100 йиллигига бағишланади Муминов Н. Г



Download 2,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet80/286
Sana25.06.2022
Hajmi2,86 Mb.
#704815
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   286
Bog'liq
industrial iqt kitob

Фан-техника тараққиѐти
– бу меҳнат воситаларини, ишлаб 
чиқаришнинг энг янги хомашѐси ва материалларини, ѐқилғи ва 
энергиянинг, технологик жараѐннинг, бошқаришнинг, меҳнатни техник 
жиҳатдан қуроллантириш ва юқоридагиларнинг ҳаммасини янгидан 
яратишни ўз ичига олади.
26
Ижтимоий ишлаб чиқаришда банд бўлган 
ишловчиларнинг 
умумий 
маълумотини, 
маҳоратини 
узлуксиз 
систематик ривожлантириш ва такомиллаштириш ҳам фан-техника 
тараққиѐтининг моҳияти ва аҳамияти билан чамбарчас боғлиқдир. 
Юқорида келтирилган фикр ва мулоҳозалар умумжамият 
миқѐсида, иқтисодиѐт, унинг тармоқлари, корхона (фирма)ларда ва 
ташкилотлар миқѐсида ҳам ҳисобга олиниши мумкин.
Фан-техника тараққиѐтининг вазифаси қуйидагилардан иборат: 

тежамкорликни 
амалга 
ошириш 
(
вақтни, 
хомашѐ 
ва 
материалларни, ѐқилғи, электр энергияси ва ҳ.к. ларни тежаш); 

ишлаб чиқариш жараѐнларини осонлаштириш, меҳнатни 
енгиллаштириш; 

меҳнатнинг мазмуни ва характерини ўзгартириш; 

ишлаб чиқаришнинг ижтимоий ва иқтисодий самарадорлигини 
янада юқори даражага кўтариш. 
Фан ва техниканинг роли шу қадар каттаки, биронта ижтимоий-
иқтисодий вазифа уларнинг ривожланиши ҳисобга олинмасдан туриб 
ҳал қилиниши мумкин эмас. Ўзбекистон Республикаси қонунларида, 
Вазирлар Маҳкамаси қарорларида, олимларнинг илмий-амалий 
тадқиқотларида фан-техника тараққиѐтининг тавсифловчи ғоят 
мукаммал формулалари таърифлаб берилган.
Мустақилликни мустаҳкамлаш, келажаги буюк давлатни қуриш, 
иқтисодий ўсишни изчил олиб бориш, ишлаб чиқариш тараққиѐтини 
26
Ортиқов А. «Саноат иқтисодиѐти». Ўқув қўлланма. – Т.: ТДИУ, 2006 – Б.94. 


129 
тезлаштиришни илм-фансиз мутлақо тасаввур қилиб бўлмайди. 
Демак, ҳамма жойда, ҳамма вақтда фан-техника тараққиѐти томон 
олға силжимоқ керак бўлади.
Ўзбекистон Давлатининг фан-техника сиѐсати давлат ва 
нодавлат ташкилотлари, меҳнаткашлар жамоалари, иқтисодий, 
ижтимоий, 
ташкилий 
ва 
тарбиявий 
чора-тадбирларининг, 
ҳаракатларининг тизими бўлиб, булар фанни ривожлантириш учун, 
унинг ютуқларини янги техника ва технологияда мужассамлаштириш 
ҳамда ана шу негизда мамлакат ишлаб чиқарувчи кучларини сифат 
жиҳатидан оғишмай такомиллаштириб бориш учун қулай шароитлар 
яратишга қаратилгандир. Фан-техника сиѐсатининг моҳияти ана 
шундан иборат. 
Бозор иқтисодиѐти шароитида фан-техника сиѐсати умумдавлат 
сиѐсати сифатидагина самарали амалга оширилиши мумкин бўлиб, 
унинг бутун таркибий қисмлари, шунингдек, уни амалга оширишда 
иштирок этувчиларнинг бутун фаолияти стратегик мақсадга 
бўйсундирилган. 
Фан-техника тараққиѐтининг мазмуни ва мақсадларини давлат 
иқтисодий сиѐсатининг муштарак (умумий) вазифалари, шунингдек, 
бозор иқтисодиѐтининг у ѐки бу босқичининг аниқ тарихий шароитлари 
белгилаб беради. Фан-техника ривожи даражасини, бу борада ҳал 
этиладиган вазифаларни чуқур илмий умумлаштириш асосида давлат 
фан-техника тараққиѐтининг асосий йўналишларини таърифлайди 
ҳамда уларни амалга ошириш учун оптимал шарт-шароитларни 
таъминловчи тадбирлар ишлаб чиқади. 
Фан-техникани 
ривожлантириш 
ҳақида 
доимо 
ташаббус 
кўрсатган Республикамизнинг биринчи Президенти И. А. Каримовнинг 
фан арбоблари ва муҳандис-техник ходимларнинг фаолияти туфайли 
мустақиллик йилларида қудратли фан-техника потенциали яратилди. 
Ўнлаб илмий-тадқиқот институтлари ва олий ўқув юртлари, юзлаб 
лойиҳа-конструкторлик ташкилотлари тадқиқотлар олиб бормоқдалар, 
янги техника ва технологияларни яратмоқдалар. Ҳозирги илмий-
тадқиқот институтлари энг мукаммал техника билан жиҳозланган ва 
юксак малакали илмий кадрлар қотишмасидан иборатдир. 
Илмий-тадқиқот 
ва 
тажриба-конструкторлик 
ишланмалари 
тадқиқотлар ѐки амалий тажрибалар натижасида олинган ва янги 
материаллар, маҳсулотлар, жараѐнлар, қурилмалар, хизматлар, 
тизимлар ѐки усулларни яратишга йўналтирилган мавжуд билимларга 
асосланган тизимли равишда амалга ошириладиган ишлар киради. 
Ишланмалар таркибига конструкторлик, лойиҳавий ва технологик 
ишлар киради. 
Илмий тадқиқот тажриба конструкторлик ишланмалари билан 
шуғулланадиган ташкилотлар сони 2016 йилда 2000 йилга нисбатан 
19 
тага кўпайди ва 437 тани ташкил этди. Улар томонидан ўз кучи 
билан бажарилган илмий тадқиқот тажриба конструкторлик ишлари 


130 
ҳажми 2016 йилда 396 млрд. сўмга етди ва 2000 йилга нисбатан 37 
баробарга ошди
27

Илмий тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишланмалари билан 
банд бўлган тадқиқотчи мутахасислар сони 2016 йилда 2000 йилга 
нисбатан 27,4 фоизга ошди ва 31966 нафарни ташкил этди
28

Мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожини юқори даражага 
кўтариш фан-техника тараққиѐтини жадаллаштиришни янада изчил, 
янада қатъият билан талаб қилади. Айни чоғда илмий-техника 
ривожининг 
ютуқларини 
ишлаб 
чиқаришда 
рўѐбга 
чиқариш 
механизмини такомиллаштириш ҳозирги босқичда фан-техника 
тараққиѐтини жадаллаштиришнинг ҳал қилувчи омили эканлиги 
давлат сиѐсатининг энг муҳим қоидаси ҳисобланади. Ана шу 
механизмни такомиллаштириш фан-техника тараққиѐтини ташкил 
этиш ва бошқариш, режалаштириш ва прогнозлаш, маблағ билан 
таъминлаш ва рағбатлантириш каби элементларни ўз ичига олади. 

Download 2,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   286




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish