11- мавзу: Гендер тенгсизлик ва инсон тараққиёти режа : Гендер ва инсон тараққиёти


Гендер ва Ўзбекистонда турмуш даражаси



Download 30,95 Kb.
bet3/4
Sana14.06.2022
Hajmi30,95 Kb.
#669793
1   2   3   4
Гендер ва Ўзбекистонда турмуш даражаси
Ўзбекистон Республикасининг барча меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлари Конституция моддаларига мослаштирилган ва хотин-қизларни камситувчи ҳеч қандай меъёрларга эга эмас. Фуқаролар тенг ҳуқуқлилигини бевосита ёки билвосита бузиш ёҳуд чеклаш Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодекси билан жазоланади (141 модда). 
Республикада аёллар ва эркакларнинг жамият ҳаётидаги тенглигига доир конституциявий принтципни амалга ошириш учун мутлақо янги институтционал муҳит яратилган: Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси (1991 й.), Инсон ҳуқуқлари бўйича парламент вакили (Омбудсман) институти, Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий Мажлис вакили ҳузуридаги Фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларига риоя этиш комиссияси (1995 й.). Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш билан боғлиқ барча давлат ва нодавлат ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий маркази тузилди (1996 й.).
Амалдаги қонунчиликни, унинг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро меъёрлар ва стандартларга мувофиқлигини ўрганиш ҳамда инсон ҳуқуқлари борасидаги халқаро ҳуқуқий меъёрларни амалдаги миллий қонунчиликка имплементация қилиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш, қонун лойиҳаларининг илмий экспертизасини ўтказиш, қонун ижодкорлиги фаолиятига оид режалар ва дастурларга таклифлар тайёрлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида Амалдаги қонунчиликни мониторинг қилиш институти ташкил этилди. 
Оила институтини янада мустаҳкамлаш, оналик ва оталикни инсонийлик ва фуқаролиликнинг энг юксак намоёни сифатида давлат ва жамият томонидан қўллаб-қувватлаш ҳамда аёлларнинг инсон ресурсларини барқарор ривожлантиришга ва ижтимоий-маданий қадриятларни етказишга қўшган алоҳида ҳиссасини эътироф этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримов давлатимиз Конститутцияси қабул қилинганлигининг 19-йиллиги муносабати билан ўтказилган тантанали йиғилишда 2012 йилни - «Мустаҳкам оила» деб эълон қилди. Ушбу воқеанинг алоҳида аҳамиятини та`кидлаб, юртбошимиз шундай таъкидладилар: «Оила олдида турган вазифаларни ҳар томонлама амалга ошириш – авваламбор, моддий, ма`навий, бугун о`та долзарб бўлиб бораётган тарбиявий муаммоларни ечиш, оиланинг барча-барча ташвишларини осонлаштириш каби муҳим масалаларни ҳал этиш билан боғлиқ эканини, ўйлайманки, ҳаммамиз яхши тушунамиз. 
Айнан ана шундай масалаларни ҳал этиш ҳар қайси оиланинг юкини ҳеч нолимасдан, ҳаётга шукрона қилиб, ўз елкасида кўтариб келаётган, оила қўрғонининг ҳам чиройи, ҳам чароғбони бўлган аёл зотининг, опа-сингилларимизнинг оғирини енгил қилиш билан баробар эканини эсимиздан чиқармаслигимизни истардим». 
Шундай қилиб, мустақиллик йилларида республикада қонунчилик ва ижро этувчи органлар даражасида ҳуқуқий, ташкилий, молиявий-иқтисодий, ижтимоий ва бошқа соҳаларда аёллар ва эркаклар тенглигига оид конституциявий принтсипни та`минлашга қаратилган аёллар ва эркакларга нисбатан давлат сиёсатини амалга ошириш учун прогрессив ва ишончли база яратилган.
Аёллар ва эркаклар тенглиги маданиятини шакллантириш – бу тизимли ва доимий жараён бўлиб, кенг жамоатчилик ва фуқаролик институтлари билан ҳамкорликни талаб этади. Бу борада жамиятнинг барча жабҳалари – давлат тузилмалари, жамоат ташкилотлари, бизнес суб`ектлари, касаба уюшмалари ва кенг аҳоли қатламларининг биргаликдаги ва ҳамжиҳатликдаги фаолияти муҳим аҳамият касб этади.
Алоҳида саъй-ҳаракатлар аёллар ва эркаклар хулқ-атворига доир ижтимоий ва маданий моделларни о`згартиришга, омма онгида аёллар ва эркакларнинг жамиятдаги ролига доир эскича қарашларни бартараф этишга қаратилиши керак. 
Жамият барча қатламларининг мақсадли фаолиятини ташкил этиш зарур гендер-дезагратсияланган ахборот базасини яратиш, барча ҳудудлар даражасида гендер вазиятининг гендер таҳлили ва мониторингини о`тказишни талаб этади. 
Республикада гендер ривожланиш ҳақидаги маълумотлардан барча аҳоли қатламлари кенг фойдаланишини ва Хотин-қизлар аҳволи бўйича ИВ Бутунжаҳон анжуманининг (Пекин, 1995 й., сентябр) тавсиялари ижросини таъминлаш мақсадида давлат статистика идоралари томонидан давлат ва жамоат ташкилотлари билан яқин ҳамкорликда тизимли равишда Ўзбекистондаги аёллар ва эркакларнинг таълим, соғлиқни сақлаш, бандлик ва меҳнат бозори, ижтимоий ҳимоя, давлат бошқаруви каби соҳалардаги аҳолини таърифловчи маълумотлардан иборат статистик тўпламлари нашр этилади.
Ўзбекистон Марказий Осиёда биринчи бўлиб ЭДАВ Конвенциясини - БМТнинг аёлларга нисбатан камситиш ва зўравонликнинг барча шаклларини тугатиш тўғрисидаги Конвенциясини ратификатция қилди. Ҳозирги вақтга қадар мамлакат томонидан ЭДАВ қўмитасига тўртта ҳисобот тақдим етилди. Охирги ҳисобот бўйича олинган тавсияларга жавобан ЭДАВ бўйича Сай-ҳарактлар миллий режаси қабул қилинди. Уни амалга ошириш учун УНФПА миллий муассасалар ва халқаро ташкилотларнинг сай-ҳаракатларини бирлаштириш устида ишламоқда.
УНФПА шунингдек, гендер тенглик соҳасига оид самарали қонунларни ишлаб чиқишга катта ҳисса қЎшиб келмоқда. Жам\арма кЎмагида халқаро експерт томонидан еркак ва аёлларнинг ҳуқуқ ва имкониятлари тенглиги тЎ\рисида илк қонун лойиҳаси тайёрланди ва ишлаб чиқилди. Ҳозирги вақтда қонун лойиҳаси кейинчалик қабул қилиш учун миллий қонунчилик органининг кЎриб чиқишига тақдим етиш учун тайёрланмоқда.
Охирги йилларда Ўзбекистон Ҳукумати ҳаётнинг барча соҳаларида аёлларнинг тенглиги кафолати учун қонунчилик базасини ва институтционал базани такомиллаштиришга устунлик бермоқда. Сиёсий партиялардан Парламентга аёл номзодлар учун 30 фоизли квота жорий етилиши билан кЎпроқ аёллар депутат етиб сайланиши ва қарорлар қабул қилишда иштирок етиши мумкин.
Статистикага оид бир нечта кўрсаткичлар: иш билан таминланган аҳолининг 45,4% аёлларни ташкил етади (2012 йил.), фақат улар кўпинча кам маошли соҳаларда, айниқса, соғликни сақлаш, таълим йўналишларда ишлайдилар (ушбу соҳаларнинг 76,2% ва 68,4% ходимлари аёллар). Фақатгина аёлларнинг камчилик қисмигина кЎп миқдорли маоч берувчи, жумладан, қурилиш (9,2%), транспорт ва коммуникатсия (12,2%), ишлаб чиқариш соҳаларида (39,3%) фаолият юритадилар.
Аёл мамлакатимизнинг ҳар бир соҳасида эркаклар билан тенг фаолият юритадилар. Аммо, аёллар ва эркаклар оросидаги фарқ: аёллар уй юмушларини ҳеч қандай маошсиз бажарадилар. Аёллар ушбу ишларга кунда 4 соат кетказишса, эркаклар эса бу ишлар учун 1 соат сарфлайдилар.
Таълим эса бу гендер тенгсизликни сийқалаш ўрнига аксинча чукурлаштиради. Мажбурий ўрта талимдан юқоррирок борганда, гендер тенгсизлиги ошишни кўришимиз мумкин: фақат 36,5% талабалар, 27,8% кандидатлар ва 18,6% докторлар аёллар ҳисобланади.
Ҳукуматимизда аёллар кам миқдордаги иш ўринларини эгаллайдилар - давлат институтларидаги 16,9% ходимларгина аёллар ҳисобланади, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 21,7 фоизини аёллар ташкил етади, Олий Мажлис Сенатида еса - 15%, Ўзбекистон Республикасининг Вазирлар Маҳкамасида - 6,5% аёл ходимлар ҳисобланади.
Аммо, аксарият ҳолатларда, иқтисодиёт соҳасида аёлларни бошқарувчи вазифасида учратишимиз мумкин. 2010 йил 1 январ малумотларга кЎра, иқтисодий соҳада 26,8% мамурият ходимлар аёлларни ташкил етган. Лекин, аёллар фақатгина паст ва ўрта даража ўринларни эгаллаб, бошқарувчи вазифаларда кам учрайди.
Албатта, бу фақат кўрсаткич холос. Эркаклар ушбу ҳолатни табиий деб билиб, ушбу масалани кЎтарилишига етироз билдирадиришлари мумкин. Эҳтимол бу - ҳақиқат: Ўзбекистоннинг иқтисодий ва сиёсий ҳаётида аёллар доимо иккинчи даражали ролни ўйнаганлар. Лекин 21 асрда аёлларнинг жамиятдаги иштироки бутунлай ўзгармоқда. Агар биз эркагу-аёлларни тенг имкониятлар билан таминлай олмасак, инсоният учун аҳамиятли бўлган салоҳиятни тўла амалга ошира олмаймиз. Биз ўзимиз тенгликга етарлича баҳо бера оламиз. Эркаклар ва аёллар орасидаги тенгликка эришиш, албатта, миллатимизга янада ёрқинлик олиб келади.

Download 30,95 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish