11-маъруза (2 академик соат)


Аккредитлаштириш миллий тизимининг ташкилий тузилмаси ва вазифалари



Download 57,23 Kb.
bet8/8
Sana17.07.2022
Hajmi57,23 Kb.
#812683
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
11-maruza

2.3 Аккредитлаштириш миллий тизимининг ташкилий тузилмаси ва вазифалари

Аккредитлаштириш миллий тизими тузилмасига қуйидагилар киради:


аккредитлаштириш бўйича кенгаш;
аккредитлаштириш бўйича идора (Ўзстандарт Агентлиги);
илмий-услубий марказ (СМСИТИ);
аккредитлаштириш объектлари;
аккредитация бўйича эксперт-аудиторлар (баҳоловчилар).
Тизимнинг тузилма схемаси 11 расмда келтирилган.
Аккредитлаштириш бўйича кенгаш миллий даражада ва давлат бошқарув идоралари вакиллари, аккредитлаштириш объектлари ҳамда ишлаб чиқарувчилар, маҳсулот истеъмолчилари, текшириш ва назорат объектлари ва ўлчаш воситаларидан фойдаланувчилар шунингдек, бошқа қизиқувчи ташкилотлардан таркиб топган.
Аккредитлаштириш бўйича кенгашнинг вазифалари:
аккредитлаштириш соҳасидаги ягона сиёсатни олиб боради ва ривожлантиради;
сертификатлаштириш ва синов натижаларини халқаро тан олинишига имконият яратиш;
аккредитлаштириш соҳасидаги халқаро ҳамкорликка имконият яратиш;
баҳолашда олинган натижалар ва аккредитация комиссиясини шакллантириш бўйича аккредитлаштириш идоралариги маслаҳат бериш;
сертификатлаштириш идоралари ва аккредитлаштириш лабораториялари фаолияларини мувофиқлаштиради ҳамда аккредитлаштириш идорасида апелляция комиссияси кўриб чиқишини назорат қилади.
Кенгаш ўзининг даврий йиғлишини йиғади ва умумий ташкилот бўлиб ҳисобланади. Ташкилотнинг йиғилишни тайёрлаш, қабул қилинган қарорларни бажарилиш масалалри бўйича доимий ишларни учун кенгашнинг котибати яратилган.
Кенгаш қарорни қабул қилиш ва бажариш учун келишмовчиликлар бўйича ишчи гуруҳ ва апеллияция бўйича комиссия тузади.
Зарурият бўлганда тизимда бир нечта аккредитлаштириш бўйича идоралар тузилади.
Аккредитлаштириш бўйича идора қуйидаги йўналишлар бўйича фаолиятни амалга оширади:
аккредитлаштиришни ўтказиш учун бошқарув ва процедура қоидаларини ўрнатади;
аккредитлаштириш билан навбатдаги инспекцион назоратини ўтказади;
аккредитланган объектлар яъни номи, объект раҳбари ва манзили, аккредитация соҳаси ва аккредитация аттестатининг амал қилиш муддати тўғрисидаги маълумотлардан таркиб топган реестрини юритади;
хорижий аккредитланган синов лабораториялари, сертификатлаштириш ва назорат идоралари, келишув доирасидаги Ўзбекистон Республикасида тан олинган мувофиқлик сертификати ва синов баённомалари рўйхатини юритади;
аккредитлаштириш масалалари бўйича миллий тизимлар ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни амалга оширади;
Ўзбекистон Республикасида аккредитлаштириш натижалари ҳақида қизиқувчи ташкилотлар ва халқаро аккредитлаштириш тизимларни хабордор қилади ва тизим ҳужжатларини актуаллигини (долзарблигини) таъминлайди.
Илмий-услубий марказ тизимда қуйидаги вазифаларни бажаради:
тизимнинг меъёрий базасини ишлаб чиқади ва такомиллаштиради;
уларни аккредитлаштириш мақсади учун ташкилот ҳужжатларини экспертизадан ўтказади;
аккредитлаштириш бўйича идора топшириғи бўйича аккредитланган объектлари фаолияти инспекцион назорати ва қайта аккредитлаштиришда аккредитация бўйича кенгаш ишларида қатнашишга қабул қилинади;
аккредитлаштириш бўйича эксперт-аудиторларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш;
қизиқувчи ташкилотлар ва шахсларга аккредитлаштириш тартиби, мезонлари ва қоидалари бўйича маслаҳат беради.
Аккредитлаштириш тизимида аккредитлаштиришга ҳоҳиш истагини балдирган ташкилот ва шахслар (аккредитлаштириш объектилари):
талаб этилган аккредитлаштириш соҳасига мувофиқ аниқланган иш турларини бажаришга тайёргарлигини таъминлайди;
аккредитлаштириш идоралари ва аккредитлаштириш жараёнида тизимнинг бошқа қатнашчилари билан ўзаро фаолиятда аккредитлаштиришга ариза беради;
ўрнатилган тартибга мувофиқ аккредитлаштириш бўйича ишларга (унинг натижаларидан мустақил) тўловларни бажаради.

11 - расм. Аккредитлаштириш миллий тизимининг ташкилиш схемаси.



Аккредитланган ташкилот ва шахслар:
ўрнатилган қоидалар бўйича аккредитация соҳасига мувофиққатъий риоя қилган ҳолда ишларни бажаради;
аккредитация шартларини бузган ҳолатларда мувофиқликни тасдиқлаш бўйича фаолияти тўхтатилади ёки тугатилади ёки аккредитация аттестати тўхтатилади ёки бекор қилинади;
ўрнатилган талабларга (шунингдек сифат тизими) мувофиқ ташкилот қўллаб-қувватлайди;
аккредитлаштириш соҳасидаги ўзига хос ишларни бажаришда ташкилий тузилмаси, техникавий қурилмалари ва бошқа шартларнинг ўзгариши ҳақида фаолияти тўғрисида маълумотларни аккредитловчи идорага тақдим этади;
аккредитлаштирувчи идоранинг инспекцион назорати фаолияти ва мувофиқ тўғриловчи амалларни қабул қилишда зарурий шараоитларни яратади.
Download 57,23 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish