11- амалий машғулот дон сифатини бахолаш


Ўртача кунлик намуна тузиш ва ўртача намуна ажратиш



Download 3,7 Mb.
bet3/4
Sana23.02.2022
Hajmi3,7 Mb.
#171491
1   2   3   4
Bog'liq
11 амалий машғулот (2)

Ўртача кунлик намуна тузиш ва ўртача намуна ажратиш. Хўжаликлардан сифати бўйича бир турли дон тўпламларини қабул қилишда уларнинг сифатини баҳолашда ўртача бир кунлик намуналардан фойдаланишга рухсат этилади. Ўртача кунлик намуна фақат у ёки бу хўжаликдан бир кеча-кундузда келадиган бир турли дон тўпламларидан тузилади.
Бир хил намлик, шикастланиш ва органолептик кўрсаткичларга эга дон тўпламлари бир турли ҳисобланади. Бунда намлик ва зарарланиш лаборатория таҳлили ёрдамида аниқланади. Доннинг қандай навга мансублиги нав ҳужжатлари асосида белгиланади.
Агар кейинги келган тўпламдан олинган намунани кўздан кечираётганда ушбу дон тўпламининг бир турлигини тўғрисида аввалги қабул қилинган тўпламга нисбатан солиштирилганда бирор гумон пайдо бўлса, унда дархол ушбу тўпламдан намуна олиб, лаборатория таҳлилидан ўтказиш керак.
Ўртача кунлик намуна ҳар бир автомашинадан бўлгич ёки ўлчагич (200 см3 ҳажмли) ёрдамида ажратиш йўли билан намуна қисмини келтирилган дон оғирлигига нисбатан пропорционал равишда тузилади. Демак, 1,5 тоннагача бўлган дон тўпламдан 1 ўлчам 1,5-3 тонналик тўпламдан – 2 ўлчам, яъни ҳар 1,5 тонна дон тўпламидан қўшимча 1 ўлчам олинади.
Ўртача кунлик намунадан дон сифатини аниқлаш учун ўртача намуна ажратилади (бўлгич ёки қўлда).
Хўжаликлардан келтирилган биринчи тўпламдан олинган намунада дон натураси – асл кўринишини ёки доннинг оғирлиги аниқланади, бу кўрсаткич таҳлил қоғозига ёзилиб, намуна сақлана-диган идишга солиб қўйилади.
Хўжаликлардан келтирилган автомашиналардаги дон кун даво-мида унча кўп миқдорда бўлмаса, дон тўпламининг оғирлигига нис-батан ўртача кунлик намунаси доннинг асл кўринишини аниқлаш учун етарли эмасдир, чунки доннинг биринчи тўпламидан олинган ўртача кунлик намунага асосан таҳлил килиб, асл оғирлиги кўрса-тилади.
Маккажўхори намуна қисмларини танлаш ва ўртача намуна тузиш. Маккажўхори тўпламларидаги дон сифатини баҳолашда, асосан, бошқа дон маҳсулотларини баҳолагандек кўрсаткичлардан фойдаланилади, аммо бу дон ўзига хос хусусиятларга эгадир.
Маккажўхорини баҳолашдаги хусусиятлари намуна қисмла-рини танлаш қоидалари ва таҳлил қилиш учун намуна тузишда ўзини кўрсатади. Шунинг учун маккажўхорининг товар тўпламла-рида намуна давлат стандартларида баён этилган қоидалар бўйича 100 сўтадан тузилади.
Сўтали маккажўхорининг намуна қисмлари автомашинанинг икки, кузовнинг олдинги ва кейинги чеккаларидан 0,5-0,7м масофадаги узунасига жойлашган нуқталардан олинади:

Ҳар бир нуқталардан сўталар олиб ташланган ҳолда, тахминин 10 см чуқурликда ёнма-ён жойлашган исталган 5 тадан сўтани олиш мумкин.
Маккажўхорини вагонларда ташишда, ҳар бир вагонга ортиш ва тушириш жараёнида 100 та сўта олинади. Вагондан олинадиган намуна қисмлари миқдори 20 та бўлиб, уларнинг ҳар бирида бештадан сўта олинади.
Маккажўхори сўталарининг барча намуна қисмларининг ўзи дастлабки намуна ҳамда бир вақтнинг ўзида ўртача намуна ҳамдир. Сифат кўрсаткичларини (намликдан ташқари) аниқлаш сўталарни лабораторияга олиб бормасдан, тўғридан-тўғри дастлабки намунани олган жойда, тегишли ҳолда сўталарни саралаш ва уларни торт-масдан ҳамда кўздан кечириш билан амалга оширилади. Таҳлил натижаларини намунадаги сўталар миқдорига нисбатан фоиз билан ифодаланади.

Download 3,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish