11- мавзу: Гендер тенгсизлик ва инсон тараққиёти режа : Гендер ва инсон тараққиёти



Download 30,95 Kb.
bet1/4
Sana14.06.2022
Hajmi30,95 Kb.
#669793
  1   2   3   4

11- мавзу: Гендер тенгсизлик ва инсон тараққиёти
РЕЖА :
1. Гендер ва инсон тараққиёти
2. БМТнинг аёлларга нисбатан тараққиёт Дастурига ёндашувлар эволюцияси (пайдо бўлиши).
3. Гендер ва Ўзбекистонда турмуш даражаси


Гендер ва инсон тараққиёти
Аёллар ва эркакларнинг тенг ҳуқуқлиги инсон ҳуқуқларининг энг асосийларидан бири ҳисобланиб, ижтимоий адолатни таъминлашнинг шартидир. Айни вақтда бу тенглик, ривожланиш ва тинчликка эришишнинг зарур ва асосий шарти ҳам ҳисобланади. Аёллар ва эркакларнинг тенг ҳуқуқлилик асосида шериклик муносабатларини ўрнатиш инсон манфаатларига йўналтирилган барқарор ривожланишнинг ҳал қилувчи омилларидан бири ҳамдир
Бевосита шунинг учун БМТ Мингйиллик ривожланиш мақсадларининг 3-мақсади эркаклар ва аёллар тенглигини рағбатлантириш ҳамда аёллар ҳуқуқлари ва имкониятларини кенгайтиришни кўзда тутади.
Афсуски, инсоният тараққиётининг ҳозирги босқичида турмушнинг барча соҳаларида аёллар ва эркаклар тенглиги тўла таъминланган бирорта мамлакат йўқ. Аммо тенгсизлик, айниқса, ривожланаётган мамлакатлар ва энг камбағал оилаларда кўпроқ учрайди ҳамда бу биргина одамларнинг ўзлари учун эмас, балки умуман жамият учун ижтимоий, психологик ва иқтисодий муаммоларни келтириб чиқаради. Аёллар ва эркаклар ўртасидаги тенгсизлик таълим, иш вақти, иш хақи, умр кўриш давомийлиги, ҳокимиятда ва бошқарувда иштирок этиш каби кўринишларда намоён бўлади. Масалан:
● аёллар жаҳон аҳолисининг 50,0 % дан кўпроғини ташкил этади, лекин улар жаҳон мулкининг 1,0 % га эгалик қилади;
● аёллар жаҳонда бажарариладиган ишларнинг учтан икки қисмини қиладилар, аммо жаҳонда олинадиган фойданинг ўндан бир улушига эгалар;
● саводсиз ва ишсизларнинг кўпчилиги – 60,0 % дан кўпроғи хотин-қизлардир;
● жаҳондаги хар уч аёлдан биттаси умри давомида ҳеч бўлмаганда бир марта зўравонликдан, кўпинча ўз эридан жабр кўрган;
● жаҳондаги барча парламентлар аъзоларининг фақат 20,0 % аёллардир;
● аёллар хақ тўланмайдиган уй ишларининг асосий қисмини бажарадилар;
● хотин-қизлар меҳнатга ҳақ тўлаш даражаси паст бўлган соғлиқни сақлаш ва таълим соҳасида иш билан бандларнинг кўпчилигини ташкил этадилар, эркаклар эса иш ҳақи юқори бўлган иқтисодиётнинг транспорт, алоқа, ахборот-коммуникация технологиялари тармоқларида аксарият кўпчиликдирлар.
Жаҳондаги умумий иқтисодий пасайиш, шунингдек айрим минтақалардаги сиёсий беқарорлик кўпгина мамлакатларда ривожланиш соҳасида белгилаб қўйилган мақсадлардан чекинишга мажбур қилди. Ушбу ҳолат қашшоқлик кўламлари ниҳоятда ортишига олиб келди. Қашшоқ турмуш кечираётган бир миллиард нафардан кўпроқ аҳоли ўртасида ҳам аёллар кўпчиликни такшил этади. Иқтисодиётнинг барча соҳаларидаги инқироз ишсизлик ва тўлиқ бўлмаган иш билан бандлик даражасини оширди, бу ҳам биринчи навбатда аёллар аҳволини оғирлаштирди.
Кўпинча аёллар иш билан барқарор банд бўлиш кафолатини бермайдиган ёки меҳнат шароитлари хавфли ва зарарли бўлган ишларни бажаришга мажбур бўладилар. Акс ҳолда улар ишсизлар сафини тўлдиришга мажбур бўладилар. Кўпгина хотин-қизлар меҳнат бозорида иш ҳақи паст ва нуфузсиз меҳнат фаолияти билан шуғулланишга мажбур бўладилар. Бошқа тоифа аёллар ўз оилалари даромадига ҳисса қўшиш мақсадида меҳнат миграциясини танлашдан бошқа чора топа олмайдилар.
Жамият хотин-қизлар муаммоларини ҳал қилиш масалаларига ҳанузгача етарли даражада эътибор бермаяпти. Ҳолбуки, аёллар ва эркакларнинг ресурслари ва ижодий салоҳиятидан иложи борича тўлиқ фойдаланган ҳолдагина иқтисодий ва ижтимоий ўсишга эришиш мумкин.
Гендер (инглизча «gender», лотинча «genus» сўзларидан - «зот») – инсоннинг жамиятда ўзини тутишини ва бундай тутиш қандай қабул қилинишини белгилайдиган ижтимоий жинсдир. Агар жинс эркаклар ва аёллар ўртасидаги фарқлар аниқ ва ўзгармайдиган бўлган биологик категория ҳисобланса, гендер жамият томонидан яратилган ижтимоий категория бўлиб, вақт ўтиши билан ўзгариб боради.
Ўғил ва қиз болалар туғилганидан бошлаб ўз анъанавий гендер ролларини ўзлаштирадилар ва жамият томонидан маъқулланган ўзини тутиш стандартларига риоя қила бошлайдилар. Бу – ижтимоийлашиш жараёни ҳисобланади.
Одам жинсига боғлиқ равишда ўзига белгиланган гендер ролини ўйнайди, ҳаётнинг ҳамма жиҳатларига тааллуқли бўлган ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга бўлади. Гендер роли одамлар эҳтиёжлари ва манфаатларини белгилайди, уларнинг турли имкониятлардан фойдаланишларида катта аҳамиятга эга бўлади. Айни пайтда гендер роли баъзан тенглик масаласига ҳам таъсир кўрсатиб, камситиш ва ҳуқуқни бузиш сабабига айланади.
Гендер тенглиги – аёллар ва эркаклар, қизлар ва ўғил болалар учун тенг ҳуқуқ, масъулият, имконият, қадрият ва натижалардир. Гендер тенглиги фақат аёлларга тааллуқли масала бўлмасдан у, эркаклар ҳуқуқ ва мажбуриятларини ҳам англатади. Чунки жамият хар икки жинсдан гендер нормалари ва стандартларига мувофиқ ҳаракат қилишни кутади. Тенглик аёллар ва эркаклар бир хил бўлиб қолишини билдирмайди. Лекин уларнинг ҳуқуқлари, масъулияти ва тенглиги ўзлари қиз ёки ўғил бола бўлиб туғилганларига боғлиқдир. Гендер тенглиги аёлларнинг ҳам, эркакларнинг ҳам манфаатлари, эҳтиёжлари ва устуворликлари ҳисобга олинганлигини кўрсатади. Шу билан бирга аёллар ва эркаклар гуруҳлари ўртасидаги хилма-хиллик ҳисобга олинади. Гендер тенглигига эришишнинг бир-бирини ўзаро тўлдирадиган икки усули мавжуддир:
1. Гендер мейнстриминг (ёки гендер масалаларини барча соҳалар ва йўналишларга жорий этиш) – ушбу усул ҳар қандай режалаштирилаётган чораларни, шу жумладан қонунчилик, сиёсат ва дастурларнинг барча соҳаларида ва барча даражаларда аёллар ва эркакларга тааллуқли оқибатларни баҳолаш жараёнидир. Ушбу ягона кенг қамровли стратегия гендер масалаларини барча йўналишлар ва секторларда дастурий фаолият олиб борадиган (масалан савдо, соғлиқни сақлаш, таълим, транспорт ва ҳоказолар) ташкилотлар (шу жумладан, вазирлик ва идоралар) фаолиятига гендер масалаларини киритишни назарда тутади. Мазкур ҳолда гендер тенглигига “алоҳида масала” сифатида қаралади, у ҳар қандай стратегия ва дастурнинг таркибий қисмига айланади. Ҳар икки жинс – аёлларга ҳам, эркакларга ҳам ривожланиш жараёни қатнашчилари ва бунинг натижасидан фойдаланувчилар сифатида қаралади. Гендер ёндашуви аёллар ва эркаклар, қиз ва ўғил болалар турли эҳтиёжлар ва устуворликларга эга бўлишлари мумкинлигини ҳисобга олади. Шунинг учун таклиф этилаётган дастурлар ва устуворликлар турлича бўлиши ҳамда жинслар гуруҳларига турлича таъсир кўрсатиши мумкин.
2. Махсус дастурлар – жиддий муаммолар ва тенгсизлик мавжуд бўлган соҳаларда эса гендер мейнстримингидан ташқари аёллар ёки эркакларга алоҳида-алоҳида йўналтириган махсус дастурлар, чоралар ва лойиҳалар ишлаб чиқилиши мумкин. Жумладан, бу эркакларнинг саломатлигини яхшилаш ёки уйда аёлларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш каби лойиҳалар ва дастурлар бўлиши мумкин.



Download 30,95 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish