Бахтиёр ТЕМИРОВ,
“НКМК” АЖ Атроф муҳитни
муҳофаза қилиш бўлими бошлиғи.
Бу муаммоларни ечиш учун
ўз вақтида ер ости сувларининг
доимий динамикасини ва атроф-
муҳитга зарарли таъсирининг
назоратини олиб бориш талаб
этиларди. Комбинатда ярим аср
муқаддам “Сув ҳимояси” хиз-
мати ташкил этилди. Ер ости
сувларининг кимёвий таркиби,
саноат чиқиндилари таъсирида
ифлосланиш даражаси, ер ости
сувларининг шаҳар ва саноат объ-
ектларидаги бино ва иншоотларга
таъсири, гидрогеологик кузатув-
ларни олиб бориш мазкур хизмат-
нинг вазифаси қилиб белгиланди.
Бу вазифаларни бажариш мақсадида
“Бессопан” ҳудудида гидрогеологик
кузатув қудуқлари тизими яратилди.
Назорат ва кузатув ишларининг ортиши, гид-
рогеологик қудуқлар сонининг кўпайиши ўз
навбатида кимёвий лаборатория яратиш ҳамда
“Мурунтов” кони ҳавосига ажралиб чиқадиган
зарарли кимёвий моддалар таҳлилларини
ўтказиш, зарарли моддалар миқдорини
аниқлашнинг тизимли назоратини олиб бо-
ришни тақозо этади. Шу мақсадда Марказий
кон бошқармасида Меҳнат шароитлари назо-
рати ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш мар-
казий лабораторияси ташкил этилди. Мазкур
лаборатория фаолият кўрсатиб келаётганига
ҳам 30 йилдан ошди.
МШН ва АММқМЛ таркибига Атроф-
муҳитни муҳофаза қилиш, Саноат-санитари-
яси, Газ ва чангларни ўлчовчи лабораториялар
киради. Кон бошқармаси барча бўлинмалари,
санитар-ҳимоя зоналари, иш жойлари
ҳавосидаги зарарли кимёвий моддалар
миқдорини, физикавий саноат-зарарли омил-
ларини, оқова сув, ер ости ва усти сувларининг
зарарли кимёвий таркибини ҳамда динамика-
сини аниқлаш, чанг, газ ушлагич, фильтрлов-
чи, тозаловчи қурилмалар иши самарадорли-
гини ҳамда уни ифлослантирувчи манбаларни
на-
зорат қилиш маз-
кур лабораториянинг асосий
вазифаларидандир.
Лаборатория
Ўзбекистон
Республикаси “Аккредитация
маркази” ДУК томонидан тех-
ник жиҳатдан малакалилиги
тўғрисида 2021 йил 16 августда
рўйхатга олинган ҳамда бугун-
ги кунда “НКМК”акциядорлик
жамиятининг Техник жиҳатдан
маъқулланган мақомига эга лабора-
торияларидан бири саналади.
Иброхим Махатов раҳбар бўлган
мазкур лабораторияда 47 нафар иш-
чи-ходим меҳнат қилади. Бошлиқ ўринбосари
Учқун Мирзаев ҳар бир ишда унга яқин
кўмакдош.
Лабораторияга ташрифимизда Атроф
муҳитни муҳофаза қилиш лабораторияси
бошлиғи Навбаҳор Хўжаева ҳамроҳлик қилди
ва кимёвий таҳлил лабораторияси томон бош-
лади. Бу ерда оқова ва чиқинди сувлар тар-
кибидаги зарарли моддаларни аниқлаётган
аҳил жамоа қизларининг қизғин иш жараё-
ни устидан чиқдик. Кимёвий иш анжомлари
турадиган замонавий жавонлар ва янги ас-
боб-ускуналар ҳамда иситиш мосламала-
ри ўрнатилган шинам хона эътиборимизни
тортди. Гуласал Камолова, Гўзал Ҳамдамова,
Гулбаҳор Хўжаева, Дилором Сапаева, Зебини-
со Бозорова, Нозима Насирова каби ходимлар
меҳнати таҳсинга лойиқдир. Ҳусниддин Бой-
муродов, Азамат Кенжаев, Отабек Мусаев,
Навруз Ўринов каби намуна олувчилар
кузатув қудуқларидан сув намуналарини
тасдиқланган режага асосан лабораторияга
ўз вақтида етказиб бермоқдалар.
– Лабораториямиз жамоаси бўлинмалар
ҳудудлари, саноат мажмуаси масканлари
ҳамда шаҳримизни ободонлаштирилиши
мақсадида мунтазам текшириш ишла-
рини ўтказиб, унинг санитар-гигиеник
ҳолатини назорат қилиб
б о р а -
ди. Сано-
ат объектларидаги ер ости
сувларининг кимёвий таркибидаги зарарли
моддаларни аниқлаймиз. Лабораториямиз
муҳандис-геодезисти Мансур Бузруков сано-
ат объектларидаги бино ва иншоотларнинг
техник ҳолатини кузатиб боради. Жамоанинг
асосий вазифаси МКБ бўлинмаларидаги хо-
димларнинг соғлигига салбий таъсир этув-
чи турли хил физик ҳамда кимёвий омиллар
ўлчовини кузатиш ва аниқ маълумотларни ет-
казиб боришдан иборатдир,-дейди Навбаҳор
Хўжаева.
Меҳнат шароитлари назорати ва атроф-
муҳитни муҳофаза қилиш марказий лаборато-
риясида амалга ошириладиган ишлар кўлами
кенг. Кимёгар, физик, геодезист каби мута-
хассислардан таркиб топган лабораториянинг
кимёвий таҳлил бўлимида оқова сувлар тар-
кибидаги зарарли моддалар аналитик усулда
аниқланади.
Газ ва чангларни ўлчаш лабораторияси
2-гидрометаллургия заводида жойлашган.
Мазкур лаборатория мутахассислари 2-ГМЗ,
“ОУЭЎЦ” кони ташланма манбаларидан ат-
мосферага ташланадиган зарарли моддалар,
иш жойи ҳавоси таркибидаги кимёвий зарарли
моддалар миқдорини ҳамда “Мурунтов” кони
норуда минералларни қазиб олиш ва қайта иш-
лаш кони цехи аспирацион қурилмалари сама-
радорлиги мониторингини олиб бора-
ди. Лабораторияда Дилором Тиловова,
Ханифа Кўчимова, Камила Тулешова,
Юлдузхон Даниярова каби малакали
ходимлар Жанар Жолдибаева бош-
чилигида зарарли чиқиндиларнинг
атроф муҳитга таъсирини доимий
назорат остига олганлар.
Кон
бошқармаси
бўлинма-
ларидаги чанг, шовқин, тебраниш-
лар, ёруғлик, табиий нурланиш,
ҳарорат ҳамда намликларни на-
зорат қилиш Саноат – санитария
лабораторияси зиммасида. Ла-
боратория бошлиғи Гулжазира
Сагенбаева, ходимлар Анвар
Файзуллаев, Озода Джовкачова,
Оксана Аронова, Феруза Кари-
мова, Мария Булатовалар кон
ишчи-хизматчилари иш шаро-
итлари ҳақида объектив баҳо
бериш учун муҳим ишлаб чиқариш объектла-
рида бўлиб, чанг, шовқин ва тебранишлар да-
ражаси назоратини олиб борадилар.
Кон бошқармамизда янгидан-янги имкони-
ятлар яратилмоқда. Лаборатория ходимлари
бор куч-ғайратларини сафарбар этиб, зимма-
ларидаги вазифаларини сидқидилдан бажариб
келишмоқда. Шаҳримиз тозалиги, аҳолининг
соғлиғини асрашда уларнинг ҳиссаси беқиёс
бўлаяпти.
Do'stlaringiz bilan baham: |