100 йиллигига бағишланади Муминов Н. Г


 Режалаштиришни такомиллаштиришнинг асосий



Download 2,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet68/286
Sana25.06.2022
Hajmi2,86 Mb.
#704815
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   286
Bog'liq
industrial iqt kitob

5.5. Режалаштиришни такомиллаштиришнинг асосий 
йўналишлари 
Давлатнинг иқтисодий стратегиясида бошқарув ва унинг энг муҳим 
функцияси бўлган режалаштиришни такомиллаштириш алоҳида ўрин 
эгаллайди. Чунки у режалаштиришнинг барча даражалари ва 
соҳаларида қонуний жараѐн ҳисобланади. Бу эса жамиятда ишлаб 
чиқариш кучлари ва ишлаб чиқариш муносабатларининг тараққиѐти 
билан боғлиқ бўлган вазифалар билан белгиланади. 
Саноат ишлаб чиқаришини режалаштиришни такомиллаштириш 
соҳасида энг аввало, қуйидаги вазифаларни ҳал этиш лозим: 

режалаштиришнинг 
мамлакат 
ижтимоий-иқтисодий 
ривожланишини 
тезлатишга, 
саноатнинг 
илғор 
структурасини 
шакллантиришга, уни балансли ва мутаносиб ривожлантиришга, 
ишлаб чиқаришнинг иқтисодий ва ижтимоий ҳамда илмий ва 
техникавий 
салоҳиятдан 
самарали 
фойдаланишга 
таъсирини 
кучайтириш; 


115 

фан-техника тараққиѐтини жадал ва узлуксиз амалга оширишни 
оқилона башорат қилишга эришиш; 

башорат қилиш билан истиқболли ва жорий режалаштириш 
ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш. Бу вазифаларни амалга 
ошириш технологияларидан кенг фойдаланиш; 

режа кўрсаткичлар тизимини такомиллаштириш, уларни 
пировард натижалар сари йўналтиришни кучайтириш ҳамда меҳнат, 
моддий, молия ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини, 
маҳсулотнинг сифати ва уни янгилаш миқѐсларини акс эттирадиган 
кўрсаткичлардан кенг фойдаланиш. 
Галдаги энг муҳим вазифалардан бири режалаштиришнинг 
илмий савиясини, даражасини оширишдир. Режалар илмий тарзда 
тузиб чиқилиши, иқтисодий ва ижтимоий жиҳатдан асослаб берилган 
ва тўла-тўкис баланслаштирилган бўлиши керак. Аниқроқ қилиб 
айтганда, миллий иқтисод, жумладан, саноат режаларида кўзда 
тутилган ишлаб чиқаришни ўстириш, ялпи ички маҳсулотни 
кўпайтириш суръатлари ва асосий мутаносибликлар оптимал бўлиши, 
яъни мавжуд имкониятлардан янги жамиятнинг объектив иқтисодий 
қонунларига мувофиқ равишда энг яхши, энг самарали фойдаланишни 
таъмин этиш керак. Ҳозирги жадаллашган фан-техника тараққиѐти 
шароитида режалаштиришнинг энг муҳим вазифаларидан бири илм ва 
техниканинг сўнгги ютуқларини саноат орқали тез суръатларда 
ўзлаштириб олишни режаларда, айниқса, истиқболли режаларда кўзда 
тутишдан иборат. Истиқболли режаларнинг ролини ошириш 
режалаштириш учун илмий ва амалий жиҳатдан асосланган 
нормативлар системасини вужудга келтиришни талаб этади. 
Шундагина режалаштиришда таваккалчилик юз беришининг олдини 
олиш ҳамда ишлаб чиқаришнинг натижалилигини юқори даражага 
кўтариш бўйича имкониятларни ишга солиш мумкин бўлади.
Ишлаб чиқаришни ривожлантиришни шундай режалаштириш 
керакки, натижада маҳсулот ишлаб чиқариш кўпая борсин, меҳнат 
унумдорлиги борган сари кўтарилсин, маҳсулотнинг таннархи 
пасайсин, корхона фойдаси ошиб борсин. 
Хўш, бунинг учун нималар қилиш керак? 
Бунинг учун энг аввало, инвестициялардан, моддий, меҳнат ва 
молиявий ресурслардан оқилона ва самарали фойдаланмоқ керак. 
Режалаштиришни янада такомиллаштириш учун бу жараѐн 
билан шуғулланадиган идораларни истеъдодли ва иқтидорли, 
билимдон, обрўли, ўз ишининг кўзини биладиган кадрлар билан 
мустаҳкамлаш керак. Фақат шундай мутахассисларгина бу соҳадаги 
ўзбошимчаликлар ва субъективизмга батамом барҳам бериши мумкин 
бўлади. 
Режа тузиш ишнинг бир қисмигина холос. Унинг бажарилиши ва 
ошириб бажарилиши ҳар бир раҳбар ва ходимнинг ақл заковати, 
ташаббускорлиги ва фидокорона меҳнатига боғлиқдир. Агарда жамоа 


116 
ва унинг ҳар бир ходими ўз вазифаларини мунтазам, беками-кўст 
бажариб борса белгиланган режалар албатта, муваффаққиятли 
бажарилади. 

Download 2,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   286




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish