарма грунтларнинг классификастияси берилган.

Кўтарма грунтлардан қурилишларидан фойдаланиш учун уларнинг қалинлигини, хоссасини, таркибини маълум бир тартибга келтириш лозим. Айниқса, шиббалаш йўли билан зичланган грунтлар иморат ва иншоотлар учун яхши замин вазифасини бажаради ва табиий ҳолда жойлашган жинслардан қурилиш хоссалари бўйича қолишмайди.
Тартибсиз жойлашган кўтарма грунтларга турли таркиби, зичлиги, намлиги ҳар хил бўлган маиший ва саноат чиқиндилари киради. Бундай грунтлар тарқалган майдонларда иморатлар қуриш анча қийиндир. Лекин 5-10 йил давомида бундай жинслар табиий равишда анча зичлашиб ва иморатлар қуриш учун имкон бўлиши мумкин.
Шаҳар ва қишлоқ худудларини ободонлаштириш, ер юзасини режалаш ишларидан ва қурилиш чиқиндиларини тўпланишидан маданий қатламлар ҳосил бўлади. Бундай қатламларнинг қалинлиги бир неча ўн метрларгача бориши мумкин. Масалан, Тошкентнинг эски шаҳар дахасида маданий грунтлар қалинлиги 15-20 м дан ошади.
2. Сифати яхшиланган грунтлар. Инженерлик иншоотлари қурилишда замин вазифасини бажарувчи грунтларнинг қурилишга зарур бўлган хоссалари сунъий равишда яхшиланади. уларнинг зичлиги ошади, зарралари орасидаги боғланиш мустаҳкамланади. Грунтларнинг зичлигини ошириш, кимёвий йўл билан қайта ишлаш ва мустаҳкамлигини кучайтириш билан унинг сифати яхшиланади.
Грунтнинг зичлигини ошириш махсус транспортлардан фойдаланиб шиббаланиш, жуда катта оғирликдаги транспортни унинг устидан юрғазиш орқали эришилади. Бунда грунтнинг зичлиги ошиб, сув шимиш, кўпчиш хусусиятлари камаяди. Зарралар орасидаги боғланиш кучи эса жинснинг турғунлигини оширади.
Лёсс ва гилли грунтлар таркибига сунъий равишда ҳар хил тузларни қўшиш билан ҳам уларнинг қурилиш хоссалари яхшиланади. масалан, гилли грунт таркибига натрий хлорни қўшилиши натижасида мураккаб физик-кимёвий жараён вужудга келади ва натижада грунтнинг намланиш хусусияти кескин пасаяди ёки грунтга калстий хлор шимдирилса ундаги чанг зарраларининг қовушқоқлиги ошади.
Грунтларнинг мустахкамлигини яхшилаш учун уларнинг ичига цемент, суюқ силикат, битум ва бошқа моддалар сингдирилади. Натижада янги структурали боғланишга эга бўлган, пластиклик, ёпишқоқлик ва кўпчиш хусусиятлари пасайган мустаҳкамлиги ошган грунт ҳосил бўлади.

Download 183,11 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish