11-Маъруза. Атласлар жилдини жиҳозлаш



Download 37,5 Kb.
bet2/2
Sana23.02.2022
Hajmi37,5 Kb.
#122545
1   2
Bog'liq
Атласлар жилдини жиҳозлаш (2)

Титул варақ одатда атласни очиб беради, унга атласни нашрга тайёрлаган муассаса, нашриёт номи, нашр қилинган жой ва вақти ёзилади. Атлас номининг ёзилишидаги шрифт нусхаси одатда жилдда ва титул варақда ўхшаш бўлсада, композицияси, шрифт ўлчами, ҳарфлароралиғи ўзгача кўринишда бўлиши мумкин. Титул варақдаги барча элементлар асосан симметрик композицияга эга. Атласнинг номини ранглар билан кўрсатиш титул варақни жиҳозлашнинг бадиийлигини оширади.
Атлас бўлимларининг титул варағи мавзули ва ҳудудий карталар гуруҳини (дунё атласларида) ажратиб, атлас билан ишлатишнинг маълум қулайликларини беради, яъни керакли мавзу ёки картага туширилаётган жойни излаб топишни осон ва соддалаштириб, шу вақтнинг ўзида атласга ўзига хос бадиийлик бериб, безаш воситаси бўлиб хизмат қилади.
Титул варақнинг турлича кўриниши мавжуд. Бўлимлар титул варағи алоҳида бетда жойлаштирилиб, улар турлича жиҳозланади. Жиҳозлашнинг энг содда усули - оқ ёки рангли фонда бўлим номини йирик ўлчамдаги босма ёки бадиий шрифтда ёзиб қўйишдан иборат. Бўлим номи варақ ўртасиа симметрик ёки ўнг томонга бироз сурилган тарзда жойлашган бўлиши мумкин. Бадиий элементлардан ҳоли титул варақ бир хиллик ва маъносизлик таассуроти уйғотади. Мавзули бўлимлар тасвирий воситаларнинг уйғунлашуви орқали очиб берилиши мумкин. Масалан: бўлимнинг мазмунига кўра расмлар, манзара ва фотосуратлардан фойдаланиш мумкин, баъзан маъносига кўра бадиий, рангли шрифтлар билан бойитилади (ҳаво рангда - ер усти сувлари бўлими, жигар рангда - рельеф ва ер юзасининг тузилиши бўлими ва ҳ.к.).
Бўлимлар титул варағи ҳамма атласларда ҳам бўлавермайди. Бир хил мавзудаги умумгеографик атласлар, шунингдек, ҳажми ва мавзуи кичкина атласлар (ўқув, илмий-оммабоп) шулар жумласидандир. Бўлим титул варақлари кўпроқкомплекс атласлар, табиий ва ижтимоий-иқтисодий соҳадаги мавзули бўлимларни ажратишда самара беради.
Жиҳозлашда мазмунига кўра турлича (тасвирлаш, услубий, далолат берувчи, тушунтириш ва ҳокайв) матнлар ажратилади. Матнни қулай ва осон ўқилишини таъминлаш мақсадида жиҳозланади. Бунда матннинг жойлашиш (бир, икки ёки уч қаторда) бўлим, бўлинма, алоҳида карталарнинг маъносига қараб, шрифт ва уни ўлчамини танлаш, ўқилиши бир хил, зерикарли бўлмаслиги учун бадиий элементларни ишлатиш муҳимдир. Кенг ўқувчилар доирасига мўлжалланган атласларда матнни картадан аввал ёки бўлим бошида бериш мақсадга мувофиқ. Бундай атласларда улар тасвир характерида бўлиб, картага туширилаётган объект ҳақида олдиндан маълумот бериш, яъни картани ўрганиш жараёнини тушуниш имконини беради. Бундай матнни иллюстрациялар билан бериш мақсадга мувофиқ. Илмий-справочник атласлардаги матн ўрганилаётган карта ёки бўлим мазмунининг қўшимча ва якунловчиси ҳисобланади. Шунга кўра бундай матнни картадан сўнг ёки бўлим охирида жойлаштириш самара беради, яъни бўлимнинг композицион қурилишини умуман тугалланганлигини англатади.
Сарлавҳалар учун одатда аниқ босма шрифт ишлатилади, улар кўримли бўлиб, ўқувчи томонидан осон қабул қилинади. Матнни рангли фонда ҳам чоп этилади; чунки мавзули карта ёки бўлимнинг мазмунини ранг белгилаши, бу эса ўз навбатида атласнинг эстетик сифатини ошириш имкониятига эга.
Download 37,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish